Forwarded from 𝑹𝑨𝑯𝑰𝑴𝑩𝑬𝑹𝑫𝑰𝑬𝑽𝑵𝑨
19 февраля 2020 года в 10.00 в конференц-зале «Diplomat hall» бизнес-центра «Poytaхt» (4-этаж) состоится «круглый стол» в целях общественного обсуждения проекта Закона по внесению изменений и дополнений в Закон РУ «О средствах массовой информации».
Организатором мероприятия выступает Агентство информации
и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан.
На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ, интернет-изданий и блогеры. Желающих принять участие и оказать содействие в освещении данного мероприятия просим зарегистрироваться по тел: 93 523 83 88, 97 330 35 02.
.
Жорий йилнинг 19 февралида соат 10.00 да “Poytaхt” бизнес-марказида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда.
Тадбирга барча ОАВ вакиллари, Интернет-нашрлар ва блогерлар таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
93 523 83 88
97 330 35 02

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал математика, кейин хаммаси.
@newsxabarlar
@newsxabarlar
Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (M.Khamidovna)
#изҳор
Бугун таниқли шоира, бадиий сўз санъаткори, ёшларнинг севимли ва ғамхўр устози Зарифа ЭРАЛИЕВА туғилган кун.
Вилоятимиз фаоллари сафида юртимиз ҳудудлари равнақи йўлида самарали меҳнат қилаётган Зарифа опани таҳририятимиз ва кўпмингсонли муштарийларимиз номидан бугунги шукроналик айёми билан самимий қутлаймиз.
ЮРТИМ
Ҳар миллатнинг тилагида Ҳурлик яшар,
Ҳар куртакда Тинчлик деган тиловат бор.
Тинч заминга Қуёш нурдан гилам тўшар,
Осойишта элда ором, ҳаловат бор!
Биз бахт излаб дунёларни кезмагаймиз,
Бахт эшиги очиқ турган юртимиз бор.
Қувонч таъмин ахир қандай сезмагаймиз ---
Ҳар юракда шукр деган қўшиқ, алёр!
Озод қушнинг парвозлари баланд бўлгай,
Дунё узра ҳилпирайди байроғимиз.
Ўз юртига фидоларга тоъле кулгай,
Шу бахт ила биз ҳаммадан бойроқдирмиз!
Кимдан каммиз -- қадри улуғ, қадди тикмиз,
Келажакка мағрур қадам ташлагаймиз.
Ори борлар нобакорга чўкарми тиз ---
Ҳур Ватанни жондек асраб яшагаймиз!
Зарифа ЭРАЛИЕВА

Forwarded from Бўка кун тафсилотлари (Гулжаҳон ЁМҒУРОВА)
Telegraph
ТУМА Н КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи чақириқ III сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгашининг депутатлари, туман корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, вилоят бошқармаларининг бошлиқлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг…
Forwarded from UzA | Расмий канал
Forwarded from Xushnudbek.uz
Телеграмдаги «Не молчи» канали Ўзбекистон тарихида аввал ҳоким бўлиб ишлаган 4 нафар аёл ҳақида маълумот берди.
1) Манзура Эгамова. 1993 йилдан 2005 йилгача, 12 йил давомида Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими бўлган;
2) Шакаржон Хўжаниёзова. У 1992-2000 йилларда, 8 йил давомида Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокими бўлган;
3) Раҳима Ҳакимова. У Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокими бўлган;
4) Тоҳирахон Маризаева. У Наманган вилояти Косонсой туманида 1996 йилдан 2000 йилгача ҳоким вазифасида ишлаган.
Юқорида Манзура опа Эгамова, Шакаржон опа Хўжаниёзова ҳамда бугун Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланган Дилфуза опа Ураловаларнинг сурати берилган.
👉 @xushnudbek 👈

