Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.7K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
#жараён
#ободонлаштириш
Ангрен шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаяпти. Ушбу жараён ижтимоий соҳа объектларида ҳам ўз ифодасини топаяпти. ✍️Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Болалар -ўсмирлар спорт мактаби, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан икки минг донадан зиёд гул кўчатлари ўтқазилди.
Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Ўткир Абдуллаев бизга қуйидагиларни маълум қилди:
- Ӯзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчи йӯналиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаяпти. Маълумки, “Дельфин” ёпиқ сузиш ҳавзаси шаҳарда бир неча йиллардан бери фойдаланилмай келинган эди. Шуни қувонч билан айтиш керакки, аҳоли ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, беш муҳим ташаббусни амалда татбиқ этиш мақсадида Бош вазир ташаббуси билан ушбу спорт иншоатида йирик реконструкция ва қурилиш ишлари олиб борилди. Шу кунларда "Дельфин" ёпиқ сузиш ҳавзасининг очилиш маросимига пухта тайёргарлик кӯрилаяпти. Бугуннинг ўзида шаҳар ҳокимининг ташаббуси асосида Жисмоний тарбия ва спорт бӯлими, шаҳар Болалар-ӯсмирлар спорт мактаби баҳамжиҳатликда "Дельфин" ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳудудида гул кӯчатларини экиш ва ён-атрофини тозалаш ҳамда тартибга келтириш ишлари олиб борилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
"Дельфин" ёпиқ сузиш ҳавзасида кўкаламзорлаштириш жараёнидан фотолавҳалар
#ҳашар_элга_ярашар
#ободонлаштириш

Ангрен шаҳридаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг уюшқоқлиги билан ҳашар ташкил этилмоқда.
🔹"Қорабоғ" маҳалласи "Навбаҳор" кўчасида бугун худди шундай жараён бўлди. Унда "Қорабоғ" МФЙ ходимлари бошчилигида каттаю кичик ҳашарга жалб этилди.
🔸Маҳалла фаолларининг ташаббуси билан ариқлар тозаланиб, ободонлаштириш ишларига барча бош қўшди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#Ангрен
"Озодлик" МФЙ ҳудудида янги хизмат кўрсатиш шаҳобчаси фойдаланишга топширилди⬇️⬇️