Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
📌Учрашувда "Боғи сурҳ" маҳалла ёшлари ва аёлларининг бугунги ҳолати, "Ёшлар дафтари", " Аёллар дафтари"га киритилганларнинг аҳволи тўғрисида маълумотлар билан таништирилди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.

⚡️Таъкидланганидек, "Аёллар дафтари" га жами 20 нафар аёл, шундан 8 нафар ишсиз бўлиб, улар ишлаш истаги билдиришган. Боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд 7 нафар, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногрионлиги бўлган бир нафарни ташкил этади.

📍"Ёшлар дафтари" га 9 нафар ёш киритилган. Улардан 4 нафари тадбиркорлик, 2 нафари бандлик, 2 нафари моддий ёрдамга муҳтож, бир нафарини касбга йўналтириш билан боғлиқ бўлган масалалар мавжудлиги аниқланган.
"Боғи сурҳ" маҳалласидаги ўндан ортиқ ёшларнинг бандлик билан боғлиқ масалалари кўрилди. Мурожаат қилган 12 нафар ёш Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишга йўналтирилди. Чорвачилик билан шуғулланиш, кредит олиш истагини билдирганларга зарур маслахатлар берилди.

Бундан ташқари, боқувчисини йўқотган бир нафар аёл ўғлининг олий таълимда анъанавий таълимдан онлайн таълимга ўтказиши бўйича қилган мурожаатининг ечим тушунтирилди. Ўзи эса "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлиб, тадбиркорликка, яна олти нафар аёл эса касбга йўналтирилди.
#қутлов

Бугун Ангрен шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактабининг кўп йиллик жонкуяр раҳбари, мактаб директори, устозимиз, Хадича Балтабаеванинг таваллуд куни.

💐Шу муносабат билан мактабимиз аҳил жамоаси, устознинг шогирдлари Хадича Баркиновнани бугунги айём, шукроналик куни билан табриклайди.
Устозга узок-умр, сихат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилайди. Фарзандлари, набиралари ва шогирдларининг доимо ардоғида ва ҳурмат эьтиборида бўлиб яшасин. Ёш авлодга таьлим тарбия беришдек, машаққатли ва шарафли касбида улкан муваффақиятлар доимо ёр бўлсин!
Жамоа номидан
С. АЗИЗОВА,
35-мактаб директорининг ўринбосари
Н.jpg
38.5 KB
Насиба Ғофурова "Оҳангарон ҳаёти" газетасига бош муҳаррир этиб тайинланди

Н.Гафурова 1964 йил Ангрен шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1986 йил Тошкент вилояти давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Биз ҳамкасбимизга ижодий ишларида муваффақият тилаймиз.

Эслатма, Н Ғафурова " Ангрен ҳақиқати", "Оҳангарон" газеталари бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган эди.

@Ulug_yul_online
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#навоийхонлик

Оҳангарон шаҳридан 1-синф ўқувчиси Абдумуталибова Диёра Навоий рубоийларидан бирини ёдлаб жўнатибди.

@angrenmadaniyat
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#baytchellenj

Буюк мутафаккир ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади.

Жонда қўйғоч нақди ишқин қилди кўнглумни ҳалок,
Ўлтурур маҳрамни султон ганж пинҳон айлагач.

Эй Навоий, ишқ агар кўнглумни мажруҳ этмади,
Бас, недурким қон келур оғзингдин афғон айлагач.

Хонанда Азиза Абдуллаева Кимёхон Қосимхонова бошлаб берган #baytchellenj ни якунлади.

Буюк аждодларимизни ёд этмоқ биз учун шарафдир!
Сиз ҳам сафимизда бўлинг!

@angrenmadaniyat
"БОЛАЛИК ҚАЙТМАДИ"

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Амирулло Нарзуллаев ижро этади
Сирожиддин Саййид сўзи
Амирулло Нарзуллаев мусиқаси

* * *
Тескарига оққан дарёлар қайтди,
Тоғларда йўқолган садолар қайтди,
Мени излаб кетган нидолар қайтди,
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Сомонлар янчилмай қолган куз пайти
Адирлар заъфарон алвидо айтди.
Мени олиб кетган подалар қайтди,
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Бу кўча, бу ҳовли, бу уй, бу тандир
Бир кун сесканади, сассиз сиқтайдир:
Ўн йил ғойиб бўлган олапар қайтди!
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Қолдириб кетдимми уни даштларга?
Ёки топширдимми шиддат, шаштларга?
Бўзлаб чорласам-да, битиб хатларга
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Қалдирғочлар қайтди. Тойлар от бўлди.
Юртнинг тоғу тоши менга ёд бўлди,
«Уҳ» деганим менинг хотирот бўлди,
Болалик қайтмади. Қайтмади…

Сирожиддин САЙЙИД
Ўзбекистон халқ шоири

КЎРИШ УЧУН 👇

https://youtu.be/oPXuxNOZ7DQ

Ютуб каналимизга обуна бўлинг! 👇

https://www.youtube.com/c/sirojiddinibrohim

Видеога лайк 👍 босинг.

Телеграм манзилимиз👇
@sirojiddinn_ibrohim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН МАЗМУН-МОҲИЯТИ.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар рағбатлантирилади.

Ролик шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Forwarded from Komil Allamjonov
Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари ва блогерлар давлат идораларини фаол танқид қилмоқда, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Қийинчиликлар бор, ҳеч ким осон бўлади деб айтмаган. Aммо☝️ сўз эркинлиги жавобгарликдан озод қилмайди, ҳамма қонун олдида тенгдир. Отабек Сатторий товламачиликда гумон қилиниб, ҳибсга олингани расман эълон қилинди. Ҳаммаси суд орқали ҳал қилиниши керак.

_____

СМИ и блогеры в Узбекистане активно критикуют госорганы и это никто не может отрицать. Сложности есть, никто не говорил что будет легко. Но☝️ свобода слова не освобождает от ответственности, перед законом все равны. Официально заявлено, что Атабек Сатторий задержан за подозрение в вымогательстве. Все должен решать суд.

#шунақагаплар
#такиедела
#2_сектор ✔️Ангрен шаҳридаги 2-сектор ҳудудига бириктирилган "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласининг ички кўчаларини текислаш ишлари олиб борилди.⬇️⬇️⬇️⬇️