#жараён Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳамда ҳокимлик масъуллари Тошкент шаҳри Юнусобод туманида бўлдилар. Батафсил⬇️⬇️
#ислоҳот
ШАҲАР ҲОКИМИ ЮНУСОБОД ТУМАНИ БОШҚАРУВ КОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
✔️Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида шаҳарларда айрим мавзеларни малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш, тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланди.
🔗Ангрен шаҳрида ҳам ушбу хизматларни янада ривожлантириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уйлар бошқарув тизимини илғор тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш, соҳа ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириш бўйича бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди.
🔍Шу мақсадда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳамда ҳокимлик масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари соҳада янгилик ва ислоҳотларни амалга ошираётган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Феникс Арт Сервис”, “Мумтоз” бошқарув компаниялари фаолиятини атрофлича ўргандилар.
📌Бундан ташқари, Ангрен шаҳри мутасаддилари Юнусобод туман ҳокимлиги ва бошқарув тизими масъуллари билан тумандаги 2-сектор штабида бўлдилар. Бошқарув компаниялар идораларидаги ташкилий ишлар ҳамда "Аҳилобод" ҳудудини ободонлаштириш режаси билан ҳам танишдилар.
🖇 Учрашувда кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, соҳани ислоҳ қилиш, мавжуд муаммоларга ечим сифатида таклиф этилаётган янгиликлар борасида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга кўп қаватли уй-жойларга муносиб хизмат кўрсатилиши борасида ўзаро тажриба орттириш ва ахборот алмашувини йўлга қўйишга ҳам келишилди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида бошқарув компаниялар фаолиятини ўрганиш жараёнидан фотолавҳалар