Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
28-умумтаълим мактабида ўн бир йил таълим-тарбия олган ва бир қатор жамоат ишларида, спорт, "Ёш китобхон" кўрик-танловлари ҳамда эгаллаган билимлари орқали ютуқларга эришган йигит-қизлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.
ЮТУҚЛАРИ КЎП МАКТАБ ✍️Ангрен шаҳридаги чекка ҳудуддаги мактаблардан саналган 17-умумтаълим мактабини жорий йилда 126 нафар йигит-қиз битирмоқда. ✔️Аҳамиятлиси, 17-умумтаълим мактаби ўқувчилари эришаётган кўплаб ютуқлардан айнан уларнинг ҳиссалари каттадир. Таълим йўналишидаги турли танловларда совринли ўринларни эгаллашда мазкур мактаб вилоят, республика миқёсида етакчи саналади.
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов мазкур мактаб битирувчилари билан учрашув чоғида йигит-қизлар орасида олий ўқув юртида таълимни давом эттириш истагида бўлганлар кўплигига ишонч билдирди.
#Ангрен_шаҳар

🔹O`zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари барчаси ўз сайлов округларидаги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирларда қатнашиб, Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриклари ўқиб эшиттирилди.

O'zLiDeP каналига уланиш:👇
https://t.iss.one/UzlidepToshvil
https://t.iss.one/LIDEPTV
https://www.facebook.com/uzlidep.toshkentviloyati?ref=bookmarks
#Битирувчи-2021

❗️Дайжест

🔔Бугун, 25 май куни юртимиз умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади.

Тошкент вилояти бўйлаб ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирларидан фотолавҳалар👇

📌Зангиота тумани.

📌Пискент тумани.

📌Чирчиқ шаҳри.

📌Оҳангарон шаҳри.

📌Паркент тумани.

📌Нурафшон шаҳри.

📌Янгийўл шаҳри.

📌Қибрай тумани.

📌Олмалиқ шаҳри.

📌Юқори Чирчиқ тумани.

📌Бекобод шаҳри.

📌Оққўрғон тумани.

📌Тошкент тумани.

📌Ўрта Чирчиқ тумани.

📌Бекобод тумани.

📌Ангрен шаҳри.

📌Янгийўл тумани.

📌Қуйи Чирчиқ тумани.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Олтин воҳа
Кечагина ижтимоий тармоқларда барчанинг юрагини ларзага келтирувчи хабар тарқалди. Унда Ангрен шаҳрида автоаврия содир бўлиб, 7 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этганлиги, 14 нафар фуқаролар эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ёткизилгани айтилган.

Ўқиб юрагим эзилди, сиқилдим. Инсон қайси бир уқувсиз ҳайдовчи сабаб, бу дунёни тарк этяпти. Автомашиналар қатнови кўп бўлган жойларда шошқалоқлик қилмасдан, тезликни оширмасдан ҳаракатланганида балки ҳозир мана шу 7 нафар фуқаро соғ-саломат уйида, ота-онаси бағрида ўтирган бўлармиди.

Шу ўринда, мудҳиш автоавария сабаб, вафот этган фуқароларнинг оила аъзоларига чуқур таъзиямни изҳор этаман. Аллоҳ ўзи оилаларига сабр-қаноат берсин. Тан жароҳати олган фуқароларимиз тезроқ соғайиб, оилалари бахтига қайтсин.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари!

Ўзингиз ва бошқалар ҳаётига хавф солманг. Йўлларда тезлик ва ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилинг. Техник носоз транспорт воситаларини бошқарманг.

Носиржон Аминов,
Олий Мажлис депутати.

@oltin_voha
Ангрен шаҳар 43-умумтаълим мактабида "Сўнги қўнғироқ" тадбири жуда кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Гулнора .Карабаева иштирок этди ва сўзга чиқиб, битирувчиларни табриклади ва Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табригини ўқиб эшиттирди. Ёшларнинг келгусида Ўзбекистонимизга хизмат қиладиган ҳақиқий, муносиб фарзанд бўлишга чақирди.
#мулоҳаза Юртимизнинг барча таълим даргоҳларида юракларни ҳапқиртириб - “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради. Азиз устозларни, ўқувчи ёшларни, битирувчиларимизни чин қалбимдан табриклайман.
Тажрибали устозлардан таълим ва тарбия олган битирувчиларимиздан умидларимиз бисёр. Ниятимиз, улар келгусида юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган инсонлар бўлиб етишсин!
Носиржон АМИНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати