Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#сектор_раҳбарлари
#мулоқот
Ангрен шаҳар Красногорск шаҳарчасидаги мавжуд кутубхона, фаолияти йўлга қўйилган тикувчилик цехидаги жараён ва бугунги ҳолати билан танишиш мақсадида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов бошчилигида секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва мутасаддилар ушбу масканларга ташриф буюрдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Красногорск шаҳарчасидаги шифохонанинг бугунги ҳолати тўғрисида
#муносабат #расмий Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Красногорск” шаҳарчасидаги Тез тиббий ёрдам фельдшери Виктор Койков тасвири туширилган видеомурожаат ўрганилди. Собир ДЖУМАКУЛОВ - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори: - Ижтимоий тармоқ саҳифасига жойланган ушбу видеомурожаат аслида 2020 йилда тарқалган эди. Муаммо ҳам бартараф этилган. Шундай бўлсада, яна шуни маълум қиламизки, "Красногорск" шаҳарчасидаги Тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери Виктор Койковга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги 446-сонли қарорига асосан ўрнатилган тартибда маблағлар берилган. хусусан, 2020 йил октябрь ойи учун 1500000 сўм, ноябрь ойи учун 1200000 сўм маблағлари ҳисобланиб, шундан мажбурий тўловлардан ташқари жами 2349000 сўм маблағ 2020 йил декабрь ойида унга тегишли бўлган пластик картасига ўтказиб берилган. Ангрен шаҳри ҳудудида ўтган йил охирида COVID-19 билан оғриган беморлар тасдиғини топмапганлиги сабабли 2020 йил декабрь ойи учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги 446-сонли қарорига муввофиқ белгиланган тартиб бўйича ҳисобот топширилмади. Шунинг учун юқоридаги ойлар учун тўловлар вақтинча тўхтатилган. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ахборот хизматлари фаолияти қай даражада ташкил этилган?

Айни вақтда Бўка тумани ҳокимлигида ахборот хизмати фаолияти самарадорлигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Х.Тўхтаров, вилоят АОКБ раҳбари З.Эралиева, вилоят ҳокими ўринбосари С.Низамов, вилоят бошқармалари ҳамда туман-шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этмоқда.

Кун тартибида вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижаси таҳлили ўрин олган.
#жараён
Сайлов - демократия кўзгуси!

Бугунги кунда миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини янги босқичга кўтаришда асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурига мувофиқ ҳамда 2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида юзага келган бир қатор камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, халқаро ташкилотларнинг айрим мақбул тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида ишлаб чиқилган «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жорий йил 25 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланди.
Қонун лойиҳасида қуйидаги асосий масалалар назарда тутилмоқда:
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилмоқда ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланмоқда;
хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, шунингдек чет давлатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда;
қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида, ҳарбий қисмларда ташкил этилган сайлов участкаларини кузатувчилар ўз ташрифи ҳақида камида 3 кун олдин хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда;
сайлов комиссиялари аъзоларига ҳақ тўлаб бериш, компенсация тўлаш ҳамда иш ҳақини ҳисоблашнинг аниқ тартиби ўрнатилмоқда;
“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун Сайлов кодекси билан мувофиқлаштирилиб, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар билан тенг равишда президентлик сайловларини ҳам давлат томонидан молиялаштириш тартиби белгиланмоқда;
сайлов комиссияларининг номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга оид вазифаси чиқариб ташланмоқда;
сайловолди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш тақиқланмоқда;
сайлов натижаларини эълон қилиш муддатларининг асоссиз чўзилишининг олдини олиш мақсадида сайлов комиссиялари қарорлари устидан шикоят муддати 10 кундан 5 кунга қадар қисқартирилмоқда;
сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти учун ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида улар томонидан сайловдан олдин оралиқ ва сайловдан сўнг якуний молиявий ҳисоботларни, шунингдек Ҳисоб палатасининг партиялар фаолиятини текшириш натижаларини эълон қилиш тартиби жорий этилмоқда;
Президентлик сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасидан октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига ўтказиш таклиф этилмоқда.
Сайловларнинг октябрь ойига ўтказилиши:
биринчидан, сайловлардан кейинги сиёсий тадбирлар (парламент биринчи мажлисини ўтказиш, Ҳукуматни шакллантириш, Давлат Раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси)ни ўз вақтида ўтказилишига ҳамда Давлат дастурини қабул қилиш имконини беради;
иккинчидан, жаҳон миқёсида обрўга эга бўлган халқаро кузатувчиларнинг сайловда иштирокини таъминлашда муайян қийинчиликларни олди олинади;
учинчидан, сайловолди ташвиқоти тадбирларини кенг қамровли ўтказиш ва унда сайловчиларни жалб этишга сабаб бўлаётган қатор ноқулайликлар бартараф этилади.
Хорижий тажриба ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ, Швейцария, Испания, Уругвай, Чили, Босния, Иордания, Молдова давлатларида ҳам сайловлар октябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тўғри_Нотўғри

Сайлов кунигача 18 ёшга тўлмаган, лекин такрорий сайлов ўтказиладиган кунгача 18 ёшга тўлган фуқаролар такрорий сайловларда қатнашиши мумкин.
Forwarded from Шифо-инфо
#Мутахассис_минбари

❗️ Ўпкаси зарарланган киши ўзига-ўзи қандай ёрдам бериши мумкин?

Абдулла УБАЙДУЛЛАЕВ тиббиёт фанлари доктори:

✔️ Ўпкаси хаста кишилар ён-атрофидаги кишилар билан камроқ мулоқотда бўлиши, имкон қадар кўчага чиқмаслиги зарур.
Дарвоқе, баъзилар уйларига кварцли лампалар қўйишаётганини эшитяпман. Бундай лампалар вирусни умуман йўқотмайди. Аксинча, унинг ўрнига хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш керак.

✔️ 20 сония давомида қўлларини ювиши, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши даркор. Нафас олиш машқларини бажаришни ҳам канда қилмаслиги керак.

✔️ Ўпкаси хасталанган инсонлар бир кунда 4 маҳал оз-оздан, ўз вақтида таомлангани маъқул. Кўп ейиш, тўйиб овқатланиш мумкин эмас. Шўр нарсалар, ширинликлар ҳам зарарли.

✔️ Таомномадан кўпроқ оқсиллар ўрин олиши керак. Яъни:
🍚 творог;
🥩 яхши пишган гўшт;
🌿кўкатлар;
🥕 қизил сабзи;
🔺қизил лавлаги ва ҳоказо.

Уланиш: @shifoinfo_official ©️
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосда марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган.
Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Центра исламской цивилизации.
Проект здания, внутреннее и внешнее оформление, содержание музейных экспозиций были обсуждены с ведущими учеными, исламоведами и искусствоведами мира. На этой основе была разработана научно-историческая концепция центра.
Во время ознакомления состоялась презентация данной концепции.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter