Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
114K photos
8.62K videos
133 files
22.5K links
Download Telegram
#кун_ҳикмати
​​Kitobdan yaxshi do'st yo'q jahonda,
G'amxo'ring bo'lgan u g'amli zamonda.
U bilan qol tanho, hech bermas ozor,
Joningga yuz rohat beradi takror.

©Abdurahmon Jomiy
Тўрт дақиқада бартараф этилган

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Навбатчи-диспетчерлик хизматига 2020 йилнинг 5 март куни соат 10.23 да Ангрен шаҳар “Нурчи” МФЙ 5/1а даҳа 9-уй 5-хонадонда ёнғин тўғрисида 9-уй каттаси Х.Матибрагимов томонидан хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига Ангрен шаҳар ФВБ 3-сонли ёнғин қутқарув қисмининг 2 та тезкор ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 10.30 да етиб бориб, ёнғин-қутқарув бўлинмаси томонидан соат 10.34 да ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг ошхонаси пол қисмида ўрин кўрпалар ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 5-хонадонда истиқомат қилиб келган, спиртли ичимлик таъсирида бўлган 1973 йилда туғилган фуқаро А.Н. ёнғин қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби томонидан қутқарилган. Ушбу фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, “Нурчи” МФЙ профилактика инспектори назорати остида Ангрен шаҳрида жойлашган вилоят Наркология диспансерига даволаниш учун олиб кетилган.
Фавқулодда вазиятларга беэътибор бўлмаган 9-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар хусусан уй каттаси Х.Матибрагимовнинг саъй харакатлари, яъни, ёнғинни ўз вақтида пайқаши ва хабар бериши натижасида ёнғин бошланғич даражадаёқ зарарсизлантирилди.
Ҳурматли фуқаролар огоҳ бўлинг, ҳаётимизни, мол-мулкимизни фавқулодда ҳолатлардан асрайлик!
Ангрен шаҳар ФВБ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Тошкент туманидаги «Зуҳринисо» тантаналар мажмуасида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, ўтказилган тантанали маросимдан лавҳа.

@toshvilpressa
Forwarded from Komil Allamjonov
Матбуот ходимларида ўзини цензура қилиш, қўрқув бор ҳали, чунки давлат идоралари ходимлари томонидан турли таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар ҳам бор.

Уларни ҳимоя қиладиган ягона орган бу — суд бўлиши керак. Лекин бунинг учун энг асосийси — судлар амалда мустақил ишлаши, уларда доим адолат бўлиши керак, ҳар бир норози фуқаро кўчага чиқиши эмас, борадиган жойи суд бўлиши керак ва аҳолида судларга нисбатан ишонч кучли бўлишига эришиш керак.

Шунинг учун ҳам бугунги бизнинг тадбиримизга ўхшаган конференциялар, тажриба алмашиш, доимий мулоқотлар жуда муҳим.

@allamjonov_ki
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Вилоятда давом этаётган кўчат экиш акцияси "Тошкент" телеканали лавҳасида

@toshvilpressa
Дарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан:
- Баҳор чоғи гулга бурканганимда бошим устида боларилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» - демадим...
Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди...
Ёнимда танҳо сен қолдинг! Ўткир Ҳошимов
​​Ҳар жабҳада фаолдирлар

Ўлкамизга кириб келган кўклам фасли табиатга янгиланиш, одамлар кайфиятига кўтаринкилик олиб киради.
Бугун ҳар бир хонадон, ҳар бир ташкилот, ишлаб чиқариш жабҳасида нозик ҳилқат вакилларига алоҳида эътибор, эҳтиром кўрсатилаяпти.
Аёл қалби меҳрга, эътиборга интилади. 8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жойларда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
"Ўзбеккўмир" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича,
  кеча, 5 март куни “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилибди.
   Ўзбеккўмир" АЖ филиали меҳнат жамоаларида бугунги кунда 1032 нафар хотин-қиз бўлиб, шундан 90 га яқини Ижро аппаратида меҳнат қилаяпти.

Бугун эса эрта тонгда ишга ошиққан, кўмир спноатининг ривожига улуш қўшаётган
"Ўзбеккўмир" АЖ Ижро аппарати ходималари одатдан ташқари ўзгача – баҳорий гуллар билан кутиб олинди.
#спорт
Ёш шахматчилар ютуғи

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган "Ёшлар шахмат тахтаси" анъанавий Республика турнирида шаҳар босқичидан ўтиб, вилоятга йўлланмани қўлган киритган 12 нафар вакилимиз қатнашди. Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган "Ёшлар шахмат тахтаси" анъанавий Республика турнирининг вилоят босқичида Ангрен шаҳри жамоаси ларимиз фаоллик кўрсатишиб умумий ҳисобда 4 та медални қўлга киритишди. Натижаларга кўра, 7 ёшгача бўлган қизлар ўртасиди 1-ўринни 8-мактаб ўқувчиси Самира Абдуганиева , 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида 2-ўринни 7-мактаб ўқувчиси Бахтиёр Абдурахманов, 11ёшгача бўлган қизлар ўртасида 2-ўринни 8- мактаб ўқувчиси Соҳиба Абдуғаниева, 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида 2-ўринни ДИМИ ўқувчиси Асрор Турдалиев эгаллади. Тошкент вилоятининг 22 та туман, шаҳари ўртасида Ангрен шаҳри жамоаси энг кўп медалларни қўлга киритишди.
Ирода Хаитқулова,
ёшлар етакчиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

https://bit.ly/2VSakPo

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Баҳор жўшқинликка, шижоатга ундайди. Ҳар бир куни байрамларга лиммо-лим. Баҳорги юмушларни бажариш, ҳашар уюштириш ҳам бацрамона кайфиятда ўтади. Кўкламнинг энг мақтункор айёми 8 март куни нишонланадиган аёллар байрами саналади.
35-умумий ўрта таълим мактабида "Сен муқаддассан, муқаддас аел! " номли байрам дастурида айнан хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиладиган кун эканлиги ўз ифодасини топди. Унда ўқувчиларимиз томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, жозибали рақслар, саҳна кўринишлари айниқса, барча хотин-қизларга янада кўтаринкилик бағишлади.
"Бу менинг онам" қўўшиғига ишланган видеоролик барчага манзур булди. Байрам тадбирига бугунги кунда нафақалик гаштини сураётган аёл устоз,ларимиз таклиф этилди. Ангрен шахар ХТБ мудири в.в.б. Р. Абдуеодирова нафақат таълим тизими балки, жонкуяр депутат сифатида байрамга ташриф буюрган онахонларга, бувижонларга байрам совғаларини улашди. Мактаб кузатув кенгаши раиси Х.Аширкулов барчага табрик йўллади.
Х. Балтабаева,
35-мактаб раҳбари
Депутат Роҳила Абдуқодирова "Гулбоғ" маҳалласида бўлганида, боқувчиси йўқ аёллар билан учрашди.
Батафсил
▶️https://telegra.ph/Amalij-yordam-k%D1%9Ersatildi-03-07
Каналга уланиш ⬇️
@angrenhokimligi_7
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с Международным женским днем – 8 марта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#расмий
#Мукофот _ муборак!

Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Парпибоева Озода Абдуқодировна Президент Фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.