Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#Covid_19_вакцинация

Ангрен шаҳрида 2021 йил 1 апрелидан COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари бошланди.

Миллий эмлаш тадбири доирасида режалаштирилган контингентнинг 37 нафарида COVID-19 га қарши биринчилардан бўлиб белгиланган эмланди.

💉Тошкент вилояти СЭОваЖС бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрига "AstraZeneca" ҳамда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида тайёрланган "ZF-UZ-VAC2001" вакцинасидан 21 минг 575 доза етказиб берилди.

❇️ Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2- ҳамда 3-Оилавий поликлиникалар ва уларнинг ҳудудий филиаллаларида эмлаш ўтказилди.

Шаҳарда жами 8 та вакцинани сақлаш ҳамда вакцинация ўтказиш хонаси шай ҳолатга келтирилган бўлиб, қолган 3 та эмлаш пунктида ҳам эмлаш ишлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

📌 Белгиланган тартибга кўра, вакцина билан эмланиш жараёнларидан аввал фуқаролар шифокор (терапевт) кўригидан ўтишлари зарур, соғлом топилган контингент эмлаш ўтказилгандан сўнг 30 дақиқа давомида эмлаш пунктида кузатувда бўлади.

✍️ Ангрен шаҳар СЭОваЖС бўлими
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Артур Кан иштирокидаги брифинг видеоси

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Covid19

2 апрель куни яна 23 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. 740 киши эса касалликка қарши эмланди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️2021 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИ ҲОЛАТИГА ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ.

📌Хавфсизлик камарини тақмаслик: 122 500 сўм (125-модда)

📌Телефондан фойдаланиш: 735 000 сўм (128-1-модда)

📌Телевизордан фойдаланиш: 245 000 сўмдан –490 000 сўмгача (128-2-модда)

📌Тезликни ошириш: 1*245 000 сўмдан – 5*245 000 сўмдан - 9*245 000 сўмдан - 15*245 000 сўмдан - 25*245 000 сўмгача
(128-3-модда)

📌Қизил чироқда тўхташ чизиғини босиш: 122 500 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (128-4-модда)

📌Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 735 000 сўмдан – 3 675 000 сўмгача (128-6-модда)

📌Транспортни ҳужжатсиз бошқариш: 245 000 сўм (135-модда)

📌Суғуртасиз машинани бошқариш: 245 000 сўм (135-1-модда). Бунда суғурта полисида яқин қариндошлар киритилган бўлса мустасно.

📌Носоз транспортдан фойдаланиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (139-модда)

📌Маст ҳайдовчига транспортни бериш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда халқ тилида "01")

📌Мастликни текширишдан бош тортиш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 15 баравар (3 675 000 сўм) — (136-модда)

📌Маст ҳолатда машина ҳайдаш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда халқ тилида "01")

📌Авариядан кейин қочиб кетиш: транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади ёки 30 баравар (7 350 000 сўм)

📌Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 122 500 сўм (128-модда)

📌Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 245 000 сўм (127-модда)

📌 Ойналарни қорайтириш (рухсатномасиз тонировка ): 6 125 000 сўмдан – 9 800 000 сўмгача (126-модда)

📌Темир йўлдан ўтиш қоидасини бузиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (130-модда)

📌Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (129-модда)

📌Авария ҳолати келтириб чиқариш: 2 450 000 сўм (128-5-модда)

📌ДАН ходими талабини бажармаслик: 122 500 сўмдан – 490 000 сўмгача (194-модда)

📌Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 73 500 сўм (138-модда)

Асос: Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
 #онлайн
#шаҳар_Кенгашида

Айни дамда олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтаяпти.

Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов олиб бормоқда.

Кун тартибида Ангрен шаҳрида коммунал соҳасини яхшилаш, ободонлаштириш, кўп қаватли уйларнинг топларини таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш,    Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси номига Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими мудирининг 41-сонли умумий ўрта таълим мактабдаги носоғлом муҳит сабабли 2021 йил 31 мартдаги 01/1-439-сонли йўллаган хати  асосида мактаб раҳбари ва маъмурияти иш фаолиятига баҳо бериш,   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони асосида умумтаълим муассасаларининг 4 нафар бўш директор лавозимлари учун Ангрен шаҳар халқ таълими томонидан киритган номзодларни  танловдан ўтказиш натижалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” ПҚ-4702-сонли қарори ижроси жумладан, Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари, амалий чора-тадбирлар режалари, ҳудудий даражада ҳал этиладиган муаммолар таҳлили,   Ангрен шаҳрида “Обод маҳалла” дастурини 2021 йилда амалга ошириш, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокамага қўйилган.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерали Джумабоевнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисобот юзасидан депутатлар фикр билдирдилар ва шаҳар ҳудудини ободонлаштириш, кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва бунёдкорлик бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.