#Bugungi_kun_hikmati
Ожиз инсонлар ўч оладиган, кучли инсонлар кечира оладиган, бахтиёр инсонлар эса, унута оладиган инсонлардир...
Конфуций

#сайёр _ қабул
БАНДЛИК МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА СУҲБАТЛАШИЛДИ
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилишнинг муҳим жиҳатлари қайд этилган учрашувда маҳалла йигит-қизлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
"Дўстлик" маҳалласида ўтказилган сайёр учрашувда Ангрен шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсупов, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Авазбек Абдулҳаев, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Дилшод Меликов, касб-ҳунар коллежлари бўйича координатор Фарҳод Исмоиловлар асосан маҳалла ёшларининг бандлиги бўйича фикр-мулоҳазалар юритиб, таклиф, тавсиялар бердилар.
Бугунги кунга келиб маҳалламиз ҳудудида 180 нафар йигит-қиз истиқомат қилади. Учрашувимиз кўтаринки кайфиятда юқори савияда очиқлик билан ўтказилди. Ушбу мулоқотларда нафақат ёшларимиз, балки кенг аҳоли қатлами ҳам таклиф этилди.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёш тадбиркорга ҳужжат ишлари расмийлаштирилишида юзага келган муаммо жойида ҳал этилишига эришилди.
Муҳими, самимий мулоқотларга бой бўлган учрашувда бир қатор масалалар ечими бўйича таклифлар берилди. Айримлари назоратга олинди.
М. Эшбоева,
маҳалла котиби
@angrenhokimligi_7

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз
--
Шавкат Мирзиёев: Если мы будем вместе, сплоченно и добросовестно трудиться, то сможем покорить любые, самые высокие рубежи, открыть новую славную страницу в истории нашего народа

Forwarded from O.Bakirov| Qaydlar
Telegraph
Отабек Бакиров. Мутолаани ўрганяпман
МУТОЛААНИ ЎРГАНЯПМАН Қишнинг узун тунлари кўздан уйқу қочади. Қасд қилгандай илҳом париси ҳам яқин йўламайди. Телевизор, телефон, ноутбуклар ичида совуқ қотаман. Йўқ-йўқ, таниммас, жоним яхлайди. Ахир, улар бари техника: темир-терсак уюми-ку! Кафтдай…
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#диққат
Реал воқеликлар асосида тасвирга олинган «Сарҳадбузар оғуфурушлар» кўрсатуви намойиш этилади.
Унда қабиҳ ишлар билан шуғулланиб келаётган жиноятчилар, уларнинг гумашталари, жиноят тафсилотлари ҳақида билишингиз мумкин.
Кўрсатувни қуйидаги вақтларда телевидение орқали томоша қилинг:
27 январь куни соат 21:40 да «Ўзбекистон»;
28 январь куни 18:40 да «Ёшлар»;
29 январь куни 21:30 да «Маҳалла»;
30 январь куни 17:55 да «Тошкент» телеканалида.
@toshvilpressa

Forwarded from Gazeta.uz - Новости Узбекистана
Суд удовлетворил требование прокуратуры Ангрена об обязательной оценке имущества турбазы «Янгиабад». Владелец турбазы намерен обжаловать решение. Он заявил, что государство требует развивать туризм, но при этом пытается изъять имущество предпринимателя.
https://www.gazeta.uz/ru/2020/01/25/yangiabad/?utm_source=push&utm_medium=telegram
https://www.gazeta.uz/ru/2020/01/25/yangiabad/?utm_source=push&utm_medium=telegram
#Bugungi_kun_hikmati
«Муаммо – бизнинг хато қилаётганимизда эмас.
Муаммо – бизнинг хато қилишга ўрганиб қолаётганимизда!»
Gökhan Özcan

ЎЗБЕКИСТОНДА БОСМА ОАВЛАР СОНИ БИТТАГА ОРТДИ
25-январда "Янги Ўзбекистон" газетасининг илк сони чиқди. Эътиборлиси, газета таҳририятига шахсан, Президентимиз табрик йўллади ва унинг келажакдаги фаолиятига яхши тилакларини изҳор этди.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб ўтган эди.

#Расмий
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳақида ахборот
Тошкент вилоятидаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтган мазкур йиғилишни Рустам Холматов олиб борди ва кун тартибидаги масала бўйича танқидий-таҳлилий маъруза қилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимлиги ижро аппарати ва бошқарма, корхона-ташкилотларда қатъий тартиб-интизом асосида меҳнатни ташкил этиш, фуқаролар мурожаати билан ишлашда сусткашликка йўл қўймаслик бўйича тегишли раҳбарлар огоҳлантирилди.
Эндиликда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни тегишлилиги бўйича шахсан жойига чиқиб ўрганади ва бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилиб борилади.
Вилоят ҳокими маҳаллий бюджет ижроси, унинг орттириб бажарилган қисмидан мақсадли сарфланиши устидан жамоатчилик назорати механизмини жорий этиш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларини ижро жараёни, ижро механизми танқидий муҳокама қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли мутасаддилар бу борадаги камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан қатъиян огоҳлантирилди.
Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:
– Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни бир вақтлар турли сабабларни рўкач қилиб, хат-ҳужжатини бинойидек тўғирлаб олган сохта тадбиркорлар кўп. Вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик қиламан деган одамга аниқ бир мақсадда ер ажратиб берган, бироқ, ҳалигача қурилиш ишлари бошланмаган. Бизнес лойиҳада кўрсатиб ўтилган ишларнинг бирортасиям амалга оширлмаган;
– Бир неча шундай лойиҳаларни бориб ўрганганимизда, атрофига баланд қилиб девор ўраб олгани, бошқа амалий ишдан дарак йўқлигини кўрдим. Суриштирсангиз, баҳонаси кўп, гапи кўп. Аммо, факт шуки, фалонча иш ўрни яратаман, фалонча инвестиция киритаман, фалон бино қураман, деб берилган ваъдалар бажарилмаган. Афсуски, мана шундай ҳолатларни комплекс ўрганиб, танқидий-таҳлил қилиш механизми ишламаяпти;
– Иссиқхона қуришга қанча ер ажратганмиз, ажратаяпмиз. Бироқ. бугун бориб ўрганилса, амалда бу ишлар бошланмаган. Холбуки, ер ажратилганига анча бўлган. Бу каби бошбошдоқликларни бошқа соҳаларда ҳам кўриш мумкин. Мана шу ҳолатлар – Тошкент вилояти аҳолисининг бой берилган имконияти, деб қараш керак. Мана шундай дунёқараш билан, маҳкам енг шимариб ишга киришмасак, натижа бўлмайди.
Рустам Холматов ўз сўзида давом этиб, ерни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ажратиш, ундан мақсадли сарфланишини назорат қилиш, тажриба тариқасида, Бўстонлиқ туманидан бошланишини айтиб ўтди. Эндиликда махсус ишчи гуруҳ Бўстонлиқ туманида 2015-2019 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган ер майдонлари, улардан мақсадли фойдаланилганлик ҳолатини ўрганади.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ахборот берди. Мавжуд камчиликлар, уларнинг бартараф этиш этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида барча шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилади. Унда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар ижроси юзасидан суҳбатлашилади.
@toshyilpressa

#ёш_китобхон
БОЛАЖОНЛАР ЎРТАСИДА
"Ғафур Ғулом" маҳалласидаги 40-МТТ 9-гуруҳда жажжи ўғил-қизларни китобга жалб қилиш мақсадида "Фарзандимга китоб совға қиламан" мавзусида тадбир ўтказилди.
Болажонларнинг ота-оналари совға қилган китоблардан эртакларни равон айтиб бериш шартини жажжи кичкинтойларимиз бажаришга ҳаракат қилдилар.
Эртак айтишда маҳалламиз тарбияланувчиси Сабина Абдуғафурова ғолиб бўлди ва болалар боғчаси мамурияти томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Болажонларнинг тадбирда ижро этган қўшик-рақслари ота-оналарга томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

#кун_ тафсилоти
ФЕСТИВАЛЬ ЮТУҚЛАРИ
Беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан тўлиқ татбиқ этилаётир.
Шаҳримиздаги 39-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари Гулноза Баҳодирова бошчилигидаги жамоанинг бу борада олиб бораётган ишлари нафақат шаҳар, вилоят балки, бутун республика бўйича намуна сифатида юқори баҳоланди.
Хусусан, 39-умумий ўрта таълим мактабининг аҳил жамоаси Республика миқёсида ўтказилган "Беш ташаббус" фестивалида иштирок этиб, унда ташаббуснинг иккинчи муҳим йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгалладилар.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бешинчи ташаббусда ҳам 3-ўрин эгаллаб, "Президент совғаси", яъни, 2 та тикув машинаси, 1 та дазмол столи, 10 тадан басеетбол, волейбол, футбол тўпи, 59 та машғулот формаси, 10 та" накидка", rezident 10 та спорт тўшамаси(мат)ни қўлга киритди.

#имконият
ТЕЗ ВА СОЗ ХИЗМАТДАН МАМНУН
Маълумки, эндиликда ҳукумат қарори билан автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланишлари учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
"KONTROL AUTO DRIVE" МЧЖ раҳбари ҳам яратилган ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди ҳамда 3 иш куни ичида биринчилардан бўлиб ушбу соҳада 11 йўналишни қамраб олган лицензияларга эга бўлди.
Лицензиялар марказ директори томонидан тантанали равишда топширилди. Тадбиркор давлат хизматлари маркази орқали қулай, содда ва шаффоф хизматдан фойдаланганидан жуда мамнун бўлди ва марказ ходимларига сифатли хизматлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

#Ангрен
Тошкент вилояти ИИББ шаҳар-туманлари кесимида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди
Батафсил —https://telegra.ph/mt-01-25

Тошкент вилояти ИИББ: Навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди
Аввал хабар берилганидек, Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати томонидан, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, вилоятнинг Ангрен шаҳрида…
#Эълон
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, иккинчи сессияси ҳақида
Нурафшон шаҳрида 29 январь куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Олтинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган долзарб вазифалар, уларнинг ижроси муҳокама қилинади.
Шунингдек, ижтимоий соҳа раҳбарлари Халқ депутатлари вилоят кенгашига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.
Сессия видеоселектор тарзида ўтказилади ҳамда шаҳар-туманлардаги студиялардан маҳаллий кенгашлар депутатлари, кун тартибидаги масалага алоқадор корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати