Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Ташриф

Бугун Тошкент вилояти делегацияси Татаристондаги "Алабула" махсус иқтисодий зонасида бўлди.

⚡️Махсус иқтисодий зона фаолияти билан танишув давомида делегация аъзолари Россия ва МДҲда аналоги бўлмаган, юқори сифатли эгилувчан қадоқлаш маҳсулотлари ва плёнка материаллари ишлаб чиқарувчи йирик компанияларидан бири бўлган "Danaflex" вакиллари билан музокаралар олиб борди.

📌Тошкент вилоятида ҳам шундай маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама этилди.

🤝Шунингдек, "Соллерс Форд" компанияси билан ўтказилган музокаралар чоғида россиялик ҳамкорлар Тошкент вилоятида "Форд" автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.

🏭Бундан ташқари, вакилларимиз махсус иқтисодий зонадаги таълим кластери фаолияти билан танишди. Келгусида мазкур кластер тажрибаси Тошкент вилоятидаги иқтисодий ва саноат ҳудудларида қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
«BRZ» МЧЖ янгиликлари

16 майдан 19 майгача бўлган даврда «Birinchi Rezinotexnika zavodi» МЧЖга "UzAutoMotors" компанияси делегацияси ташриф буюрди.

Batafsil: 👈

***
Новости ООО «BRZ»

В период с 16 по 19 мая ООО «Birinchi Rezinotexnika zavodi» с рабочим визитом посетила делегация компании «UzAutoMotors».

Подробнее: 👈

Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️ Facebook ▫️ Instagram
"Геолог" маҳалласида истиқомат қилаётганлар орасида Шокир Ҳайдаров кўплаб ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Ўзининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан рўзғорини тебратишда томорқадан унумли фойдаланмоқда.

Айни пайтда иссиқхона ва томорқасида етиштираётган ҳосилдан яхшигина даромад олди.
#бандлик
#иқтисодиёт

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланмоқда.

"Геолог" маҳалласидаги "Golden Stella" масъулияти чекланган жамият фаолият юритаётганига бир йилдан ошди.

Шаҳардан олис ҳудуддаги маҳаллада жойлашган ушбу корхона маҳаллий хом ашёдан трикотаж маҳсулотлари ҳамда елим пакетлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхона фаолиятининг натижасида маҳалла ёшлари ва аёлларидан 20 нафарининг бандлиги таъминланди.

Эндиликда улар замонавий технологиялар ва ускуналарни бемалол бошқариш билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига ҳам улуш қўшмоқдалар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
"Геолог" МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарда асосан маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланган.