#куз_қиш_мавсумига_тараддуд
ҲУДУДЛАРДА ТАЪМИРЛАШ-СОЗЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАЯПТИ
✍️Айни кунларда Ангрен шаҳар коммунал ташкилотлар томонидан 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тараддуд кўрилиб, ички имкониятлар ишга солинган ҳолда жойларда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириш жараёнлари изчил давом этаётир.
⚙️Хусусан, "Ангрен Иссиқлик энергияси" ДУК ишчи-ходимлари томонидан Ангрен шаҳар “Оҳангарон” кўчасидаги 1-сонли ҳамда “Тараққиёт” МФЙ “Ғунча” кўчасида жойлашган "Бўлиниш шаҳобчаси" насос станцияларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
🛠Бундан ташқари, 9-, 46-, даҳалардаги иссиқлик тармоқлари очиб-ёпиш мосламалари тафтиш қилинди. Шунингдек, 46-даҳа 10- ва 11-уйлар ҳудудидан ўтган иссиқлик тармоғида пайвандлаш ишлари олиб борилиши натижасида қувур ёрилиши бартараф қилинди. Корхона томонидан 31-даҳада иссиқлик тармоқлари қувурлари қисман алмаштирилди
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7

Ангрен шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг билимли ёшларига китоблар туҳфа қилинди. 👉Батафсил Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️ @angrenhokimligi_7
#билдириш
Табиий газдан фойдаланаётган аҳоли диққатига!
❗️“Ангреншаҳаргаз” ГТБ маъмурияти шуни маълум қиладики, “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг 2021 йил тасдиқланган жадвали асосида Ангрен шаҳридаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида, қувурларни зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 2 июнь соат 08.00. дан 2021 йил 4 июнь соат 17.00. га қадар Ангрен шаҳрига табиий газ берилиши вақтинчалик тўхтатилади. ‼️Сизлардан газ плиталари олдидаги жўмракларни очиқ қолдирмаслигингизни ва 4 июнь куни соат 17.00 да газ бериш вақтида уйда бўлишингизни сўраймиз.
“Ангреншаҳаргаз” ГТБ маъмурияти

#уведомление
Внимание населению, пользующимся природным газом!
❗️ Администрация "Ангреншахаргаз" сообщает, что на основании утвержденного графика 2021 года филиала газоснабжения “Ҳудудгаз Тошкент" , в целях подготовки газопроводов высокого и среднего давления в городе Ангрен на осенне-зимний период 2021-2022 годов, в связи с проведением испытаний труб на плотность и консистенцию, со 2 июня 2021 года с 08.00, до 4 июня 17.00 часов 2021года, подача природного газа в городе Ангрен будет временно приостановлена. ‼️ Мы просим Вас не оставлять включенными газовые плиты и быть дома в 17.00 4 июня во время подачи газа.
Администрация " Ангреншахаргаз"

#бандлик #аёллар_дафтари Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар учун шароитлар мавжуд
🔎Ангрен шаҳрида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда асосан тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва касб-ҳунар эгаллашлари орқали ўзини ўзи банд қилиш учун бор имкониятлар ишга солинаяпти.
🔗Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, шаҳар хотин-кизлар Тадбиркорлик маркази билан ҳамкорликда ҳудудда хизмат турларини кўпайтириш, "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш ва уларни касбга ўқитиш каби вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар татбиқ этилмоқда.
🔹Шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази томонидан фуқаролар қабулига иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар ҳамда "Аёллар дафтари"даги аёлларни қисқа муддатли ўқув курсларига жалб этишлари натижасида кўпчиликнинг бандлиги таъминланаяпти.
📌Хусусан, қисқа муддатли ўқув курсининг навбатдаги машғулотига "Аёллар дафтари"да бўлган 20 нафар аёл жалб этилди. Тикувчилик йўналиши бўйича зарур кўникмалар олиш истагини билдирган бу аёллар "Истиқбол" МФЙ "Аёллар маънавият ва маърифат" масканида назарий билимлар эгаллаяптилар. "Дукент" қўрғонидаги "Шахлия" МЧЖ тикувчилик цехида эса амалий машғулотларини ўтамоқдалар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️26 май: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Юқори Чирчиқ. Туманда яна бир МТТ фойдаланишга топширилади.
*Қибрай. Туман кутубхонаси 2332 дона китоб билан бойиди.
*Олмалиқ. Ички йўлларни асфальтлаш давом этмоқда.
*Чирчиқ шаҳар. Фестивал тафсилотлари.
*Зангиота. Муносабатлар.
*Янгийўл. Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.
*Ўрта Чирчиқ. Аҳоли саломатлиги йўлида.
*Янгийўл шаҳар. Сарҳисоб.
*Ангрен шаҳар. Ҳудудларда таьмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
*Тошкент туман. Хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси. Хўш қайси жамоа ғолиб?
*Пискент. Аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда.
*Бўстонлиқ. «Ёшлар дафтари» рўйхатида турувчи 30 нафар ёшларга тикув машиналари топширилди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