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#расмий
Бекобод туманига янги ҳокими тайинланди
Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида ташкилий масала кўрилди.
Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдуллаев Неъмат Озодович ўз вазифасидан озод этилди.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов таҳлилий маъруза қилди. Вилоят ҳокими ўз сўзида Бекобод туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим жиҳатларига тўхталди.
Хусусан, экспорт, инвестиция, ёшлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш каби устивор масалаларда Бекобод тумани вилоятимизда энг охирги ўринларда бораётгани тушунарсиз ҳолат, деди Р.Холматов.
Рустам Холматов Бекобод тумани ҳокими вазифасига Худойбердиев Фурқат Абдусаломович номзодини тавсия этди.
Муҳокамалардан сўнг, Худойбердиев Фурқат Абдусаломович Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Ф.Худойбердиев 1979 йили Бўка туманида туғилган.У 2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фурқат Худойбердиев Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
@toshvilpressa

#муносабат
Маълумки, яқинда "Гулзор" МФЙ, "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчаси, 100-уй аҳолиси уйнинг том қисмидаги муаммолар бўйича @oltin_vohaга мурожаат қилишган эди.
Ушбу мурожаат шаҳар ҳокими бошчилигида Аюборот хизмати томонидан ҳам назоратга олинди.
Мурожаат юзасидан
Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизматлари кўрсатиш бўлими бошлиғи Бахтиёр Шарипов қуйидагича муносабат билдирди:
- Шуни маълум қиламизки, ҳозирги кунда 100-уйнинг том қисмидаги носозликларни бартараф этиш учун зарур қурилиш материаллари тайёрлаб қўйилди. Об-ҳавонинг ноқулай келиши муносабати билан айни дамда таъмирлаш ишларида бироз узилишлар вужудга келган. Кунлар исиши билан ушбу муаммо зудлик билан бартараф этилади. Бунинг учун барча чоралар кўриб қўйилди. Албатта таъмирлаш ишлари ширкат томонидан амалга оширилади. Ҳолат юзасидан уй аҳолисига тўғри тушунтирилди ва бугунги кунда уларнинг эътирози йўқ.
@angrenhokimligi_7

#ташриф
Жорий йилнинг 18 февраль куни Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Амангельдиевич Сатыбалды Оҳангарон туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилади.
Учрашув давомида жаноб элчи туман тарихи, унинг иқтисодий салоҳияти билан таништирилди. Сўнгра Қозоғистон билан амалга оширилаётган лойиҳалар, экспорт ва импорт муносабатлари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қорамолчиликни ривожлантириш, қурилиш моллари экспорти, буғдой импорти бўйича таклифлар билдирилди.

#жамоатчиллик_назорати
Депутатлар болалар боғчасида бўлдилар
Ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамоллигини таъминлаш даврнинг муҳим талабидир.
Шу мақсадда Ангрендаги мавжуд мактабгача таълим муассасаларида шароитлар, болажонларга берилаётган таълим-тарбия, озиқ-овқат таъминотининг ҳолати депутатлар томонидан кузатилмоқда.
"Янги боғи сурҳ" фуқаролар йиғинидаги 20-давлат мактабгача таълим ташкилотининг бугунги аҳволи билан депутатлар яқиндан танишдилар. Унда ЎзЛиДеПдан сайланган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Вадим Ли, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари А. Эргашев, Ш. Мадияровалар мазкур болалар боғчасида бўлдилар. Дастлаб муаммолар ўрганиб чиқилди. Мактабгача таълим муассаса биносининг ички қисми, коммуникация тизими кўздан кечирилди. Боғчада оқова қувурларини тозалаш бўйича аниқ чоралар кўрилиши муҳимлигини депутатлар қайд этдилар.
Вадим Ли, депутат:
- Таълим муассасасида боғча биноси 6 та гуруҳга мўлжаланган. Хоналарни капитал таъмирлаш масалалари ва ошхонадаги электр плитани созлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Биз шу ернинг ўзида таҳлил ва тахминлар олиб бордик. Муаммолар ечимини топса, боғча хоналари таъмирланса, яна маҳалланинг 120 нафар жажжи ўғил-қизини қамраб олиш имкони туғилади, деган хулосага келинди. Бу тўғрида соҳа мутасаддиларига депутат сўровномси юборилади. Ҳар ҳолда маҳаллага ҳам, жамиятга ҳам анча фойдаси бўлар эди. Бундай масалаларда биз депутатлар ҳам имкон қадар ёрдам беришимиз кераклигини ҳис қилдик. Албатта ижобий ёндашамиз. Ушбу масканда болажонларни сифатли озиқ-овқат билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилибди. Бу яхши албатта. Хуллас, маҳалла ҳудудида болалар боғчаси талаб даражасида фаолият юритиши учун энг аввало, амалий ёрдам беришимиз зарур.

