Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#маҳаллабай
✍️Китобхонлик ва мутолаа - аслида аудитория танламайдиган тизим, десак янгилишмаймиз. Қўлига китоб олган ёшу қарининг ҳаммасини бирдек китобхон дейиш мумкин.

⚡️Маҳаллалар кесимида аҳолини китобхонликка жалб қилиш мақсадида Ангрен шаҳар Ахборот кутубхона маркази томонидан ташаббус кўрсатилди.

Кутубхоначилар шаҳардан чекка ҳудудда жойлашган “Соғлом” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

🔰Унда Ахборот кутубхона маркази маъмурияти ҳамда “Соғлом” МФЙ раиси билан маҳаллада китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўзаро шартнома имзоладилар.

📚Эндиликда Ангрен шаҳар кутубхона маркази томонидан “Соғлом” маҳалласига талаб ва эҳтиёжга қараб турли мавзуларда илмий ва бадиий адабиётлар ҳақида маълумот берадилар ва китоблар билан таъминлайдилар.
@angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳрида "маҳаллабай" ишлаш тизими самарасини бермоқда.
#маҳаллабай
#бандлик
#жараён
МАҲАЛЛА ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ТАРЗИ ЎРГАНИЛДИ
✍️Ангрен шаҳрида аҳоли турмушининг яхшиланиши, аёллар, ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса, ажратиладиган субсидия маблағлари эвазига ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш орқали ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорликка жалб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.
🔎Шу мақсадда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерзод Мирзакаримов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Элмурод Убайдуллаевлар "маҳаллабай" тизими асосида "Самарчўғ", "Кўктерак", "Янги Ҳаёт", "Ғафур Ғулом", "Улуғбек", "Оппартак" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлдилар.

⚡️Унда асосан одамларнинг яшаш тарзи, фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши билан боғлиқ ҳамда томорқа ер майдонларидаги имкониятлар ўрганилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Мирзакаримов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Э. Убайдуллаев, секторлар масъуллари маҳаллалар раислари билан субсидия ажратиш масалаларини ўргандилар ва фуқаролар билан самимий мулоқотда бўлдилар.
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_ойлиги
ЮРТИМ МУНАВВАР ОҚШОМЛАРИ

Худди шу мавзуни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбир "Ёшлар ойлиги" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

Айни дамда Ангрен шаҳрида "Алишер Навоий" маданият маркази хиёбони каттаю кичик билан гавжум.

"Юртим мунаввар оқшомлари" тадбири ўтказилаётган ушбу даргоҳда маданият ходимлари, иқтидорли ёшлар иштирокида концерт дастури намойиш этилаяпти.

Шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи сардорлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва "Журналистлар мактаби" нинг ёш қаламкашлари ушбу тадбирнинг мазмунли ўтиши учун ташкилий ишларига бош-қош бўлишаётир.
@angrenhokimligi_7