Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ёшлар_сиёсати
Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

🔹Бугун Олмалиқ КМК АЖ бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ва Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовлар иштирокида “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-умумтаълим мактабининг биносида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Уни Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов кириш сўзи билан бошлаб берди ва шаҳарда ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ташкил этилишидан асосий мақсад ва вазифаларини тушунтириб, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш устувор вазифа эканини таъкидлади.

☑️Учрашувда ОКМК АЖ бошқаруви раиси А.Хурсанов ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда ислоҳотлар жадал давом этаётгани, айниқса, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, “2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унга киритиладиган таклифларга урғу берди ва барча жойлардаги сингари Ангрен шаҳрида ҳам йирик бунёдкорлик, инвестиция дастурлари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлади.
▪️Учрашув қатнашчилари томонидан тадбиркорликнинг афзалликлари, кредит олишнинг тартиб-тамойиллари ҳам атрофлича тушунтирилди. Бу борада кредит олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар ҳам муносабат билдирдилар.
🔹Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги “Алишер Навоий” номли истироҳат боғи, “Ёшлар маркази”ни реконструкция қилиш, IT парки ва туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳам фикр юритилди.
Ангрен шаҳридаги барча секторлар ҳамда корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ, вакиллари ҳамда блогерлар иштирокидаги мазкур учрашувда Ангрен шаҳридаги "Гулзор", " Майдон", "Янги Ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинлари уюшмаган ёшларининг мурожаатлари ва таклифлари атрофлича кўриб чиқилди.

⚡️Асосан бандлик, фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаш, касб-ҳунар эгаллаш билапн боғлиқ масалалар ечими юзасидан тегишлилиги бўйича ижрога қаратилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ёшлар билан учрашув самимий мулоқотда ўтди ва унда 50 тадан ортиқ мурожаат кўрилди.