Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
⚡️Ўтказилган ҳашар давомида уйларнинг фасад қисми таъмирланди. Маҳалла ҳудуди чиқиндилардан тозаланди. Болалар майдончалари ва уйлар ён-атрофи тартибга келтирилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат
Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Бакир Маматалиев иш ўрни мавжудлиги тўғрисида маълум қилди.
Азиз ука-сингилларим! Сизларни 30 июнь “Ёшлар куни” билан қизғин муборакбод этаман!

Сизлар замонавий билим ва ҳунар сирларини эгаллаб, улуғ аждодларимизга муносиб авлод сифатида Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишингизга ва садоқатли фарзанд бўлишингизга ишонаман.

Зеро, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да мамлакатимиз ёшлари қатори вилоятимиз йигит-қизларига ҳам кенг амалий ёрдам ва имкониятлар яратиб берилди. Мен ишонаманки, сизлар вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларида тадбиркорлик, ҳунармандчилик ҳамда деҳқончилик соҳасидаги шароитлардан унумли фойдаланиб, юртимизни гуллаб-яшнатишга бор кучингиз ва билимингизни сафарбар эта оласиз.

Янги Ўзбекистоннинг асосий драйвери бўлган сиз ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлашишга, Президентимизга қанот бўлишга чорлаб қоламан.

“Ёшлар куни“ билан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ўқиш ва ишларингизда улкан зафарлар тилайман!

✍️Даврон Ҳидоятов,
Тошкент вилояти ҳокими

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/Davron_Hidoyatov
​​​​#эътироф

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида бир қатор ёшлар давлат мукоқотлари билан тавдирландилар.

Ангрнн шаҳридан ҳам давлат мукофотига сазовор бўлганлар ҳам бор.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПҚ-5164 сонли "Мард ўғлон давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори асосида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида 1997 йил туғилган, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хорижий филология факультети битирувчиси Умаралиев Фазлиддин Фаҳритдин ўғли "Таълим" йўналиши бўйича "Мард ўғлон" давлат мокофоти совриндори бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#хушхабар

⚡️Ёшлар иттифоқи тизимида эришган ютуқлари ҳамда унинг ривожига қўшган ҳиссаси, табиий етакчилик қобилияти ва фидойилигига алоҳида эътибор қаратган республикамиздаги
14 нафар йигит-қиз қаторида 18-мактаб бошланғич ташкилот етакчиси. Нилуфар Эргашева олий таълим муассасасига имтиёзли қабул қилиш учун тавсия этилди.

Ташаббускор етакчимизни мувафаққият билан табриклаймиз!

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Насиба Акмаловна Ғафурова Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ангрен шаҳар Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

Насиба Ғафурова шу пайтга қадар "Оҳангарон ҳаёти" газетасида бош муҳаррир лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ангрен шаҳар Халқ қабулхонасида фаолият кўрсатиб келаётган Валижон Ибрагимов Оҳангарон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавзимига ўтказилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қутлов

Азиз ёшлар!

Сизларни, 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этаман.

Ишонаманки сиз ёшлар янгиланаётган Ўзбекистоннинг тараққиёти, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган ҳамда унинг сарҳадларини ҳимоя қиладиган муносиб авлод бўлиб етишасиз.

Фурсатдан фойдаланиб ушбу кун билан қутлаган ҳолда вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизга тилакдошман.

Интилишларингиз рўёби йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Тоҳир Арипов,
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Forwarded from Gulshoda_Sh
#рейд

ПИЁДАЛАР ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ

🔰Шу кунларда Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

⚡️Маълумки, жорий йилнинг 1 июнидан 30 июнига қадар Тошкент вилоятида “Ҳаракат ҳавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган. Пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 68-моддаси 17-бандига асосан жаримага сабаб бўлади. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, Сухроб Абдурасуловнинг сўзларига кўра, ушбу профилактик рейдлар жарима ундириш учун эмас, аксинча, йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш, пиёдаларнинг ҳам ўз ҳаёти ва саломатлигига жавобгарлик масъулиятини оширишга хизмат қилади.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Мукофот_муборак

⚡️Президент фармонига кўра тақдирланган ёшлар орасида Тошкент вилояти йигит-қизлари ҳам бор

👉Батафсил бу ерда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_июлдан

🔰 Божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;

божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;

чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#расмий
#мунрсабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар бозор ҳудудида савдо қилаётган якка тартибдаги тадбиркорга ҳокимлик томонидан чиқарилган фармойиш юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерали Джумабоев қуйидагиларни маълум қилди:

- Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармонига зид фармойиш чиқарилмаган. Мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ва белгиланган вазифалари ҳам ҳокимликнинг 2020 йилнинг 21 декабрь 307-ф сонли фармойишига боғлиқ жиҳатлари қайд этилмаган.
Шаҳар ҳокимининг 2020 йилнинг 21 декабрь 307-ф сонли фармойиши Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 20-моддасига асосан ва “Маҳаллий давлат хокимяти тўғрисида”ги Қонунинг 6-, 25- моддаларига асосан шаҳар ва туманларда чодир, раста, енгил конструкциялар ўрнатишга рухсат бериш шаҳар ва туман ҳокимларининг ваколати доирасида эканлигини маълумот тарзида таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, яна бир жиҳатга эътибор қаратишни лозим деб биламан. У ҳам бўлса, Якка тартибдаги тадбиркор М.Комиловага вақтинча енгил конструкцияли шаҳобча ўрнатишга рухсат берилган жой Ангрен шаҳар "Деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудига тегишли эмас. Ушбу фармойиш расман қабул қилинишидан аввал тегишли тартибда мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилган ва хулоса берилган.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#онлайн

⚡️Айни пайтда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Тошкент вилояти Пискент туманида катта байрам тантанасига тайёргарлик кўрилмоқда.


📌Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирда давлат мукофоти совриндорлари, ўрта мактабни 2020/2021 ўқув йилини олтин медал билан тамомлаган битирувчилар, спорт ва фан олимпиадаси ғолиблари, ёшлар етакчилари иштирок этяпти.

🎉Тадбир давомида таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам ўтказилади.

👍Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok