Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#статистика

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш

📌 Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

🖇 Аҳолини рўйхатга олиш бўйича халқаро тавсиялар:

🌐Халқаро статистикларнинг Санкт-Петербургдаги 1872 йилги конгрессида биринчи маротаба давлатлар ҳар 10 йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олишни ўтказишини тавсия этган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги
«2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюциясига таяниб, аъзо-давлатларни 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида камида бир маротаба рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.

🔗Аҳолини рўйхатга олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

⚡️2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармони;
“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

⚡️ Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш босқичлари

1⃣Биринчи босқич (3 йилгача бўлган муддатда) Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўриш (норматив хужжатлар, дастурий таъминот, ташкилий ишлар) ишларини амалга ошириш;

2⃣Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган давр) Бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади;

3⃣Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр) Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотлари жамланади, электрон базага киритилади, кодлаштириш, назорат, таҳрир қилинади натижалари эълон қилинади.


➡️ Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш босқичлари кутилаётган натижалар:

▪️ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида яъни, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлардаги аниқ аҳоли сони;

▪️ Республикани иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда соҳалар бўйича манзилли дастурларнинг тайёрланиши;

▪️жон бошига ялпи ҳудудий ва ялпи ички махсулот ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни шакллантишиш учун;

▪️илмий изланишларда фойдаланиш;
Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича индикаторларнинг шаклланиши;

▪️Халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини ошириш;

▪️барча даражадаги демографик ҳолатлар яъни, аҳолининг ёши, жинси, миллати, кам сонли аҳолиси бор миллатлар, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари;

▪️ҳозирги демографиянинг аниқ ҳисоби ва келажакдаги прогнози;
Республика, вилоят ва туман даражасидаги бюджетларнинг аниқ шакллантирилиши;

▪️уман, шаҳар, вилоят ва республикада уй-жойга бўлган эхтёжни аниқлаш;

▪️хорижий инвесторларни жалб қилиш учун;

▪️узоқ ва чегарадош ҳамда чегарадан ташқари ҳудудлар аҳоли маълумотларини аниқ ҳисобини шаклланиши.


Ангрен шаҳар Статистика бўлими
#ўқув_йилига_тайёргарлик

МАКТАБДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БЎЛМОҚДА

Ангрен шаҳридаги умумтаълим мактабларида том ва фасад қисмларини қайта таъмирлаш ишлари изчил давом этаяпти.

Шаҳар марказидан чекка ҳудудда жойлашган "8 Март" МФЙ ёшлари таълим-тпрбмя оладиган билим даргоҳининг биносига ҳам ягича тус берилмовда.

Бир пайтлар "Алишер Навоий" номи билан ўз мавқеига эга бўлган 11-сонли умумтаълим мактаби 1956 йилда қурилган, қуввати 460 ўринли,.

Ҳозирги вақтда ўқувчилар сони 189 нафар, навбатлилик коэфициенти 0,4 %ни ташкил этади.

Мактаб қурилгандан буён мукаммал таъмирланмаган.

Жорий йилнинг куз қиш мавсуми, 2021-2022 янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида 481 млн. сўм маблағ ажратилиб, айни пайтда "Ўзқурилишбино" МЧЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мактаб биносининг том қисми тўлиқ таъмирланди.
👉Каналга уланиш https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Ангрен шаҳар Молия бўлими "маҳаллабай" ишлаш тизими асосида жойларда аҳолига Openbudget.uz - очиқ бюджет портали тўғрисида тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, "Ҳаккарман-Янги Жигаристон", "Ғафур Ғулом", " Янги боғи сурҳ" маҳалла фуқаролар йиғинларида порталга таклиф киритиш жараёни тушунтирилди.

Фукаролар томонидан мавжуд ахборот технологиялари ва мобил телефони орқали таклифлар киритилди.
#огоҳлик
#иқлим

Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келиб, ҳафта давомида ҳарорат 33 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 июль, сешанба кунидан бошлаб Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража, баъзи жойларда жанубда 42 даражагача, шимолда 34-37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади. Баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

26—27 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.
@angrenhokimligi_7
#vaksinatsiya
#angren

⚡️​Ангрен шаҳар СЭОваЖСБ:
Бугун 26-июл (душанба) шаҳримизда коронавирусга қарши жами 1 733 нафар аҳоли Astra Zeneca, Гам-КОВИД-Вак ҳамда ZF-UZ-VAC2001 вакциналари билан кўнгилли эмланди.

❗️Маълумот ўрнида шундан:
💉 1-дозада 1 319 нафар аҳоли эмланди.

🦠💉 COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари давом этади.

Ангрен шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими.

▶️#immuno_angren
▶️#korona_emlash
▶️#san_epid_xizmat
Жорий йилнинг 25 июль ҳолатига тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятининг натижалари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#саломатлик

Ангрен шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинларида вакцина олиш истагини билдирганлар ҳудудлардаги оилавий поликлиникалар томонидан эмландилар.