Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари фуқароларнинг ўндан ортиқ мурожаатларини кўриб чиқдилар. Фуқаролар асосан саломатликларини тиклашга моддий ёрдам, уй-жой, бандлик билан боғлиқ муаммолари юзаасидан мурожаат қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эътироф

Ангрен шаҳар ҳокими - давлат мукофоти билан тақдирланди.

🔹Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Ангрен шаҳар ҳокими Маҳмудов Шукурулла Насимхонович "Содиқ хизматлари учун" медали билан мукофотланди.

🔹Ушбу мукофот ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги салоҳиятини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ибратли фаолият кўрсатган ҳамда жамиятда фаол иштирок этган давлат хизматчиларига берилади.

🔹Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши, шаҳар фаоллари шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовни самарали меҳнатлари туфайли қўлга киритган юксак мукофот билан муборакбод этади!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Мукофот_муборак_бўлсин
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз қатори «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Ангрен кўмир кони» филиали экскаватор машинисти Абдираим Мамараимович Сарманов Ватанимизнинг юксак мукофоти - «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

«Ўзбеккўмир» АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси А.Сармановни юксак мукофот билан табриклаб, машаққатли ва шарафли кончилик ишларида янада улкан муваффақиятлар тилайди.

👉 Фармонни ўқиш
#обод_маҳалла
#электр_энергия

"Обод маҳалла" дастури бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси таъминланишига эътибор кучайтирилган.

📌Ангрен ШЭТК маъмурияти ва меҳнат жамоаси бу борада алоҳида масъулият билан ёндашмоқда. Соҳага оид технологик жараёнлар "Обод маҳалла" га киритилган маҳаллаларга татбиқ этилаяпти.

⚡️Хусусан, "Истиқлол" маҳалласида корхона томонидан ҳудуддаги мавжуд 235-сонли ТПга уланган 48-сонли уйга СИП тортиш жараёни ва темир бетон таянчларини ўрнатиш ишлари бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинч, осуда ва озод юртимиз осмони янада мусаффо. Ҳадемай юртдошларимиз давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигини шоду ҳуррамлик билан кенг нишонлайдилар.

Эмин-эркин, аҳил, тотувлик ва истиқлол берган неъматларнинг нашидасидан баҳраманд бўлаётган каттаю кичик, ёшу қари юртимизда ярвтилаётган имконият ва ғамжўрликлар туфайли фаровон ҳаёт кечириш бахтига муяссар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ислоҳотлар_динамикаси

Давлат хизматларининг самарадорлиги ва сифатини ошириш соҳасида қандай ишлар амалга оширилди?

— — —

#динамика_реформ

Какая работа была проделана в сфере повышения эффективности и качества оказания госуслуг?

👉@nigoh_01
#ишлаб_чиқариш

🔹Истиқлолимизнинг қутлуғ санаси арафасида Италия технологиялари асосида қурилишда ишлатилалиган йилига 4,5 миллион квадрат кафель маҳсулотлари ишоаб чиқаришга мўлжалланган "National Ceramics" МЧЖ қўшма корхонаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда маҳсулот сифатига ҳам эътибор қаратган.

🔹Ҳозирги кунда 260 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган мазкур жамоада иш қизғин.

🔹Корхона ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда. Хусусан, корхона маъмуриятининг берган маълумотларигв кўра, яқин кунлврда янги линия ишга туширилиши ркжалаштирилган. Ушбу линия ишга туширилиши натижасида 120 ўрин иш ўрни яратилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7