Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
🤰🏻Ҳомиладорлик даврида ва бола туғилгандан кейин бир йил муддатгача эр ажримга даъво очишга ҳақли эмас

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

Турмун уртоғим ажрашиш учун судга ариза топширган. Ҳозирда 2 ойлик хомиладорман. Ушбу ҳолда эрим мен билан ажраша оладими?

🔰Оила кодексининг 39-моддасига мувофиқ, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.

⚠️Хотиннинг никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга розилиги бўлмаган ҳолларда, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар у қабул қилинган бўлса, суд Фуқаролик процессцал кодекси талаблари асосан аризани кўрмасдан қолдиради.
〰️〰️〰️〰️

Вояга етмаган 12 ёшли ўғлим номига автомашина сотиб олишим мумкинми?

🔰Фуқаролик кодексининг 29-моддасида 14 ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати белгилаб қўйилган. Унга кўра, 14 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.

Демак, сиз 14 ёшга кирмаган фарзандингиз номига ҳеч қандай тўсиқсиз машина олишингиз мумкин. Фақат унинг номидан олди-сотди шартномасини ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши лозим.
〰️〰️〰️〰️

Қонунчиликда ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати ходимлари учун қанча ишлаш вақти белгиланган?

📍Қонунчиликка кўра, жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия муассасаларининг тарбиячилари иш вақти ҳафтасига 25 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
〰️〰️〰️〰️

Мен давлат унивеситетида ишлайман. Олий ўқув юртлари учун дарсликлар ёзишни бошладим. Ушбу вақтда менинг иш жойимдан таътил берилиши мумкинми?

📝Агар иш муаллифлар жамоаси билан ёзилаётган бўлса ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.

📌Илмий таътил тамом бўлгандан сўнг муаллиф олий ўқув юрти, илмий-тадқиқот муассасасининг Илмий кенгашига қўлёзма ҳолидаги ишни, асосий иш жойидаги муассаса, корхона, ташкилотнинг раҳбарларига эса ишнинг тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топшириши лозим.

📎Асос - Вазирлик Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
“Улуғбек” МФЙ даги 41-мактабда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг маданият ва санъат соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Ёшлар – маданият ва санъат учун” шоири остида маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда "Шуҳрат" медали соҳиби, таниқли ўланчи Турдали Пардаев, “Дукент” маданият маркази қошидаги “Мерос” тўгараги рахбари Ботир Дониёров ва Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсуповлар иштирок этишди. Тадбирда миллий урф-одатларимиз, миллий қўшиқларимиз, ота-оналарга ва устозларга бўлган ҳурмат-эътибор ҳамда шаҳримизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ўқувчиларга кенгроқ тушунча берилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган дастурлар намойиш этилиб, уларга керакли тавсиялар бериб ўтилди.
@angrenmadaniyat
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Давлат консерваториясида 2020-2021 ўқув йилидан касбий ўқув курслари ўз фаолиятини бошлади

@angrenmadaniyat
Forwarded from Тошкент матбуоти
«Тошкент ҳақиқати» газетасининг навбатдаги сони мутолаа учун тақдим этилмоқда

🔖«Оҳангаронда оҳорли лойиҳалар»
🔖«Маънавий юксалиш –
миллий тараққиёт
КАФОЛАТИ»
🔖«ЯНГИЙЎЛДА электромобиль
ишлаб чиқарилади»
🔖«Меҳнат қилсанг ЯШАРСАН, катта-катта ошарсан»
🔖«Ёшлар қалбига йўл»
🔖«ОЛМОНДАН Оққўрғонга йўл»
🔖«Мени олиб кетинг ўз диёримга»

Газетани ўқиш учун линкни босинг: https://t.iss.one/haqiqatonline/8972
#ободонлаштириш

🔎Ангрен шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламдв олиб борилаяпти.

Ушбу жараёнда "Адолат" СДП Ангрен шаҳар Кенгаши ҳам ташаббус кўрсатди.

📌Унда "Дукент" маданият марказининг ҳовлисига турли хилдаги гуллар кўчатлари ўтқазилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Nafosat maktabi | TV Qizlar ovozi | Uyda qoling! (꧁꧁Saydaliyeva Sevara꧂꧂)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
G'oya muallifi:Angren shahar 26-maktab o'quvchisi Saydaliyeva Sevara


📽🎞"Tog'lar bag'ridagi shaharcha" nomli hujjatli filmi
#мурожаат_ва_муносабат

Ангрен шаҳар Халқ қабулхонасида бўлиб ўтан фуқаролар қабулига "Чотқол" МФЙ "Самарқанд" кўчаси 17-"а" уйда яшовчи Н.Рузиматова қизини ишга жойлаштириш буйича мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаат юзасидан "Хунарманд" уюшмаси Ангрен шахар бўлими бошлиғи А.Сулейманов, уюшма мутахассиси ва маҳалла раиси ўринбосари К.Миралимовалар мурожаатчининг оилавий аҳволини ўрганди.

Фуқаро уй ҳамшираси йўналиши бўйича ўқув курсида ўқиган бўлиб, ишчи гуруҳи мурожаатчининг қизини Ангрен шаҳар "Шуҳрат-Паризод" хусусий корхонасининг стоматология бўлимига ишга йўналтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.
Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраля примет участие в работе 46-й сессии Совета ООН по правам человека.
В связи с пандемией коронавируса нынешнее заседание совета будет проходить в городе Женеве в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства подробно остановится на приоритетах углубления демократических преобразований в стране и основных направлениях работы в рамках Совета по правам человека.

#Mirziyoyev #IHK #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тараддуд
#ёшлар_масаласи

🔎Ангрен шаҳридаги иқтидор ва истеъдод эгаларининг муваффақиятларини намоён этувчи "Ёшлар фестивали" ҳафталигини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда тадбир лойиҳаси доирасидаги дастурлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари буйича идоралараро комиссия масъул котиби Бахтиёр Широв ҳамда Ангрен шаҳридаги маданият, таълим, спорт ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

🔹Йиғилишни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев олиб борди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ахборот хизмати чет элда, оиласидан узоқда ишлаб ва ўқиб юрган юртдошларимизга кўмак берувчи "Мусофир" ижтимоий лойиҳасини тақдим этди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#ободонлаштириш #жараён ☑️Ангрен шаҳрида ҳудуднинг санитар ҳолатини барқарорлаштириш, жойларда тозалаш ишларини олиб боришда "Тоза ҳудуд" ДУК ишчи-ходимлари ҳамзиммаларидаги вазифаларини бажармоқдалар. ⚙️"Тоза ҳудуд" ДУК томонидан маиший ва турли чиқиндилар олиб чиқиш, орасталикни таъминлашда зарур техника воситалари ва ишчи ходимлар сафарбар этилаяпти. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7