Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#кун_мавзуси
Бугун Халқаро музейлар куни

Шу муносабат  билан Ангрен шаҳрида кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ушбу сана кенг нишонланди.

Хусусан,  шаҳар  ҳокими Алишер  Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, O'zLiDeP шаҳар аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаевалар Ангрен тарихи музейида бўлдилар.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов соҳа эгаларига илиқ тилаклар билдирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#кун_мавзуси
#34_мактаб_интернати
#Сўнгги_қўнғироқ_тадбири

Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аьзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида  "Илм саодат калити" шиори остида 1-4-9-11-синф ўқувчилари иштирокида "Сўнгги қўнғироқ"  тадбири юқори савияда кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Мактаб битирувчилари учун ўтказилган тадбирда Ангрен шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи Н. Мустофоқулов, 42219 харбий қисм командирлари қатнашди.

Шунингдек,  мактаб-интернати директори В. Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Ўқув йилини аьло бахоларга ва намунали хулқ билан битирган ўқувчилар хамда энг фаол ота-оналар  фаҳрий ёрлиқлар ва ташаккурромалар билан тақдирланишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#кун_тартиби

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида барча ҳоким ўринбосарлари, секторлар котиблари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ҳокимлик аппарати йиғилиши бўлди.

Унда ёшлар орасида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона
ёндашув асосида ташкил этиш, жумладан, уюшмаган ёшларга бириктирлган раҳбарлар ёшлар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш ва бандлигини таъминлаш, ҳудудда ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва уларни қонун доирасида бартараф этиш чораларини кўриш бўйича берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.

Шунингдек, маҳалла ходимларининг хатлов натижалари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш жараёни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, маҳаллабай ўрганиш ишларини юқори савияда ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, зарур кўрсатмалар берилди ва
галдаги вазифалар белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Зойир Мирзаев "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудудида бўлди


📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

ТЎЛИҚ ВИДЕО

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube 📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тафсилоти

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов деҳқон бозорида бўлди.

Унда бозор ҳудудидаги аҳвол, сотувчи ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шунингдек, айни мевалар қийғос етишган паллада томорқасида мева ва резаворлар етиштираётган фуқаролар билан суҳбатлашди.
#кун_тартиби

Махсус мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида  жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар саломатлиги, таълим-тарбияси ўта муҳим вазифадир.

Махсус мактаблар, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи шаҳар ҳокими Алишер Райимов раҳбарлигида муҳокама этилди.

Ангрен шаҳрида жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 1 та кўп тармоқли махсус мактабгача таълим ташкилоти, 3 та махсус ва ихтисослашган мактаб-интернати мавжуд. Йиғилишда ушбу таълим муассасаларда ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан комил инсонлар этиб тарбиялаш ва қулай шароитларда таълим бериш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ва таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини тиклаш, мустаҳкамлаш билан бир қаторда таълим-тарбиясига ҳам эътибор қаратиш, уларнинг шахсиятини ҳар жиҳатдан ривожлантириш ва амалий фаолиятга тайёрлаш юзасидан зарур таклифлар берди.
#кун_тартиби

Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда ижтимоий соҳалар объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва муаммоларни ҳал этиш ҳамда "Ташаббусли бюджет" платформасининг кейинги босқичига қўйилган лойиҳалар бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва масъуллари қатнашдилар.

Кун тартибидаги ҳар бир масала атрофлича таҳлил қилинди ва тегишли чоралар кўриш бўйича зарур топшириқлар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#кун_мавзуси

Ангрен шаҳрида 2024-2025-йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш, коммуникация тармоқларини модернизация қилиш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.

Бироқ, ушбу жараёнда ҳамма ҳам бирдек ҳаракат қилмаяпти. Аҳоли турар-жойлари айниқса, айрим кўп қаватли уйларнинг бугунги кунда  аҳволи оғир.  Том ва ертўла қисмларда бажарилиши лозим бўлган ишлар талайгина...

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида  ўтказилган йиғилишда ана шу жиҳатларга танқидий баҳо берилди.

Таъкидланганидек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига масъулият билан ёндашиш зарур. Кўп қаватли уйларнинг ички кириш қисми, эшик, ойна ва фромугаларни тартибга келтириш, болалар ўйингоҳини қуриш, мавжудларини бўёқлаш лозим.

Кўп квартирали (кўп қаватли) уйларни куз-кишга тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва БСК ва маҳалла раислари фаолиятига танқидий баҳо берилди.
#кун_тартиби

Бугун шаҳар ҳокимлигида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, аҳолининг коммунал ва бошқарув сервис компаниялари хизматларига бўлган қарздорликларнинг аҳволи, ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлди.

Кун тартибидаги масалаларни ва жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига амалга оширилган ишлар танқидий-твҳлилий кўрилди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов айрим бошқарув сервис компаниялар фаолиятига танқидий баҳо берди ва зарур топшириқларни белгилаб,  ўз назоратига олди.
#кун_тартиби

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш жараёнлари билан танишди.

Хусусан, ҳудудда  амалга ошириладиган инвестиция - "Ангрен чинни заводи"  барпо этиладиган  объект имкониятлари ва лойиҳа қурилишини кўздан кечирди. 

Маълумот ўрнида:
асосий хом ашё каолин фойдали қазилмаси Ангрен шаҳрида қазиб олинади.  Имконият ва слоҳиятидан келиб чиқиб,  ҳудудда кулол ва чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга  "Ангрен Чинни заводи"  ташкил этилади.

📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube