Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
#таълим

⚡️Ангрендаги 35-умумий ўрта таълим мактабида "Битирувчилар билан учрашув" ҳафталиги доирасида ўтказилган тадбирга "Тошкент Геология" Унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда меҳнат фахрийлари М. Хидиров, Х. Аширкулов, корхона бош кончиси В.Комилов. "Геолог" МФЙ раиси И. Абдуқаюмов, мактабнинг собиқ битирувчиси Б.Хидировлар иштирок этдилар.

▪️Таклиф этилган меҳмонлар ўзларининг ибратли ҳаёт йўллари, ёшликнинг бебаҳо дамларининг ҳар бир онидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди.

📌Ёшларга қаратилаётган эьтибор ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, олий ўқув юртларига киришлари ва келажакда Ватан учун хизмат қиладиган етук кадрлар бўлиб етишишлари учун илиқ тилаклар билдирдилар.

Тадбир иштирокчиларининг ҳақиқатан жамиятда ўз ўрнига эга эканлиги ўқувчилар диққатини тортди. Айниқса, уларнинг муваффакиятли ҳаёт йўли, бой тажрибаси ва меҳнат фаолияти ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#бандлик
#аёллар_дафтари

🔎Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари" да бўлган аёллар касбга йўналтирилмоқда.

📎Шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларида меҳнат бозоридаги энг зарур касбларга ўқитиш учун зарур шароитлар яратилган.

📌Айни кунларда "Истиқбол" МФЙ ҳудудидаги маънавият-маърифат марказида тажрибали тренер Ҳаётхон Шамсуддинова "Аёллар дафтари" даги 20 нафар аёлга тикувчилик бўйича ўқув-амалий машғулотлар олиб бораяпти.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Элимизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодининг сиз билган ҳамда билмаган жиҳатлари ҳақида

Нозима Фармонова лавҳасида батафсил танишишингиз мумкин.

Ёшларга оид тезкор хабарлар
👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
⚡️ Россия делегацияси Ўзбекистондаги ўзгаришларни эътироф этди

Россия Федерацияси Давлат думаси мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раиси, Россия қаҳрамонлари ассоциацияси президенти Владимир Шаманов бошчилигидаги делегация 22-25 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3tQW07z

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
1 май: бўладиган ўзгаришлар?

👉Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади;

👉Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади;

👉Молия вазирлиги давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатларини эълон қилиб боради;

👉«Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали ишга туширилади;

👉Барча ташкилотларда ижрони назорат қилиш фақат «Ijro.gov.uz» тизимида амалга оширилади;

👉Ички ишлар органлари тарбия колонияси тарбиячиларига қўшимча ойлик устама ҳақ тўланади;

👉«Ўзбекистон миллий кинофонди» давлат муассасаси ходимларига 50 фоиз миқдорида шахсий устамалар тўланади;

👉Кўп қаватли бино ва иншоотлар қурилишида электрон техник паспортлар шакллантирилади;

👉Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи веб-портал тест режимида ишга туширилади;

👉Ўзбекистонга олиб кириладиган ва чиқиладиган экологик хавфли маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби жорий этилади.
#семинар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5039 ҳамда "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли Қарори мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб этиш ва ижросини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича Тошкент вилояти Ёзувчилар уюшмаси биносида ўқув-семинари ўтказилди.

📌Семинарда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Кенжаев, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор М.Тоиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази маъсул ходимлари ҳамда 22 та туман ва шаҳар бўлинма раҳбарлари иштирок этди.
Алижон ЮСУПОВ,
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Gavhar Mo'minova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларни ўрганиш жараёнида яна бир муаммо бартараф этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари И.Ибрагимовнинг Ангрен шаҳрига ташрифи жараёнида кичик кўринса-да катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган оилавий масалада мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоси ҳал этилди.
ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ!

Батафсил видеолавҳада📹

P/S Ушбу видеолавҳа фуқароларнинг розилигини олган ҳолда тайёрланган.

Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати

@Toshvil_mahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидан хабар қиламиз:

Ахборот олишда манбанинг ишончлилиги - муҳим!

🔰 Қуйидаги ҳаволалар орқали бизга аъзо бўлинг.👇

🌐Web-site:https://toshvil.uz/

▶️Телеграм: https://t.iss.one/toshvilpressa

🎞TikTok: https://vm.tiktok.com/ZSJj8Wdxr/

✍️Facebook: https://fb.me/toshvilhokimiyat

🔹Twitter: https://twitter.com/T_vil_hokimligi

📌Instagram: https://www.instagram.com/invites/contact/?i=1i9nihljlgk2o&utm_content=en4v9xe

🔻YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCMiOgKk60AhICLacgI_VkUQ
ЭСНАШ ИНСУЛЬТ ХАСТАЛИГИГА ХОСМИ?

Тез-тез ва асоссиз эснаш инсульт касаллигининг оқибати бўлиши мумкин. Шунингдек, дори-дармонлардан нотўғри фойдаланиш ҳам асоссиз эснашни келтириб чиқаради. ССВ матбуот хизматининг шу мавзудаги саволларига тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Ғофуров жавоб беради.


— Эснаш инсульт хасталигига хосми?

— Эснаш юрак хасталикларига ҳам хос бўлиб, хусусан, гипотензия ва юрак ритмининг секинлашиши танада кислород етишмаслигига олиб келади ва бу вақтда бемор кўп эснайди. Бироқ мутахассислар бунга қўшимча равишда юрак қон-томир тизими хасталикларининг бошқа аломатлари кузатилмаса, ташвишланишга ҳожат йўқлигини айтишади.

Ўзи аслида юрак касалликларида эснашни дайди нервнинг стимуляцияси чақиради. У эса бош мияни юрак ва ошқозон ичак йўллари билан боғлайди. Бундай вақтда кўпинча беморнинг қон босими тушиб кетади ва бунинг натижасида инсон кўп эснайди.

Шунингдек, эснаш хавфли касалликлар сирасига кирувчи инсульт ўтказган инсонларга ҳам хос бўлиб, у орқали бош мия ва тана ҳарорати бошқарилади, яъни хуруж пайтида одам танаси қизийди.

Бундан ташқари, эснаш инсультдан аввал ҳам кучайиши мумкин. Шу боис, кўп эснаганда ва юзнинг чўзилиб қолиши, оғизнинг бир томонида табассум бўлиши, қўлни кўтаришнинг қийинлашиши ва буткул имконсизлиги, нутқ бузилиши кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

— Эснаш яна қандай касалликларнинг аломати бўлиши мумкин?

— Бош мия ўзагининг зарарланиши халқум, чайнаш ва мимик мускуллар ишига салбий таъсир этади. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан турли рефлексларнинг бузилиши ва эснашга олиб келади. Бундан ташқари, бош мия ўсмаларида ҳам одам жисмоний жиҳатдан чарчайди ва бунинг оқибатида беморда кўп эснаш кузатилади.

Ҳатто, баъзан жигар фаолиятининг бузилишида ҳам бемор кўп эснаши мумкин. Яъни, жигар хасталикларида организмда гормонал мувозанат бузилиб, бу кўп ҳолларда эснашга сабаб бўлади.

Шунингдек, кам учраса-да, мазкур ҳолатга эпилепсия белгиси сифатида ҳам қаралади. Бундай вақтда эснашни бош миянинг чакка қисмларининг ҳаддан ортиқ зўриқиши келтириб чиқаради.

Баъзида кўп эснаш турли дори воситаларини ножўя таъсири сифатида ҳам кузатилади. Улар асосан антигестамин дори воситалари, қон босими ҳамда оғриқ қолдирувчи препаратлар бўлиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ҳар бир инсон ўзида кузатилаётган ўзгаришларга эътиборли бўлиши, агар бу ҳол саломатлигига таъсир этаётганини билса, албатта, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi