Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мавзуси
#яшил_макон

"ПРОКУРОР БОҒИ" БАРПО ЭТИЛДИ

Бугун 0,7 гектардан ортиқ ер майдонига жами икки мингдан зиёд, жумладан, 250 та  ўрик, 350 та олма, 600 дан ортиқ наъматак, 1200 та терак кўчати ўтқазилди. 

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#кун_фотоси

Ангрен шаҳар 2-спорт мактаби бадиий гимнастика йўналишида мунтазам шуғулланиб келаётган спортчи қизлар Қирғизистон Республикасида ўтказилган Халқаро мусобақада қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб юртимиз байроғини кўтариб, Ангрен шарафини ҳимоя қилиб қайтдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Умумтаълим мактаблари ўртасида «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурган эдик. Ангрен шаҳридаги 17-мактаб биринчилардан бўлиб чақириққа жавоб қайтариб, бир қатор самарали кўрсаткичларни қайд этмоқда.

Хусусан, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ижобий томонга кескин ўзгарган, мактабда маънавий муҳит ўзгарган.

Мактаб жамоасига 300 миллион сўм пул мукофотини топширдик. Бундай ўрганишлар ва рағбатлантириш бўйича ишларни яна давом эттирамиз.

Бугун мазкур таълим даргоҳида бўлиб ўтган «Оталар мажлиси»да қатнашиб, олдимизда турган муҳим масалалар юзасидан атрофлича суҳбатлашдик, маслаҳатлашдик.

БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube 👈

БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook👈

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube 📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мавзуси
Бугун Халқаро музейлар куни

Шу муносабат  билан Ангрен шаҳрида кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ушбу сана кенг нишонланди.

Хусусан,  шаҳар  ҳокими Алишер  Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, O'zLiDeP шаҳар аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаевалар Ангрен тарихи музейида бўлдилар.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов соҳа эгаларига илиқ тилаклар билдирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#кун_мавзуси
#34_мактаб_интернати
#Сўнгги_қўнғироқ_тадбири

Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аьзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида  "Илм саодат калити" шиори остида 1-4-9-11-синф ўқувчилари иштирокида "Сўнгги қўнғироқ"  тадбири юқори савияда кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Мактаб битирувчилари учун ўтказилган тадбирда Ангрен шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи Н. Мустофоқулов, 42219 харбий қисм командирлари қатнашди.

Шунингдек,  мактаб-интернати директори В. Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Ўқув йилини аьло бахоларга ва намунали хулқ билан битирган ўқувчилар хамда энг фаол ота-оналар  фаҳрий ёрлиқлар ва ташаккурромалар билан тақдирланишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#кун_тартиби

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида барча ҳоким ўринбосарлари, секторлар котиблари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ҳокимлик аппарати йиғилиши бўлди.

Унда ёшлар орасида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона
ёндашув асосида ташкил этиш, жумладан, уюшмаган ёшларга бириктирлган раҳбарлар ёшлар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш ва бандлигини таъминлаш, ҳудудда ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва уларни қонун доирасида бартараф этиш чораларини кўриш бўйича берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.

Шунингдек, маҳалла ходимларининг хатлов натижалари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш жараёни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, маҳаллабай ўрганиш ишларини юқори савияда ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, зарур кўрсатмалар берилди ва
галдаги вазифалар белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Зойир Мирзаев "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудудида бўлди


📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

ТЎЛИҚ ВИДЕО

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube 📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тафсилоти

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов деҳқон бозорида бўлди.

Унда бозор ҳудудидаги аҳвол, сотувчи ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шунингдек, айни мевалар қийғос етишган паллада томорқасида мева ва резаворлар етиштираётган фуқаролар билан суҳбатлашди.
#кун_тартиби

Махсус мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида  жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар саломатлиги, таълим-тарбияси ўта муҳим вазифадир.

Махсус мактаблар, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи шаҳар ҳокими Алишер Райимов раҳбарлигида муҳокама этилди.

Ангрен шаҳрида жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 1 та кўп тармоқли махсус мактабгача таълим ташкилоти, 3 та махсус ва ихтисослашган мактаб-интернати мавжуд. Йиғилишда ушбу таълим муассасаларда ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан комил инсонлар этиб тарбиялаш ва қулай шароитларда таълим бериш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ва таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини тиклаш, мустаҳкамлаш билан бир қаторда таълим-тарбиясига ҳам эътибор қаратиш, уларнинг шахсиятини ҳар жиҳатдан ривожлантириш ва амалий фаолиятга тайёрлаш юзасидан зарур таклифлар берди.