Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#Ангрен
Болаликнинг беғубор онлари.
#жараён
Ангрен ШЭТК ходимлари электр энергия тизимидаги мавжуд муаммолар, вужудга келган носозликларни ўз вақтида бартараф этишда имкониятлардан оқилона фойдаланмоқда.

"Бобтоғ" маҳалласидаги 89-сонли трансформатор пункти биносининг ички ва ташқи қисмини таъмирладилар.

Бундан ташқари, ён-атрофини ҳам тартибга келтирдилар.
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Gazetalar sharhi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онанинг қадрини онаси йўқлардан сўранг…

Онангизни асранг, азизлар!
Онасизлик жуда оғир. Унинг ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нарса тўлдира олмайди.

Ота-онангизга ҳамиша эътиборли ва хуш муомалада бўлинг!

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Karantin qoidalariga amal qiling!🙏
✍️"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2021 йил 27 май 106-сонида Ангрен шаҳри кенг ёритилган. Газетани мутолаа қилинг👇👇 @angrenhokimligi_7
Forwarded from Gazetalar sharhi
Янги Ўзбекистон.pdf
4.3 MB
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2021 йил 27 май кунги 106-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Газетанинг интернетдаги www.yuz.uz веб-сайти орқали ҳам янгиликлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️ Karantin qoidalariga amal qiling!🙏
#билдириш

ҲУРМАТЛИ ХАМШАҲАРЛАР!

“СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ" шиори остида бўлиб ўтадиган навбатдаги юриш марафони ташкил этилади.

1⃣Жорий йилнинг 30 май куни соат 08.00 да ""Амир Темур" кўчаси (мўлжал: 102 идораси биноси)дан "Соғлом ҳаёт учун 5000" қадам юриш марафонига старт берилади.

2⃣Марафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳамшаҳарларимизни, каттаю кичикларни таклиф қиламиз.

3⃣Марафонда фаол иштирок этганлар тақдирланади.

Ангрен шаҳар Ёшлар ишлари Агентлиги
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
​​​​#Кенгаш_котибияти

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛАР САРАЛАНДИ

▪️Ушбв ҳафтада Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг "Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари" бўйича доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

▪️Йиғилишда комиссия раиси Шокиржон Уришов бошчилигида депутатлардан Мухаммаджон Ишонқулов, Абдурашид Абдураимов, шаҳар котибият мудири Отабек Анаровлар иштирокида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тарақиёт даврида таьлим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6108-сонли Фармони асосида умумтаълим муассасаларининг уч нафар бўш директор лавозими учун номзодлар танловдан ўтказилди.

▪️Унда Ангрен шаҳридаги
31-, 45-, 41-умумтаълим мактаблари директори лавозимига 12 нафар номзод синовдан ўтказилди ва белгиланган малака талабларга мослиги Тошкент вилояти Халқ таьлими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда номзодлар сараланди.

▪️Доимий комиссия йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов иштирок этди.

▪️Танлов натижалари тўғрисида доимий комиссия қарор лойиҳаси Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессия йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳамда ҳокимлик масъуллари Тошкент шаҳри Юнусобод туманида бўлдилар. Батафсил⬇️⬇️