Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.9K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ободонлаштириш
#бунёдкорлик

🔎Ангрен шаҳридан чекка ҳудудда жойлашган "Жигаристон" маҳалласида ободончилик ишлари олиб борилмоқда.

📌Хусусан, маҳалланинг "Кончилар" 2-боши берк кўча йўли "Узбеккўмир" АЖ корхонаси томонидан махсус техникалар ёрдамида текисланди ва 40 куб шағал билан қопланди.

⚡️Шунингдек, ҳудуддаги футбол ўйингоҳида ҳам бунёдкорлик ишлари бошланиб, 30 куб тупроқ олиб келинди.

📍Маҳалланинг асосий кўчалари "Жигаристон"," Кончилар" кўчаларидаги мавжуд барча электр таянччлари ва дарахтлар оқланди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 3 май куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мулк ижараси шартномасига оид низолар хусусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Электрон ҳукуматни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: АКТ вазирлиги, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбарлари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
#расмий

Тайинлов

📌Бабажанов Жамшид Ҳакимович – Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Ж.Бабажанов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, “Миллий PR маркази” ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

🖋 БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келади.

Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.

Адлия вазирлиги сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан муборакбод этади.

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан АОКА барча ҳамкасбларга, журналист ва блогерларга, ОАВ таҳририятлари жамоаларига барқарорлик, фаровонлик, ижодий юксалишлар, мушкул ва олижаноб ишларида муваффақиятлар тилайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент матбуот котиби журналистларни байрам билан табриклади

📍 https://uza.uz/posts/263383

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#COVID19

Тошкент вилоятида 64 мингдан ортиқ киши эмланди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан

Президент: Я вижу в вас своих помощников и соратников, силу, которая справедливо доносит до народа как наши успехи, так и недостатки

Facebook|Instagram|Twitter
​​#Табрик

Ҳурматли ҳамкасблар, ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар!

⚡️3-май – “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни” билан барчангизни ўз номимдан, қолаверса Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати номидан самимий муборакбод этаман!

Бугун дунёда рўй бераётган воқеликнинг одамлар тасаввурида қандай шаклланиши кўп жиҳатдан сизу бизнинг касбий маҳоратимизга боғлиқлиги – айни ҳақиқат. Шиддат билан ривожланаётган даврда ахборотнинг, матбуотнинг нечоғлик аҳамият касб этаётгани барчага аён. Юртимизда бу соҳага бўлган эътибор, тобора мустаҳкамланаётган матбуот эркинлиги яқин-яқингача соҳа вакилларининг армони эди.
Яратганга шукурки, журналистик фаолият анча эркинлашиб, жамият тараққиётида ўзининг қатъий позициясига эга бўлиб бормоқда.

Гарчи, бу борада ҳаммаси изига тушди, дейишга эрта бўлса-да, ҳар ҳолда дастлабки қадамлар анча дадил бўляпти ва яқин келажакда ҳукумат кўмаги билан соҳанинг қонунчилик базаси мукаммаллашуви, салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, журналистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш каби масалалар тўла ечим топишига умид қиламиз.

❗️Бугунги улуғ сана билан яна бир бор қутлар эканман, юксак профессионализм, шижоат, энг муҳими, ХОЛИСЛИК барчамизга ҳамроҳ бўлишини тилайман. Янги Ўзбекистонимизни жаҳон матбуот эркинлиги рейтингида янада юқори ўринларда кўриш барчамизга насиб этсин!

Ҳурмат билан,
Ҳамза Жумаев
Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5101, 30.04.2021 й.) қабул қилинди.

🔰Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

🔸2021–2022 йилларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари параметрлари;

🔸2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатлари.

Шунингдек, Молия вазирлиги марказий аппаратида Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда йирик хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг инфратузилмасини молиялаштириш бўлими ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. Журналистларни Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклаб, ўтган ҳафтада бўлган тадбир ва воқеалар тўғрисида маълумот берди.

Жорий ҳафтада коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар, қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши режалаштирилгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлими директори Сурия Ботирова коронавирусга қарши курашиш борасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида брифингда сўз юритди.
Батафсил🎥видеолавҳада
Каналга уланиш▶️@angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

📝 Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

🧾 Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👍Биринчи бор


⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” фестивали.

📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!

🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.

📌Фестивал доирасида интелектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
YouTubeda "Яхши гранитни сифати сара чинни ёки нозик қандилникидан кам бўлмаслиги лозим" videosini ko‘ring
https://youtu.be/CKv4xU9PxEU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳунарманд" уюшмаси Ангрен шаҳар бўлими томонидан ислоҳотлар кенг кўламда татбиқ этилмоқда.
Батафсил 🎥 видеолавҳада
Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️⬇️
@angrenhokimligi_7
#бандлик
#ҳунармандчилик
"УСТОЗ-ШОГИРД" ДАСТУРИ АСОСИДА ЎҚИТИЛАЯПТИ

🔎Ангрен шаҳрида миллий ҳунармандчилик янада ривожланиб, тикувчилик, миллий тақинчоқлар, қўғирчоқлар ясаш, тунукадан идиш ва жиҳозлар тайёрлаш билан шуғулланаётганлар сони ортиб бормоқда. Муҳими, касб-ҳунар эгаллаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар ўзини ўзи банд қилиш имкониятидан фойдаланмоқда.

📌Бугунги кунда "Ҳунарманд" уюшмаси Ангрен шаҳар бўлимида 130 нафар ҳунарманд мавжуд.

⚡️Ҳозирги кунда бўлим томонидан "Устоз-шогирд" мактаби дастури асосида 110 дан зиёд фуқаро ҳунармандчиликка ўқитилаяпти.

Унда асосан "Аёллар дафтари" рўйхатида бўлган аёллар тикувчилик бўйича ўқув-амалий машғулотларга жалб этилди ва уларга зарур кўникмалар берилаяпти.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7