Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
Тошкент вилояти ҳокими ядро физикаси институтида олимлар билан учрашди

👉 https://kun.uz/01794413

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
#Фармон_ижроси_амалда

Вазифалар белгиланди

Кеча шаҳар ҳокимлигида Президентимизнинг "Жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизимни самарали жорий этиш мавзусида семинар_йиғилиш ўтказилди.
Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Н.Назарова, Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Хасанова, Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошлиқ ўринбосари М.Турсунбаев, Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари Э.Карабаевлар ўз лавозимларига тайинланганини маълум қилди.
Шунинглек, маҳалла раислари, маҳаллаларда хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиларга янги тузилманинг янгича тизими, янгича ёндашув табаб этиладиган ўта масъулиятли фаолиятнинг муҳим омиллари, тамойиллари тўғрисида гапирди.
Семинар давомида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб олинди ва янада жипслашган ҳолда, фаолият кўрсатишга келишилди.
@angrenhokimligi_7
#кун_ҳикмати
​​Kitobdan yaxshi do'st yo'q jahonda,
G'amxo'ring bo'lgan u g'amli zamonda.
U bilan qol tanho, hech bermas ozor,
Joningga yuz rohat beradi takror.

©Abdurahmon Jomiy
Тўрт дақиқада бартараф этилган

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Навбатчи-диспетчерлик хизматига 2020 йилнинг 5 март куни соат 10.23 да Ангрен шаҳар “Нурчи” МФЙ 5/1а даҳа 9-уй 5-хонадонда ёнғин тўғрисида 9-уй каттаси Х.Матибрагимов томонидан хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига Ангрен шаҳар ФВБ 3-сонли ёнғин қутқарув қисмининг 2 та тезкор ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 10.30 да етиб бориб, ёнғин-қутқарув бўлинмаси томонидан соат 10.34 да ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг ошхонаси пол қисмида ўрин кўрпалар ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 5-хонадонда истиқомат қилиб келган, спиртли ичимлик таъсирида бўлган 1973 йилда туғилган фуқаро А.Н. ёнғин қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби томонидан қутқарилган. Ушбу фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, “Нурчи” МФЙ профилактика инспектори назорати остида Ангрен шаҳрида жойлашган вилоят Наркология диспансерига даволаниш учун олиб кетилган.
Фавқулодда вазиятларга беэътибор бўлмаган 9-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар хусусан уй каттаси Х.Матибрагимовнинг саъй харакатлари, яъни, ёнғинни ўз вақтида пайқаши ва хабар бериши натижасида ёнғин бошланғич даражадаёқ зарарсизлантирилди.
Ҳурматли фуқаролар огоҳ бўлинг, ҳаётимизни, мол-мулкимизни фавқулодда ҳолатлардан асрайлик!
Ангрен шаҳар ФВБ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Тошкент туманидаги «Зуҳринисо» тантаналар мажмуасида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, ўтказилган тантанали маросимдан лавҳа.

@toshvilpressa
Forwarded from Komil Allamjonov
Матбуот ходимларида ўзини цензура қилиш, қўрқув бор ҳали, чунки давлат идоралари ходимлари томонидан турли таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар ҳам бор.

Уларни ҳимоя қиладиган ягона орган бу — суд бўлиши керак. Лекин бунинг учун энг асосийси — судлар амалда мустақил ишлаши, уларда доим адолат бўлиши керак, ҳар бир норози фуқаро кўчага чиқиши эмас, борадиган жойи суд бўлиши керак ва аҳолида судларга нисбатан ишонч кучли бўлишига эришиш керак.

Шунинг учун ҳам бугунги бизнинг тадбиримизга ўхшаган конференциялар, тажриба алмашиш, доимий мулоқотлар жуда муҳим.

@allamjonov_ki
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Вилоятда давом этаётган кўчат экиш акцияси "Тошкент" телеканали лавҳасида

@toshvilpressa
Дарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан:
- Баҳор чоғи гулга бурканганимда бошим устида боларилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» - демадим...
Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди...
Ёнимда танҳо сен қолдинг! Ўткир Ҳошимов