Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
115K photos
8.65K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
#Ангрен
#ободонлаштириш

🔎Шаҳар ҳудудининг тозалигини таъминлаш, ҳар бир маҳаллада ободонлаштириш ишларини йўлга қўйишда ҳашар ташкил этиш самарасини кўрсатмоқдв.

♻️Бугун шаҳримиздаги кўплаб маҳалла фуқаролар йиғинларида
ҳашар уюштирилди.

✔️Хусусан, 1-сектор ҳудудидаги "Соғлом" маҳалласида бўлиб ўтган ҳашар давомида асосий кўча бўйлаб дов-дарахтларга шакл берилди, ён-атроф, ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланди.

⚡️ Маҳаллада ободонлаштириш ва тозалаш ишлари кўпчилик кўмагида бажарилди. Асосий йўлни тартибга келтириш, ҳудудидаги бекатларни бўяш ишларида ташаббус кўрсатилди.
@angrenhokimligi_7
#ҳашар_элга_ярашар

"Соғлом" маҳалласида уюштирилган ҳашар ҳамжиҳатлик билан ўтди.

⚡️Зарур техника воситалари жалб этилиб, кўча йўлларини текислаш ишлари олиб борилиб, шағал қопламаси ётқизилди.

📌Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н. Назарова бош-қош бўлган ҳашар "Соғлом" маҳалласи учун самарали бўлди. Маҳалла кўрки янгича тус олди.
@angrenhokimligi_7
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
"Кончи" маданият марказида Захириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган "Шоирнинг буюклиги" номли шеърият кечаси ўтказилди.

@angrenmadaniyat
Viloyatimiz yoshlari har jabxada faol

Olmaliqlik
maktab yetakchilari bugun valebol🏐 va futbol bo'yicha belashishgan bo'lsa, Oqqo'rg'on tumanining maktab o`quvchilari Ichki ishlar bo‘limi boshlig‘i kubogi uchun top surishdi. ⚽️

Ohangaronlik yoshlar esa Toshkent shahriga sayr qilishdi. 🌆

Bugungi kun barcha yoshlarimiz hayotida samarali kun bo'lganiga ishonamiz.😊😊

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

Kirillda o‘qish | Facebook |Instagram
Forwarded from Соғлом ҳаёт
Нима сабабдан кўзни юмиб аксирамиз?

📌Аксираётган пайтда кўплаб мушаклар, кўкрак қафаси, диафрагма, овоз пайлари ва томоқ мушаклари кучли босимга дуч келади.

👁Бунда кўз юмилиши уларни зарарланишидан ҳимоя қилади. Ҳансираш оқибатида бурун йўлларидан чиқадиган ҳаво ва зарраларнинг тезлиги соатига 150 кмдан ошади. Кўзларнинг ёпилиши миянинг махсус соҳаси томонидан бошқарилади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#расмий #муносабат
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Ангрен шаҳридаги "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасининг ҳамда ҳудуддаги айрим кўчаларнинг аҳволи тўғрисида мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерали Джумабоев қуйидагиларни маълум қилди: - "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасидаги йўл-таъмирлаш ишлари 2021 йил маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу жараённи об-ҳавонинг қулай келган кунларида амалга ошириш режалаштирилган. "Ўзбекистон Мустақиллиги" ва "Амир Темур" кўчалари кесишган чорраҳадан токи "Ўзбекистон Мустақиллиги" ва "Навоий" кўчалари кесишган чорраҳагача капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Тротуарларда ҳаракатланиш учун ҳеч қандай бордюр тўсиқлар мавжуд эмас . "Обод турмуш" "Минтақавий йўллар бошқармаси" тасарруфидаги йўл бўлиб, тўлиқ таъмирланган, кўча чироқлари ҳам ўрнатилаган. Фақат ҳали фойдаланишга қабул қилинмаган. "Оҳангарон" қўчасида "Ангрен шоҳ бекати"дан "Миллий банк" биносигача бўлган масофада эса жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига ҳам кўча чироқлари ёниб турибди. Асосий кўчаларимизнинг ҳаммасида кўча чироқларимиз ўрнатилган, қолган кўчаларга ўрнатиш молиялаштириш манбасига қараб ўрнатилади.
P.S: Мурожаат ёзаётганда уни тўғри етказиш ёки асосли маълумотлар билан тўлдириш мурожаатнинг энг мақбул усулидир. Унутманг! Билиб-билмасдан, кўриб-кўрмасдан ёзилган асоссиз маълумотлар ҳар қандай мурожаатнинг обрўсига путур етказадиган омилдир. Мутасаддилардан айб қидиришга уринманг, ҳозир ҳамма хушёр, эътиборли ва масъулиятли бўлишга интилаяпти. Бизда шу ҳозирча. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7