Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Инглиз тили фани бўйича қатор ютуқларни қўлга киритган 11-синф ўқувчиларига сертификатлар берилди.
#сана
🔎Ангрен шаҳрида "Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни" кенг нишонланди.

🔹Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, "Ўзбеккўмир" АЖ Бош директори Владимир Кузнецовлар кончиларни касб байрами билан самимий қутладилар
#ифтихор
#эътироф
КОНЧИЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
✍️Ангрен - кўмир ёқилғиси маҳсулоти етиштирадиган саноат маркази ҳисобланади. Кўмир саноати - Ангрен шаҳрининг ташкил этилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим негизидир.
✔️Кончилик - машаққатли ва энг шарафли касблардан биридир. Она заминимиз бағри минг йиллардан буён “қора олтин” аталмиш бойликка лиоммо-лим. Табиатнинг бу ноёб неъмати кончиларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига қазиб олинади.
📌Ҳар йили май ойининг учинчи якшанба кунини “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонлаш анъанага айланган. “Ўзбеккўмир” АЖ жамоаси ҳам муносиб тайёргарлик кўрди. Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда соҳанинг аҳамияти беқиёс. Бугунги корхонанинг кўп минг кишилик жамоаси кон-металлургия саноатини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашга улкан ҳисса қўшмоқда.
🔗Сана муносабати билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти меҳнаткашлари иштирокида касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов кўмир саноатининг заҳматкашларини самимий муборакбод этди.
⚡️Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори Владимир Кузнецов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Ғафуржон Ҳамидов, Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раси Абдуносир Қаюмов, “Ангрен кўмир кони” филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Александр Корчагинлар ва бошқалар бу ҳақда алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар ва кўмир саноати ходимларини касб байрами билан самимий қутладилар.
🔹Тадбир давомида касб байрами муносабати билан самарали меҳнат қилган 130 нафар ишлаб чиқариш илғорлари ва меҳнат фахрийларидан бир гуруҳи муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, фидокорона меҳнатлари учун кўплаб кончилар “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ташаккуронма ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
🔸Тадбирда Республика санъат усталари томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага байрамона кайфият улашди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7