Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Урушнинг номи ўчсин" номли саҳна кўриниши

@angrenmadaniyat
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Шанс" шоу балет халқ жамоаси ижросида "Журавли" рақси

@angrenmadaniyat
‼️АНГРЕНЛИК ЁШЛАРГА ЖИДДИЙ ТАКЛИФ

ИШ ИЗЛАЯПСИЗМИ

Маълумки, Ангрен шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бириктирилган. Шу боис вазирлик Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ёшларни иш билан таъминлаш бўйича жиддий таклиф билан чиқяпти.
Энди пойтахтга иш излаб боришга эҳтиёж қолмади. Тошкентнинг мегакомпаниялари бўш иш ўринлари билан ўзлари Ангрен шаҳрида ярмарка ташкил этмоқда.

Ярмарка 7 май куни соат 10:00да Ангрен шаҳрида бошланади.

🔹Ушбу меҳнат ярмаркасида Ангрен шаҳри миқёсида илк бор Тошкент шаҳридаги “Artel”, “Akfa”, “ Imzo”, “Shivaki”, “Texnopark”, “Samsung”, "MIMAR", "Grand road Tashkent", "Diskovar Invest" каби ўндан ортиқ бир қатор йирик ишлаб чиқариш компаниялари ҳамда Ангрен шаҳридаги 20га яқин ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар бўш иш ўринлари билан қатнашади.

Манзил: Ангрен шаҳри "Осиё" тўйхонаси

IWeb I Telegram I Instagram I Facebook I YouTubeI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

🔴 Тарих зарварақларида 6 май санасига нималар битилганини биласизми

🤱“Кавказ асираси”, “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради”, “Соя” каби фильмларда турли ролларни маҳорат билан ижро этган  Владимир Этуш шу куни таваллуд топган.

💥Шу каби қизиқарли маълумотлар билан батафсил мобиль мухбиримиз Фарзона Ўринова лавҳасида танишинг.

👉Бизни кузатишда давом этинг.👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
⚡️Юртимизда илк маротаба қўл жанги бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

📹 https://youtu.be/qof6cVmVy2A

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from DOVONDAGI HARAKATLAR
#диққат

5-7.05.2021й. республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида «СEЛ ХАВФИ» эълон қилинди. Эҳтиёт чораларини кўринг.

https://t.iss.one/qamchiqdavoni
#Эълон

Ҳурматли "Улуғбек", "Навбаҳор", "Обод", "Зарбулоқ" , "Оппартак" , маҳаллалари аҳолиси ва ёшлари!

🎤Ангрен шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 8 май куни соат 16:00 да "Дукент" маданият маркази олд майдонида Ангрен шаҳар Маданият бўлими, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Тошкент вилояти бўлими, Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда "Янги Ўзбекистон учун ёшлар бирлашайлик" фестивали доирасида "Она Ватаним нурли маконим" номли гала концерт ўтказилади.

Концерт дастурида "Дукент" ва "Кончи" маданият марказлари ҳамда 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби қошидаги бадиий жамоалар, истеъдодли хонандалар ўз дастурлари билан иштирок этади.

Барчангизга юқори кайфият тилаб,сизларни ушбу гала концертимизга таклиф этамиз.

Эслатма! Концерт дастурида барча тиббий ниқобда иштирок этиши шарт.
@angrenmadaniyat
#Эълон

Ҳурматли "Тараққиёт", "Бўстон", "Гўзал", "Кўктерак" маҳаллалари аҳолиси ва ёшлари!

🎤Ангрен шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 9 май куни соат 16:00 да "Афсона" тантаналар зали ёнидаги фаввора олдида Ангрен шаҳар Маданият бўлими, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Тошкент вилояти бўлими, Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда "Янги Ўзбекистон учун ёшлар бирлашайлик" фестивали доирасида "Она Ватаним нурли маконим" номли гала концерт ўтказилади.

Концерт дастурида Шаҳар маданият маркази ҳамда 10 - сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби қошидаги бадиий жамоалар, истеъдодли хонандалар ўз дастурлари билан иштирок этади.

Барчангизга юқори кайфият тилаб,сизларни ушбу гала концертимизга таклиф этамиз.

Эслатма! Концерт дастурида барча тиббий ниқобда иштирок этиши шарт.

@angrenmadaniyat
#муносабат
#расмий
Ижтимоий тармоқда фейсбук фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлаётган муаммолар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ишчи гуруҳи аъзоси Муқаддам Нарбаева қуйидагиларни маълум қилди:

- Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Вадим Ли, Халқ Депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутатлари Х.Турғунбоев, Ф. Мўминов, Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи С.Абдурасулов ҳамда "Кимёгар" МФЙ раиси А.Саимовлар "Кимёгар" маҳалласи 5/3 даҳасида 10-, 12- уйлар олди йўл қисмини кенгайтириш мақсадида ушбу кўп қавватли уйларда яшовчи аҳоли билан сухбатлашдилар.
Вужудга келган вазият бўйича "Angren Line" корхонаси масъуллари билан биргаликда ушбу муаммоли вазиятга ечим топилиб, йўл қисмини кенгайтиришни тез кунларда барча жумладан, муқобил чоралар кўрилиши хақида келишилди.


Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ўрганиш_ва_натижа

НАВБАТДАГИ МАСАЛАГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Депутатлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги ҳар бир муаммони жойига чиққан ҳолда ўрганмоқдалар.

Ишчи гуруҳ аъзолари Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Вадим Ли, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутатлари Х.Турғунбоев, Ф.Мўминов ҳамда Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи С.Абдурасуловлар галдаги муаммони ўрганиш учун "Майдон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

Уушбу маҳалла худудидан ўтган "Олмос-А.Темур", "Байналминалчилар-А.Темур",
"Облиқ-А.Темур" кўчалари кесишмасига пиёдалар ўтиши учун йўлак ҳамда талабдаги йўл белгиларини ўрнатиш масаласини муҳокама қилдилар ва ўрганиш ижобий натижа билан якунланди.

Муқаддам НАРБАЕВА,
ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари


Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#муносабат
#расмий

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Красногорск” шаҳарчасидаги шифохонанинг ҳолати тўғрисида тарқалган видеомурожаат ўрганилди.

Собир Джумакулов - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

- Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Красногорск” шаҳарчасидаги шифохонамиз биноси 1959 йилда қурилган ва шу йилдан ўз фаолиятини бошлаган.
2019 йилга қадар шифохонадаги мавжуд биноларда ҳеч қандай қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. “Красногорск” ҳудудида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида, шифохонада капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди. Бунинг учун республика бюджет маблағлари ҳисобидан 9 млрд. сўм маблағ ажратилди. 2019 йилнинг июль ойидан “Бино иншоот индустрия“ МЧЖ томонидан лойиҳа асосида шифохонанинг асосий биноси, юқумли касалликлар бўлими, клиника таҳлилхона ва кўп тармоқли поликлиника бинолари, шифохона ҳудуди ва йўлаклари, ташқи деворлари реконструкция ва капитал таъмирланиб, қозонхона ва қозонлар янгидан қурилиб, ишга туширилди.
Бўлимларга лойиҳа асосида юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар қурувчи ташкилот томонидан етказилиб, янги жиҳозлар тақсимот асосида ажратилди.
Қурувчи ташкилот - “Бино иншоот индустрия“ МЧЖ барча кўрсатилган камчиликларни йил давомида бартараф этиши тўғрисида кафолат хати ҳам мавжуд. Айни пайтда шифохонада аҳолига тиббий хизмат кўрсатилаяпти. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг зарур дори-дармон ва медикаментлар мавжуд. Аҳолига тўлиқ тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.
Шифохона ошхонасида ҳам барча қулайликлар мавжуд. Озиқ-овқат таъминотида муаммолар йўқ. Шифохона қурилиши билан боғлиқ моддий маблағларнинг сарф-харажатлари тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилган. Бугунги кун ҳолатига салбий ёки қонунбузарлик ҳолати қайд этилмади.

P.S: "Красногорск" шифохонаси чинакамига замон талабларига мос равишда капитал таъмирланган. Даволанаётган беморлар ҳам, аҳоли ҳам шифохонадаги шароитлардан мамнун. Жорий йилда Республиканинг етакчи ОАВ вакиллари, босма нашр журналистлари ва блогерлари иштирокида "Красногорск" шаҳарчаси ва шифхонасини ўрганиш учун пресс-тур ташкил этилди. Унда 30 га яқин журналист ва блогер шаҳарча ва шифохонага ижобий баҳо бердилар.

Ангрен шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Красногорск" шаҳарчасида сайёр қабул, ёшлар билан учрашув ва ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш учун тадбирлар ташкил этилиб келинаяпти.

Ангрен шаҳар ҳокимининг саъй-ҳаракатлари билан ҳудуддаги кўп қаватли уйлар ва йўллардаги мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

"Красногорск" шаҳарчасидаги фуқароларнинг ҳамда мавжуд 4 та маҳаллада ва ижтимоий соҳа объектларидаги ҳар қандай муаммоларни бартараф этишда шаҳар ҳокими ўрнатилган тартибда тегишли чоралар кўриб, бор имкониятларни сафарбар этмоқда.
"Красногорск" шаҳарчасидаги ҳар қандай муаммо шаҳар ҳокимлигининг диққат эътиборида! https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлатимиз раҳбарининг Хотира ва қадрлаш куни ва фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан байрам табриги ҳамда ажратилган рағбатлантириш мукофотлари етказилди.