Нурафшон шаҳрида Президент маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
Бугун Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда давлат раҳбарининг Тошкент вилоятига ўтган йил июнь ойида қилган ташрифида берилган топшириқларнинг ижросини бориши, ҳудудни 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича дастлаб Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев сўзга чиқиб, давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, энг аввало, халқ ишончи ва меҳрини қозониши шартлиги, бу – уларнинг фаолиятига баҳо беришнинг энг асосий мезони эканини таъкидлади. Президент маслаҳатчиси, шунингдек, топшириқлар натижадорлиги бўйича бошқа устивор жиҳатларга алоҳида тўхталди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди – Тошкент вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар; Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари тайинланди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов нутқ сўзлади. У давлат раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳудудлар кесимида фикр билдирди. Вилоятнинг маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрини замонавий шаҳарсозлик андозаларига мос равишда барпо этишда йўл қўйилаётган камчиликлар, сусткашликлар, уларнинг сабаблари юзасидан ўз мулоҳазаларини баён қилди.
– Яқин истиқболда Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади, – деди О. Раматов. – Шунингдек, инфраструктурани ривожлантириш масалалари бўйича айни пайтда вилоят ҳокимлиги билан қатъий иш олиб бораяпмиз. Ичимлик суви, йўл қурилиши, коммуникация ва канализация тармоқларини қуриш бўйича катта ҳажмдаги ишлар жадал давом этмоқда.
Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров сўз олиб, Ўзбекистон миллий иқтисодиётида Тошкент вилоятининг тутган алоҳида ўрни, нуфузи бўйича фикр билдирар экан, шундай деди:
"Ҳеч бир муболағасиз айтиш керакки, мамлакатимизнинг миллий иқтисодиёти – Тошкент вилояти иқтисодиётининг ривожланишида акс этади. Шу пайтгача давлатимиз раҳбарининг топшириғи ва кўрсатмалари билан амалга оширилган ишларнинг мароми ҳудуд потенциалига нисбатан олганда қониқарли деб бўлмайди. Янги тайинланган раҳбарлар вилоят ҳокими атрофида маҳкам жипслашиб, ишни ташкил қилса, ўйлайманки, натижа янада юксакроқ бўлади".
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ўз сўзида янги ташкил этилган вазирлик, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан фикр билдирди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов фикр билдириб, ҳудудда қонун устиворлиги, Президент қарор ва фармонлари, топшириқларини сўзсиз ижро этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан, жумладан, шундай деди:
– Президент маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосарлари, янги ташкил этилган вазирлик раҳбарининг вилоятимизга ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор, муносиб баҳо бераётгани, вилоят ҳокимлиги мамлакатимиз миқёсида энг етук ижроси кадрлар билан кучайтирилгани айни муддао бўлди. Биз Ватан, давлат раҳбари, эл-юрт олдида тўла масъулиятни ўз зиммамизга олиб, вилоятни республикамиздаги энг ривожланган ҳудудга айлантириш бўйича бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз.
Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, барча туман ва шаҳарларнинг тўртта сектор раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

#фото
Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди.