Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
#инвестиция #ҳамкорлик 🔍Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов Туркия давлати ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.

▪️Юзма-юз самимий мулоқотларда Туркиянинг "Tumosan Azia LLC motor ve traktor" компанияси раҳбари Митхат Кара бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда "Gorkum construction CO. LTD." қурилиш компаниясининг ишбилармонлари "Ангрен" эркин иқтисодий зонасидаги ишбилармонларга яратилган имкониятлар билан танишдилар.

▪️Учрашув давомида Туркиялик инвесторлар ўз лойиҳалари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Икки йирик компания Ангрен шаҳрида қурилиш ва суғориш тизимига оид ва бир қатор лойиҳаларини тақдим қилдилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе со Спикером Национальной Ассамблеи Республики Корея Пак Бён Соком.
Рассмотрены актуальные аспекты двусторонней и региональной повестки, обсуждены вопросы осуществления совместных программ в области здравоохранения, образования, науки и культуры, гуманитарных обменов.
Глава нашего государства с удовлетворением отметил динамичное развитие узбекско-корейского полномасштабного взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун бўлиб ўтган семинарда маънавият ва маърифат ишларини тубдан такомиллаштириш устувор вазифа эканлиги қайд этилди.
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
700 нафар қурувчи битта объектни қуриш билан банд.

*Юқори Чирчиқ тумани. Фуқароларни темир дафтарда чиқариш учун нималар қилиняпти?

*Ўрта Чирчиқ тумани. Газобетон ишлаб чиқарилмоқда.

*Тошкент тумани. 1️⃣Ҳокимнинг стрессга чидамлилик даражаси ўрганилди. 2️⃣Янги боғча очилди.

*Қибрай тумани. 3 нафар 11 синф ўқувчиси IELTS сертификатини қўлга киритди.

*Зангиота тумани. Судьяларни судга бериш керакми?

*Олмалиқ шаҳри. 1️⃣Эмлаш жараёнлари қай тартибда амалга оширилмоқда. 2️⃣Шаҳар кўчалари янги бекатлар билан бойимоқда.

*Бекобод ва Тошкент туманларидаги халқ қабулхоналарининг мудири ўзгарди.

*Ангрен шаҳри. 1️⃣Ҳоким Туркиялик инвесторлар билан учрашди. 2️⃣Ёшлар ўзини ўзи банд қилмоқда.

*Бекобод ва Ўрта Чирчиқ туманларида аёл ва қизларга сертификатлар топширилди.

*Бўстонлиқ тумани. 7 апрель куни деҳқон бозори ёпилади.

*Оҳангарон тумани. "Аёллар дафтари"даги етти нафар хотин-қиз ишли бўлди.

*Пискент тумани. Мирзабек мини стадион қуради.

*Қуйи Чирчиқ тумани. "Ёшлик баҳори" фестивали бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кенгаш_котибияти
#муҳокама

⚡️Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг "Қонунийликни таьминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси" нинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

📌Йиғилишда Ангрен шаҳридаги 20-умумтаьлим мактабининг 20 кишидан иборат ходимининг мурожаати муҳокама қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
AstraZeneca икки марта, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси эса уч марта қабул қилинади

Мамлакатимизда ўтказилаётган вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш тадбирлари бўйича ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ жавоб берди.

— Айни пайтда мамлакатимизда қанча вакцина бор ва тўлиқ эмланиш учун неча марта вакцина қабул қилиш керак?

— Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

Юқумли касалликлар бўйича энг самарали профилактика бу — вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш ҳисобланади. Дунёнинг кўпгина мамлакатлари қаторида ўтган йил декабрь ойидан бошлаб юртимизда ҳам аҳолини оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик бошлаб юборилган эди.

Хабарингиз бор, Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинган эди.

Бундан олдинроқ эса, COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси ҳам олиб келинганлиги ҳақида хабар берган эдик.Шу кунларда қизғин давом этаётган вакцинация жараёнлари учун жами 1 миллион 660 минг доза миқдоридаги вакцинадан фойдаланилмоқда.

Фуқаролар AstraZeneca вакцинасини икки марта, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини эса уч марта қабул қилгач, тўлиқ эмланган ҳисобланади. Фуқаролар қайси вакцина билан эмланишни ўзлари танлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг бошидан бери 35 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди. Энг муҳими, шу кунга қадар эмланганлар орасида бирор марта ножўя таъсирлар кузатилмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok