Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
⚠️ Энди Ўзбекистондаги барча қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинишидан олдин икки марта текширилади

Илгари тартибга солиш таъсирини баҳолаш бир босқичда амалга ошириларди ва қонунлар тезда қабул қилинарди, бироқ ушбу қонуннинг оқибатлари ҳар доим ҳам ҳисобга олинмасди.

💬 “Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти Фармонига (16.08.2024) мувофиқ энди жараён янада мураккаб ва кенг қамровли бўлади:

📌Соддалаштирилган текшириш: биринчидан, янги қонун контсепциясини дастлабки баҳолаши амалга оширилади. Ушбу босқичда қонун таъсир қиладиган асосий масалалар кўриб чиқилади ва уни қабул қилишнинг оқибатлари кўриб чиқилади. Бу умумий уй режасини яратишга ўхшайди.

📌Кенгайтирилган текшириш: Агар қонун бизнес, жамият ёки атроф-муҳитга сезиларли таъсир кўрсатиши назарда тутилса, батафсил ва чуқур баҳолаш амалга оширилади. Бу иш бошланишидан олдин уй қурилишининг барча жиҳатларини диққат билан текширишга ўхшайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Бу нима учун керак?

Бу қандай фойда келтиради?


⚡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида ободонлаштириш ишлари

"Гулзор"  маҳалласида олиб борилаётган жараён видеолавҳада

📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳрида бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларга кўча ёритгичлари ўрнатилмоқда.

Хусусан, "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК томонидан "Навбаҳор" маҳалласида 1-, 2-, 3-, 4-, уйларга куёш панели чироқлари ўрнатилди.

Режага мувофиқ, жами 57 та чироқ ўрнатиш белгиланган бўлиб, жараён эртага давом этади.
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Қорабоғ" маҳалласида жойлашган 1-Оилавий поликлиникада бўлди.

Ушбу масканда олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ижобий баҳо берди ва бош шифокорга, меҳнат жамоасига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, бу каби жараён барча тиббиёт муассасаларида йўлга қўйилиши хусусида фикр билдирди.

Шаҳар ҳокими шу ернинг ўзида фуқароларнинг мурожаатларига ҳам эътибор қаратди.
Ангрен шаҳрида йўл билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмоқда.

Хусусан, фуқаролардан келиб тушган мурожаат, яъни, "Ғафур Ғулом" маҳалласи "Амир Темур" кўчасида йўлни таъмирлаш масаласи шаҳар ҳокимининг саъй-ҳаракати билан ўз ечимини топди. Эндиликда А-373 йўналишда "Оҳангарон"-"Амир Темур" кўчалари кесишган чорраҳадан темир йўл ўтган ҳудудга яқин атрофда аҳоли яшаш жойида йўл таъмирлаш ишлари бошланди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Ғафур Ғулом" маҳалла фаоллари, нуронийлари билан учрашди. Унда йўл билан боғлиқ жараён муҳокама қилинди.
#билдириш
"Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар филиали раҳбари Х.Мухиддиновнинг берган маълумотига кўра, “Оҳангарон ГЭС” унитар корхонасининг (мини ГЭСга борувчи) Д-1000  мм. затворни алмаштириш ишлари ҳануз давом этаяпти. Таъмирлаш-монтаж ва шу каби коммуникацион-технологик
жараённи янада мустаҳкамлашга вақт талаб этилиши кузатилди. Ичимлик сувини етказиш билан боғлиқ жараён учун барча куч ва воситалар йўналтирилган. Корхона маъмурияти
истеъмолчилардан таъмирлаш ишларини якунига етказишда юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди
.

❗️Айни соатларда Оҳангарон ГЭС ҳудудида иш қизғин олиб борилаяпти. Мазкур вазиятни ўнглаш, камчиликларни тўлиқ сифатли якунига етказиш вазифалари бажарилмоқда. Ушбу жараён шаҳар ҳокимининг назоратида.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: 70 665-08-60

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Хабар берганимиздек, “Оҳангарон ГЭС” унитар корхонасининг (мини ГЭСга борувчи) Д-1000  мм. затворни алмаштириш, таъмирлаш-монтаж ва шу каби коммуникацион-технологик
жараёнлар якунига етказилмоқда.
Яқин соатларда ичимлик сувини етказиш билан боғлиқ
жараён бошланади. "Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен филиали томонидан ҳудудларга, кўп қаватли уйлар аҳолисига махсус транспорт воситаларида тоза ичимлик сувини етказиш ишлари йўлга қўйилган.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: 70 665-08-60

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Инсон манфаатлари ва уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашда аввало, сектор раҳбарларининг ҳаракати муҳим аҳамият касб этади.

Ангренда ушбу жараён сезиларли амалга оширилмоқда.

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Мирходжаев "Янги боғи сурҳ" маҳалласида бўлганида асосан кам таъминланган, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги ҳолатга эътибор қаратди. Оила аъзолари орасида меҳнатга яроқли бўлган ишсизларининг бандлигини таъминлаш, бундан ташқари, оилавий шароитдан келиб чиқиб қўшимча даромад манбаларини аниқлаш мақсадида маҳалла ходимлари билан хонадонма-хонадон юриб, ўрганиш олиб борди.
Ангрен шаҳрида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Шаҳарда иссиқлик энергияси ва электр энергия манбаларини жорий этиш, аҳолига ушбу ресуосларни узлуксиз етказишда қандай чоралар кўрилмоқда?

Бугун шаҳао ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Мирходжаев масала юзасидан "Ангрен" иссиқлик электр станциясида бўлди.

Унда корхона раҳбари ва тегишли масъуллар билан биргаликда электр энергия, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга тақсимлашда амалга оширилаётган жараён билан танишди.

Дастлаб янги энергоблок марказий бошқарувини кўздан кечирди. Кўмир ёқилғиси, заҳираси ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўрди.
Маълумки, юртимиз ҳаётида инсон турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотлар туфайли одамлар ҳаётида муҳим ўзгаришларга юз тутилмоқда.

Хусусан, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган
“Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурининг татбиқ этилиши туфайли кўплаб оилалар ҳар жиҳатдан қўллаб-қуввтланмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими А.Райимов "Грум" маҳалласида бўлган чоғида бир оилага кўрсатилаётган кўмак ҳамда уй таъмирланишидаги жараён билан танишди. Хонадон эгаси шаҳар ҳокимлигига, Ангрен ҳарбий гарнизонига берилган эътибор ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub