Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#хавфсиз_ ҳудуд
#пробация_ҳафталиги
ҲАФТАЛИК ДОИРАСИДА САЙЁР СУД
📌Маълумки, Тошкент вилоятида “Пробация ҳафталиги” эълон қилиниб, ушбу тадбир самарадорлигини таъминлаш ва лойиҳа доирасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғиботлар, жиноят муҳокамаси ҳамда сайёр суд ва турли учрашувлар ўтказилмоқда.
Ҳафталик лойиҳаси доирасида Ангрен шаҳар 2-сонли ИИБ юиносида сайёр суд бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди судьялари Ж.Қулдошев, Б. Эсанбаев, шахар ИИБ бошлиғи, подполковник Д.Валиев, Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори майор М.Тошпулатов ва профилактика инспекторлари қатнашдилар. Сайёр судда пробация гуруҳи ҳисобида турган 34-нафар маҳкум иштирок этишди.
Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори, Мурод Тошпулатов тадбир хусусида қуйидагиларни маълум қилди:
- Ҳуқуқ бузиш, Қонунни менсимаслик ёки унга зид хаттиҳаракат қилишнинг оқибатларидан ўзларига тўғри хулоса чиқариб олган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, тузалиш йўлига кирган махкумлардан 5 нафари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилдилар. Бироқ, қилмишидан ўзига туғри хулоса чиқармасдан суд томонидан ўрнатилган чеклов ва мажбуриятларни қасддан бузган икки нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазо муддати, шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. @angrenhokimligi_7
#эслатма

Бугундан 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

❗️Aбитуриентлар ҳужжатларини my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топширади.

Aввал телефон рақам авторизациядан ўтказилиб, сўнг паспорт маълумотлари, имтиёз ва сертификатлари бўлса, улар ҳам киритилиши лозим.

Қабул 20-июлгача давом этади.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Forwarded from Daryo — LIVE
Тошкент вилоятида ярим йил аввал қалбаки доллар савдоси сабаб қидирувга берилган шахс туризм полицияси томонидан қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан қалбаки доллар савдоси бўйича ярим йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь ойида Чимёнда фуқароларга қалбаки долларни «ўтказиб» кетган уч нафар шахснинг икки нафари қўлга олинган ва учинчисига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ушбу ҳолатнинг иштирокчиси бўлган учинчи шахс 1984 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Ж.Ш. бўлиб, у тергов органларидан яшириниб юрган.

15 июнда қидирувдаги шахснинг яширинган манзили ИИББ хавфсиз туризмни таъминлаш тезкор ходимлари томонидан аниқланган ва у қўлга олинган. Гумонланувчи қонуний чора кўриш учун ИИБга олиб келинган.

Аввалроқ Тошкентда қидирувдаги шахс ниқоб тақмагани сабаб қўлга тушгани, Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

@daryo_live
“Авто 60-ой”дан жабр кўрганларга пуллари қайтарилмоқда

Ҳозирга қадар 2144 нафар фуқаро пулини қайтаришни сўраб мурожаат қилган. Мажбурий ижро бюроси қолган жабрланувчилардан ҳам ҳудудий ишчи гуруҳларга мурожаат қилишни сўради.

👉 https://kun.uz/48153384

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тақдимот
#обод_маҳалла
"Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 36-, 34-уйлар йўлаклари таъмирланиб, бетон қоришмаси ётқизилиб, текислаш ишлари олиб бориш жараёнидан лавҳалар
#фуқаро_муҳофазаси
ЎҚУВ-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР БЎЛДИ

🔎"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимига қарашли "Наврўз" сув тозалаш иншооти раҳбарият, ходимлар ҳамда фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби иштирокида тадбир уюштирилди.

🔗 "Унда " Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва вазият содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш бўйича объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибининг ҳаракатлари" мавзусида ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди.

⚡️Объект раҳбарияти ва тузилмалари учун шахсий таркиб ҳаракатларини такомиллаштириш ҳамда таёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилган тадбир якунида мутахассислар ўқув машғулотида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан зарур тавсияларни бердилар.
@angrenhokimligi_7