Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#тадбиркорлик

Мамлакатимизда тадбиркорликка кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ислохотлар амалга оширилмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари, Ангрен шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Мцзаффар Сулкаев, шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Ғайрат Аҳмедов ва бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида 15 нафар тадбиркорнинг муаммолари батафсил ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш борасида бир-қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, 3 нафар тадбиркорнинг масаласи шу жойнинг ўзида ечимини топди.

Тадбир қатнашчиларига ҳозирги кунда тадбиркорларга яратилаётган кенг қамровли шарт-шароитлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларга тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш жараёни тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
@angrenhokimligi_7
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги масъул ходими Абдурасул Абдушерозов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

🔰Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🧬2022 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;

💰2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан ОТМларда:

🔹физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маоши миқдорида бир марталик пул мукофоти;

🔹физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
〰️〰️〰️〰️

🔰“Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

✔️Фармон билан қуйидагилар Агентлик тизимига ўтказилди:

▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари;

▫️Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;

▫️ ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари;

▫️уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;

▫️Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

▫️Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази;

▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

▫️Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
БУ ҲОЛАТ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?
ЯНА ШИФОКОРГА ОҒИР ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИЛДИ

Шу йилнинг 26 март куни соат 23:43 да пойтахтимиздаги “103” диспетчерлик хизматига Миробод туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро А.дан чақириқ келиб тушади.

Кўрсатилган манзилга тез тиббий ёрдам бригадаси (шифокор – 1995 йилда туғилган Бахромжон Ҳазратов) 7 дақиқа ичида зудлик билан етиб боради. Бемор кўрикдан ўтказилаётган вақтда тўсатдан шифокор Б. Ҳазратовга сабабсиз ташланиб, унинг бошига қаттиқ жисм билан уриб, оғир тан жароҳати етказади.

Шифокорнинг олган жароҳатидан кучли қон кетаётганлиги сабабли воқеа жойидан тез тиббий ёрдам автомашинасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасига олиб борилган. Кейинчалик эса беморнинг аҳволи яхши эмаслиги ва жароҳати ўта оғирлигини инобатга олиниб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.

— 26 ёшли тез тиббий ёрдам шифокори Б. Ҳазратов айни пайтда марказимизнинг нейрореанимация бўлимида оғир аҳволда интенсив даво муолажаларини олмоқда, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов. — У ҳозир оғир аҳволда, беморга бош мия ёпиқ жароҳати, бош миянинг ўрта даражадаги лат ейиши, бош тепа ва энса соҳаларидаги йиртилган жароҳат ташхиси қўйилган.

Даставвал, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасига олиб борилган Б. Ҳазратовнинг бошидан кучли қон кетаётганлиги сабабли қон тўхтатиш учун бошнинг тепа ва энса соҳаларидаги жароҳатга 4 та чок қўйилган.

Кейинги пайтларда шифокорларга нисбатан аҳоли вакилларининг тез-тез қўпол муносабатда бўлаётгани, ҳатто, жиддий тан жароҳати етказиш даражасидаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини амалга ошираётгани бор гап. Бу, албатта, барчамизни бирдек ранжитади.

Айниқса, ярим тун бўлишига қарамасдан ўз хизмат вазифасини сидқидилдан, фидойиллик билан бажараётган тез тиббий ёрдам шифокорларига нисбатан бундай муносабат кўрсатилишининг кўпаяётгани киши кўнглини хира қилади.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан шу йилнинг январь ойида 82 минг 462 та, февраль ойида 80 минг 290 та ва 1 мартдан то 27 мартгача 80 минг 531 та чақириқларга ўз вақтида зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтган йил ушбу тизимга мамлакатимиз бўйича 11 ярим миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шунча чақириққа ўз вақтида жавоб берилиб, тиббий хизмат кўрсатилган. Бу билан шифокорларимиз миллионлаб одамларининг ҳаётини сақлаб қолишга сабабчи бўлишди. Ана шу рақамлар ҳам аҳоли саломатлиги учун тиббиёт ходимларининг хизмати нақадар машаққатли ва бебаҳо эканидан далолат беради.

Албатта, айбдорлар қонун доирасида ўз қилмишига яраша жавобгарликка тортилади. Вазирлик бу учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан айбдорларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллашни талаб этиб, уни назорат қилади.

Аммо оқ ҳалат соҳиблари билан бундай ҳолатлар бот-бот такрорланаётгани уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини яхшилаш, аҳоли орасидаги мавқеини ошириш ишларини янада кучайтириш кераклигидан қайта – қайта дарак бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#ободонлаштириш
#4_сектор
Бугун "Тараққиёт" МФЙда 4-сектор, маҳалла ходимлари ва фаоллари болалар майдончаси атрофига ҳашар йўли билан арча кўчатларини ўтқаздилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор
#томорқа_даромад_манбаи

🔰Ангрен шаҳар "Оппартак" маҳалласида "темир дафтар" да рўйхатиа турувчи Мархабо Сидикованинг томорқасига Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи Д. Валиев ташаббуси билан хонадон эгаларининг таклиф истакларини инобатга олган ҳолда, оиласига қўшимча даромад топишлари учун субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳабо Сидиқова кўрсатилган кўмакдан мамнун.
🌀28-29 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
🌧28-29 март кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Баъзи жойларида кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.
💨28-29 март кунлари республика ҳудудларида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
📉29 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-11° илиқгача пасаяди.

Ҳурматли хамшахарлар

Иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини кўришингизни сўраймиз.

Ангрен шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш қонунчилигида қандай янгиликлар бор?

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати тайёрлаган видеоролик орқали танишишингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Дайжест

БУГУН вилоятда

*Ангрен шаҳри.
"Темир дафтар"да рўйхатда турувчи оилага иссиқхона қуриб берилди.

*Зангиота тумани. 12 нафар болажонларнинг Хатна тўйи бўлиб ўтди

*Янгийўл тумани. Жамбул ва Қўшёғоч маҳалла раислари"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланишди.

*Янгийўл шаҳри. Ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

*Қибрай ва Тошкент туманларида инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. Янги спорт зали фойдаланишга топширилди.

*Олмалиқ шаҳри. Ҳоким "маҳаллабай" тизим бўйича ўрганиш олиб борди.

*Пискент тумани. Аграр университети олимлари томонидан семинар ўтказилди.

*Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида тиббиий кўрик ўтказилди.

*Ўрта Чирчиқ. Томорқасидан бир экишда 30 миллион сўм топаётган оила.

*Пискент тумани. Кўпкари ўтказилди.

*Нурафшон шаҳар ҳамда Зангиота, Пискент туманлари ҳокимлари фуқаролар билан учрашди.

*Юқори Чирчиқ. Стол тенниси бўйича “ Тошкент вилояти кубоги” бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#шукуҳ #эътироф 🔹Наврўз умумхалқ байрами ҳамда Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни муносабати билан Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 35-умумий ўрта таълим мактабининг ҳовлисида "Тошкентгеология" ДУК ишчи ходимлари ҳамдамаҳалла фаоллари ва мактаб жамоаси иштирокида тадбир бўлиб ўтди. ✔️Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Тошкентгеология" ДУК директори Ҳасан Исмоилов таълим тизимини такомиллаштиришда ва 35-умумий ўрта таълим мактаб фаолиятида кенг кўламли беғараз ёрдам кўрсатиб келади. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш, эҳтиёжманд оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва масалалар ечимини топишда амалиё ёрдам кўрсатишда ташаббус кўрсатиб келмоқда. 🔹Мактаб маъмурияти томонидан корхона раҳбарига миннатдорчилик билдирилиб, рағбатлантирилди. Хадича БАЛТАБАЕВА, мактаб директори https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#шукуҳ Ангрен шаҳридаги "Жигаристон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган "Наврўз" байрамидан фотолавҳалар Батафсил⬇️⬇️⬇️⬇️ Каналга уланиш ➡️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7