Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#фото
Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди.
@toshvilpressa

Турклар Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар инвестиция киритади
Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. Тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), «Гебзе» уюшган саноат зонаси, «Зираат» банки, «Зорлу холдинг», «Жошкуноз холдинг», «Экзачибаши», «Байкар», «Дунягоз», «Канимед саглик», «Бау глобал», «Хавелсан» каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, "Ronesans Holding" билан "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.
https://president.uz/uz/lists/view/3372

Forwarded from КЎРОЙДИН
"Ангрен" эркин иқтисодий ҳудуди Оҳангарон блокидаги тадбиркорлик субъектларига кўмак кўрсатиш бўйича штаб ташкил этилди
Бугун "Ангрен" ЭИҲнинг Оҳангарон шаҳри блокида иш бошлаётган тадбиркорлик субъектларида бўлиб, уларнинг шароити, мавжуд муаммолар, истиқболдаги режалари билан танишдим.
Айтиш жоизки, жойларда ҳудудий раҳбарларда ҳали-ҳануз инвесторлар билан ишлаш, тадбиркорга том маънода елка тутиш маданияти етишмаяпти.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Li da Metal Technology" қўшма корхонасига кирганимизда бу ҳолат аниқ кўзга ташланди.
Умумий ҳисобда 60 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган, 400 нафардан зиёд маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаган корхона тўлиқ қувват билан ишга тушишга тайёр. Лекин йўл, сув, газ, электр таъминоти каби масалаларда шу пайтгача ҳал қилинмаган масалалар бугунги кунда тадбиркорни ўйлантирмоқда. Тадбиркор энергия таъминоти узлуксиз бўлишига қатъий кафолат сўраяпти. Ҳолбуки, Оҳангарон шаҳрида бу масалада бирортаям муаммо бўлиши мумкин эмас – газ ва электр таъминоти энг яхши ҳудудлардан бири.
Аслида, бу ишларни бажаришга етирли маблағ, имконият ҳудуд раҳбарларида мавжуд эди. Бу ўринда, тадбиркор билан маҳаллий ҳокимлик орасидаги алоқанинг мустаҳкам эмаслиги, вазиятга жиддий қаралмагани танқидга лойиқ ҳолатдир.
Ўрта Осиёда аналоги йўқ бўлган ушбу лойиҳа импорт ўрнини босувчи маҳсулот – йилига 300 минг тонна ишлаб чиқаради. Завод ишлаб чиқаришга тайёр, бозор мавжуд, экспорт шартномаларига ҳам эга. Аммо, юқорида айтганимдек, вақтида ҳал қилишга киришилмаган муаммолар туфайли бугунги кунда ноёб саноат объектининг ишга тушиш муддати чўзилган.
Саноат ҳудудида мавжуд 20 дан зиёд корхоналарда ҳам маҳаллий ижро ҳокимияти, коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаат ва таклифлари бор, албатта. Шулардан келиб чиққан ҳолда, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов раҳбарлигида штаб ташкил этдик.
Эндиликда имкон қадар ҳар ўн кунда бу жойга келиб, тадбиркорлар билан мулоқот қилиб туришга келишиб олдик.

Рустам Холматов вилоятдаги ОАВ раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашди
Бугун вилоят ҳокими шаҳар ва туманлар муассислигидаги газеталар муҳаррирлари ҳамда, ҳудудлардаги ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди.
Учрашувда ҳокимлик муассислигидаги нашрларнинг бугунги аҳволи, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш бўйича қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Бугунги кунда Тошкент вилоятида давлат ҳокимияти органлари муассислигида ўзбек, рус ва қозоқ тилларида, умумий тиражи 60 минг 848 нусха бўлган 24 та газета фаолият юритиб келмоқда. Ушбу босма оммавий ахборот воситаларида жами 159 нафар мутахассис ишлайди.
Муҳокама жараёнида ҳудудий нашрларда танқидий материалларни чоп этиш бўйича аҳвол умуман қониқарсиз экани таъкидланди.
– Жойлардаги муаммоларни локал доирада ҳал қилишда, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишда туман-шаҳар газеталари асосий ёрдамчи куч, – деди вилоят раҳбари. – Бироқ амалда бу кучнинг таъсири унча сезилмаяпти.
Масалан, январь ойида республикамиздаги барча ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ойида 26 та танқидий материал эълон қилинди. Ачинарли томони, шундан атиги 4 таси вилоят нашрлари ҳиссасига тўғри келади.
Умуман олганда, жорий йил бошидан буён вилоятдаги барча даврий нашрларда 75 та танқидий материал эълон қилинган. “Оққўрғон овози” газетасида эса жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирортаям танқидий материал эълон қилинмаган.
Вилоят ҳокими ҳудудий нашрларнинг ҳозирги даврдаги бош вазифаси, мақсади – тадбиркорларга халал бераётган турли иллатлар, бюрократик тўсиқлар ҳақида бонг уриш, халқ депутатлари туман-шаҳар кенгаши эътиборини масалага қаратиш, фаол жамоатчилик назоратини ўрнатиш эканини алоҳида таъкидлади.
– Ҳозир вилоятимизга матбуотнинг ёрдами керак. Халқимизни тадбиркор қилиш, хусусий секторни ривожлантириш ишига сизлар ёрдам бермасангиз, чуқур таҳлилий мақолалар ёзиб, одамларни иқтисодиётнинг реал секторидаги ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар моҳиятини шарҳлаб бормасангиз, умумий ишимизда олға силжиш бўлиши қийин, – деди Рустам Холматов.
Йиғилишда 2019 йилда вилоятда обуна кампаниясининг натижалари танқидий кўриб чиқилди. Бугунги кунда жуда кам тиражда чиқаётган газеталарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилишда, шунингдек, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз борди.
Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ахборот хизматлари бугунги кунга келиб тўлиқ шаклланди. Бироқ маош ва бошқа шарт-шароитлар, техника билан таъминланиши бўйича айрим жойларда муаммолар мавжуд.
Бўка, Зангиота, Паркент, Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарлари шу вақтга қадар ойлик маошсиз фаолият юритиб келаётгани кескин танқид қилинди. Бандан ташқари, Оҳангарон шаҳри, Зангиота, Янгийўл тумани ҳокимининг матбуот котиби учун алоҳида хизмат хонаси ажратиш, зарур моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш ишларини якунига етказиш бўйича аниқ муддат белгиланди.
Вилоят ҳокими журналистлар ва ахборот хизмати соҳаси вакиллари фаолиятига баҳо берадиган рейтинг юритиш таклифини берди. Рейтинг юритишнинг аниқ критерийлари, тартиб-таомилларини пишиқ-пухта ишлаб чиқишда устоз журналистлар, экспертларни жалб этиш тавсия қилинди.
Тошкент вилоятида бундан буён ҳар ойда икки марта вилоят ҳокими маҳаллий журналистлар билан мулоқот қилиб, эълон қилинган танқидий материаллар, уларга ўз вақтида расмий муносабат билдирилиши бўйича диалог ташкил этилади.

#депутат_фаолиятидан
БОЛАЛАР БОҒЧАСИДА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
аълумки, болалар боғчаларининг бугунги аҳволи кенг жамоатчилик, депутатларнинг диққат марказида. 5-сонли МТТ фаолияти, болаларга яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини ошириш бооасида амалга оширилаётган ислоҳотлар татбиқ этилтши бўйича бмжарилаётгпн ишлар билан Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Шокир Уришов ҳамда шаҳар Мактабгача таълим бўлими масъуллари билан биргаликда.ўрганилди.
Шокир Уришов - депутат:
- Боғчада қулайликлар имкон қадар мавжуд. Бироқ, ушбу болалар боғчасида 2015 йилда капитал реконструкция ишлари қилинган бўлсада, ошхона, омборхона ва услубиёт хонаси таьмирланмаган. Таълим муассасаса болалар майдончасига лойиҳага асосан тахта поли ётқизилиши белгиланган бўлсада, ҳанузгача бу ишлар амалга оширилмаган. Ўрганиш жараёнида мебель жиҳозлари ва чойшаблар етишмаслиги аниқланди. Муассасада чўмилиш ҳавзаси ва мусиқа хоналари мавжуд эмас. Олиб борилаётган таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини кўтариш мақсадида методик тавсия ва қўлланмаларни Республика таълим Маркази шўъбасидан олиб келиш чоралари белгиланди.
Ҳар бир масала депутат назоратига олинди. Муҳими, ушбу болалар даргоҳида ечимини кутаётган масалада депутат ўз улушини қўшишга ҳам бел боғлади.

#иқтибослар
Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:
• Ҳудудий ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарларининг фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати етарли даражада олиб борилмаяпти. Ҳокимнинг қарорлари, корхона ва ташкилотларнинг ички буйруқлари нақадар ҳаётий ва қонуний эканини чуқур ўрганиб, таҳлилий мақола ёза оладиган журналист ҳар бир таҳририятда бўлиши керак;
• Ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш масалалари бўйича туман нашрларида токи Президент мавзуга эътибор қаратмагунча, бирон марта танқидий чиқиш қилинмаган. Ҳар бир туман газетасининг илгари қишлоқларда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган мухбирлари бўлар эди. Улар жойлардаги реал ҳолатни, ўғрилик ва бошбошдоқликни ёзарди. Жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қиларди;
• Туман газетасида, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинаётган танқидий материалларга ҳудудий ахборот хизмати раҳбарлари зудлик билан жавоб бериши, ҳокимлик позициясини билдириши керак. Шундагина раҳбарлар ҳушёр тортади, ноқонуний ҳужжатга қўл қўйишдан аввал туман газетасига мени уриб чиқишади, деган ҳадик пайдо бўлади;
• Аксарият журналистлар бугунги ҳаёт тарзи, молия-иқтисод соҳасидан узоқда. Дастурларнинг молиялаштириш манбасини билмайди. Эндиликда бу бўйича махсус семинар ташкил этиши мақсадга мувофиқ;
• Қурилиш объектлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бунда маҳаллий кенгашларни ҳам уйғотиш – газета муҳаррирининг Ватан олдидаги муқаддас вазифаси;
• Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатланиш рациони бўйича тегишли ташкилотлар ходимлари билан бирга ахборот хизмати раҳбарлари ўрганиш ўтказиши, буни қалб амри билан, виждонан бажариши, аҳамиятини тўла тушуниши керак. Токи Бекобод воқеаси бошқа қайтарилмасин;
• Ҳокимнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси янги ташкил этилган структура бўлгани учун, дастлабки босқичда муаммолар бўлиши табиий. Аммо ҳалол меҳнат ва билим, адолатли, ҳалол тарғибот кампанияси сизларни ҳокимият тизимидаги ўрнингизни, обрўингизни белгилайди.

#адолат_мезони
ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИ БЎЛДИ
угун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Оҳангарон туманлараро Иқтисодиёт суди раиси Ихтиёржон Юсупов раислигида шаҳар ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаларида олиб борилган капитал қурилиш ва реконструкция жараёнида пудратчи ташкилотлар ва масъул ходимлар томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд мажлисида 3-, 18-, 28-МТТ мудиралари, хўжалик ишлари бўйича масъуллар, болалар боғчалари қоровуллари ҳамда шаҳар МТБ мудираси ва бўлим бош ҳисобчиси, ҳокимлик ҳамда шаҳар Ғазначилик бўлими масъул ходимлари қатнашдилар.
Қурилиш ташкилоти раҳбари ва болалар боғчалари мудиралари ўртасида қачонлардан буён давом этиб келаётган ўзаро тортишувларга суд томонидан барҳам берилган эди. Бироқ, пудратчи қурувчи даво аризасини киритди.
Суд мажлисида барча гувоҳларнинг кўрсатмалари, тақдим этилган зарур ҳужжатларга асосланган ҳолда, қурилиш ташкилотининг мактабгача таълим бўлимига нисбатан қилган давоси рад этилиб, болалар боғчаси мудиралари ва бош ҳисобчининг далиллари ўз исботини топди. Ушбу мавзу суд ҳал қилув қарори кучга киргач каналимиз орқали батафсил ёритилади.
Суд мажлиси жараёнини ОАВ вакиллари ҳам кузатдилар.
Биздан йироқлашманг👌, бизни кузатинг⬇️@angrenhokimligi_7

#Биласизми
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди
✅ Фармон билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасида Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;
👉 вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими;
👉 туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозими.
Бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди.
Фармонга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Вазирлик хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул ҳисобланади.
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари – Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари, ҳудудий бўлинмалар бошлиқларининг тегишли ўринбосарлари – Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланади.
Шунингдек, эндиликда фуқаролар йиғини раиси беш йил муддатга сайланади.
Маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди.
huquqiyaxborot