Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#байрам_шукуҳи

Ангрен шаҳар "Бунёдкор" дам олиш масканида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” номли оммавий шаҳар тадбири ўтказилди. Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Маҳмудов Шукурулла Насимхонович шаҳримиз аҳолисини байрам билан қутлаб, ижтимоий- иқтисодий соҳада фаоллик кўрсатган ҳамшаҳарларимизга ташаккурномалар ҳамда "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонларини тақдим этди. Шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастурида "Шанс" шоу балет халқ жамоаси, "Ангрен юлдузлари" болалар рақс жамоаси, "Ниҳол", "Народная песня", "Браво" вокал жамоалари, хонандалар Шукурхон Хасанхонов, Азиза Абдуллаева, Феруза Нурматова, Адҳамжон Хайдаров, Шерзод Жўраев, Муҳаммадали Сотиболдиев, Шаҳзод Абдуқулов, Раҳмонали Мелиқўзиев, Жамшид Султонов, Алибек Авазов, Феруз Мадираимов, Рустам Жумановлар иштирок этди. Шунингдек, "Шўрданак" хажвий гурухи (Дониёр Хасанов)дастур меҳмони бўлди.

@angrenmadaniyat
#Муборак_бўлсин
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида «Ўзбеккўмир» АЖ бош директорининг ўринбосари Эркин Олломович Якубов ҳам бор.

Фурсатдан фойдаланиб, «Ўзбеккўмир» АЖ меҳнат жамоаси номидан Эркин Олломовични юксак мукофот билан табриклаймиз.

@uzbekkumir_uz
#эътироф

#мустақилликнинг_ўттиз_йиллиги
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фаоллар орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.


Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовни "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирлаш жараёнидан фотолавҳа.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканади

Жорий йил 1 сентябрь куни АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

📍 https://uza.uz/uz/posts/297249

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Hayqiriq.uz | Angren
#Istiqlol_shodiyonalari

Ayni kunlarda yurtimizda Mustaqillikning o‘ttiz yillik shodiyonalari boshlab yuborildi.

“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati korxonalarida ham bayram tadbirlari o‘tkazilmoqda. Tadbirlarda ishlab chiqarish ilg‘orlari munosib taqdirlanayapti. El suygan sanʼatkorlar ishtirokidagi uchrashuvlar ishtirokchilarga ko‘tarinki kayfiyat ulashmoqda.

"Temir yo‘l transporti" filialida o‘tkazilgan bayram tadbiridan lavhalar.

Batafsil👇https://youtu.be/Gards_X0svg

@hayqiriq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган ҳужжатларни ўзида жамлаган mustaqillik.archive.uz веб-сайти ишга туширилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

💰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🔘 Бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Gulshoda_Sh
#истиқлол
#шукуҳ

Шу кунларда мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ санаси кенг нишонланмоқда.

Ангрен шаҳар "Жигаристон" маҳалласида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Эркин Эргашев, фан номзоди, педагог ва психолог Б.Каюмов, "Шўрданак" қизиқчилар гуруҳи, "Мажнунтол" бадиий жамоаси иштирок этдилар.

Тадбир аҳолимиз қалбига мустақиллик шукуҳини, юртимиз тинчлигига шукроналик ҳиссини уйғотди.

- Юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин,мана шундай байрамлар кўп бўлсин,- дея маҳалланинг кекса, нуронийларидан бири С.Косимов тадбирни якунладилар.
М. БОБОРАҲИМОВА,
"Жигаристон" МФЙ раиси
#электр_таъминоти

Ангрен ШЭТК томонидан "Обод маҳалла" дастури асосида "Истиқлол" МФЙ га СВ-9,5 метрли 20-дона темир-бетон таянчи келтирилди.

"Гулбоғ" МФЙда давлатимиз раҳбарининг ПҚ- 2661 сонли Қарорига асосан ГКТП 250/10 ўнатииш ишоари олиб борилди ҳамда 10 кВ ҳаво тармоги қурилмоқда.