Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Фестиваль «Молодёжь Узбекистана, объединяйтесь!» в Ангрене
#29june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#2_сектор
#ободонлаштириш
#ҳашар

🔎Ангрен шаҳрида атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, кўп қаватли уйларни ва ҳудудини тартибга келтириш, айниқса, секторлар кесимида бу каби жараёнларни изчил давом эттиришга алоҳида эъьибор қаратилган.

🔹"Боботоғ" маҳалла ҳудуди шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсупов раҳбарлигидаги 2-секторга бириктирилган.

📌Шу кунларда мазкур маҳаллада ободончилик билан бир қаторда бунёдкорлик ишлари олиб борилаяпти. Ҳудудда 2-сектор маъмурий идораси учун қурилиш ишлари йўлга қўйилган.

📍Маҳалла кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, асосий ва уйлар олдидаги йўлаклар таъмирланиб, текисланаяпти.

⚡️Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида ҳашар уюштирилди. Унда 2-сектор томонидан зарур техникалар ёрдамида уйлар атрофини текислаш, мавжуд дарахтларга шакл-шамойил бериш, ариқ-зовурлардан чиқиндиларни олиб чиқиш ташаббуси кўрсатилди.
@angrenhokimligi_7
⚡️Ўтказилган ҳашар давомида уйларнинг фасад қисми таъмирланди. Маҳалла ҳудуди чиқиндилардан тозаланди. Болалар майдончалари ва уйлар ён-атрофи тартибга келтирилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат
Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Бакир Маматалиев иш ўрни мавжудлиги тўғрисида маълум қилди.
Азиз ука-сингилларим! Сизларни 30 июнь “Ёшлар куни” билан қизғин муборакбод этаман!

Сизлар замонавий билим ва ҳунар сирларини эгаллаб, улуғ аждодларимизга муносиб авлод сифатида Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишингизга ва садоқатли фарзанд бўлишингизга ишонаман.

Зеро, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да мамлакатимиз ёшлари қатори вилоятимиз йигит-қизларига ҳам кенг амалий ёрдам ва имкониятлар яратиб берилди. Мен ишонаманки, сизлар вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларида тадбиркорлик, ҳунармандчилик ҳамда деҳқончилик соҳасидаги шароитлардан унумли фойдаланиб, юртимизни гуллаб-яшнатишга бор кучингиз ва билимингизни сафарбар эта оласиз.

Янги Ўзбекистоннинг асосий драйвери бўлган сиз ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлашишга, Президентимизга қанот бўлишга чорлаб қоламан.

“Ёшлар куни“ билан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ўқиш ва ишларингизда улкан зафарлар тилайман!

✍️Даврон Ҳидоятов,
Тошкент вилояти ҳокими

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/Davron_Hidoyatov
​​​​#эътироф

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида бир қатор ёшлар давлат мукоқотлари билан тавдирландилар.

Ангрнн шаҳридан ҳам давлат мукофотига сазовор бўлганлар ҳам бор.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПҚ-5164 сонли "Мард ўғлон давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори асосида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида 1997 йил туғилган, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хорижий филология факультети битирувчиси Умаралиев Фазлиддин Фаҳритдин ўғли "Таълим" йўналиши бўйича "Мард ўғлон" давлат мокофоти совриндори бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7