#маҳалла 🔰 Шаҳар ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзакаримов эрта тонгдан "Боботоғ", "Истиқбол" ва "Нурчи" маҳаллалари ҳудудида бўлди. Маълумки, 2 та ўрганилган эди. Раҳбар томонидан топшириқлар ижроси қайтадан текширилди.
♻️ Ҳар бир маҳалла ҳудуди кўздан кечирилганда, ободонлаштириш ҳолати қониқарсиз эканлиги аниқланди. Ободонлаштириш борасида йиғилишлар ўтказилиб топшириқлар, керакли кўрсатмалар берилганлигига қарамай, "Боботоғ" МФЙ ҳудуди ҳамон ачинарли ҳолатда.
✍️ Ҳудудларни ободонлаштириш ва обод қилиш буйича режалар ишлаб чиқилди. Танқидий фикрларни билдириш ва керакли кўрсатмаларни бериш учун маҳаллалар масъуллари билан суҳбат ўтказилди. Барча соҳалар буйича ишлар тақсимланди. Бир ҳафта муддат ичида айнан ушбу маҳаллаларда белгиланган топшириқлар ижроси бўйича ўрганишлар олиб борилишига келишилди.

Forwarded from Hayqiriq.uz | Angren
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kuni kecha Angrenda "Yangi Oʻzbekiston yoshlari birlashaylik" shiori ostida yoshlar festivali boʻlib oʻtdi.
Batafsil👉 https://youtu.be/_vaoFJp9E2U
@hayqiriq
Batafsil👉 https://youtu.be/_vaoFJp9E2U
@hayqiriq
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар ҳокимлиги “Красногорск” шаҳарчаси бўйича етакчи мутахассис Нуриддин Валиев билан боғлиқ мурожаатга муносабат.
Нуриддин Валиев жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига “Красногорск” шаҳарчаси бўйича етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади. “Красногорск” шаҳарчаси Ангрен шаҳридан олис масофада жойлашгани боис 4 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан иборат шаҳарчага масъул.
Ўрганишларимиз давомида олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 май куни Нуриддин Валиев кекса онасининг таваллуди муносабати билан ўзига тегишли автомобилда Паркент тумани “Номданак” қишлоғига кетаётган пайтда йўлнинг тор қатнов қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Воқеа жойида ҳеч ким жиддий талофат кўрмаган. Н. Валиевга икки ҳайдовчи томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. "Красногорск" шифохонасига келган икки ҳайдовчида ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан шифохонада даволанаётган Нуриддин Валиев билан телефон орқали боғландик. Ҳозирги кунда аҳволи яхшилигини ва қуйидагиларни бизга маълум қилди:
- Ижтимоий тармоққа жойланган фотосурат жорий йилнинг 6 март санасида тасвирга туширилган. Унинг йўл-транспорт ҳодисасига алоқаси йўқ. Очиғи, ушбу фотосуратда кўпчилик эдик. Ажабланарлиси, негадир айнан биргина менинг сийратимни қолдиришган. Ваҳоланки, ёнимда бўлганлар ҳам ушбу сурат эски эканлигини тасдиқлашлари мумкин. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган кун спиртли ичимлик истеъмол қилмаганман. Ижтимоий тармоқдаги бу каби ноўрин видеоролик, фотолавҳалар ва асоссиз туҳматларга чек қўймай туриб, жамият келажаги хақида хадиксиз гапириш ақлга сиғмайди…
P.S: Ушбу мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ҳамда Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари билан боғланганимизда жорий йилнинг 21 май куни Н.Валиев иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича ҳеч қандай хабар ёки маълумот келмаганлиги боис қайд этилмаганлигини маълум қилдилар. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи ижтимоий тармоқдаги Нуриддин Валиев билан боғлиқ танқидий мурожаат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда. Ҳозирда бу ҳолат тўлиқ назоратга олинган, воқеанинг келиб чиқиши, сабаблари ўрганилиб, аниқлик киритилмоқда. Натижаси юзасидан батафсил маълумот берилади.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Telegram
Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
Murojaatlar uchun: @Angrenhokimigamurojaat_bot
Rasmiy sayt: https://www.angren.uz/
Instagram: angrenhokimligi_7
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100066489963157
https://www.youtube.com/@angren_hokimligi_matbuoti6959