Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессияси жараёнидан фотолавҳалар.

@toshvilpressa
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда

https://bit.ly/35TPXmh

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#расмий

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакили -- Бош вазир Абдулла Арипов нутқ сўзламоқда

"Танаффус вақтида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тавсия этилган номзод партиялар депутатлик гуруҳи томонидан муҳокама этилди ва бу муҳокамалар якуни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилди".

©Абдулла Арипов,
Ўзбекистон республикаси Бош вазири.

@toshvilpressa
#Расмий

Музокаралар бошланди...

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига кўрсатилган номзод юзасидан партия депутатлик гуруҳи маслаҳатлашуви якунлари бўйича ахборот берилмоқда.

Ўзбекистон Дастлаб ЎзЛиДеП вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Отабек Анаров;

«Адолат» СДП вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Аҳмедова Гулнора;

«Миллий тикланиш» партияси вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Аҳмадгалиева Гулнора;

ХДП вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Сайёра Файзиева;

Экопартия вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Турсунбоева Саодат сўзга чиқди.

Партия депутатлик гуруҳлари бир овоздан Рустам Холматов номзодини қўллаб-қувватлашди.

@toshvilpressa
Рустам Холматов -- Тошкент вилояти ҳокими!

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномаси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатларининг эркин овоз бериш йўли билан Холматов Рустам Қурбонназаров вилоят ҳокими этиб сайланди.

@toshvilpressa
#Расман

Рустам Қурбонназарович Холматов -- Тошкент вилояти ҳокими

Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги — Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Рустам Холматов 2019 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

@toshvilpressa
#Сессия

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессияси якунланди.

@toshvilpressa
#Сессия

Суратда: Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг янги таркибдаги депутатлари.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!
#тадбир

САНА МУНОСАБАТИ БИЛАН

38-Мактабгача таьлим ташкилотида тарбияланувчиларни соғлом, мард ва паҳлавон ўғлонлар этиб тайёрлаш ва уларда она юртга содиқ фарзанд бўлиш каби туйғуларни шакллантиришга қаратилган "Мен ҳам ҳарбий бўламан! " шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази, хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида муддатли ҳарбий хизматдан қайтганлар ҳамда ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбийлар оила аъзоларини иш билан таьминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда жами 39 та нафар корхона, ташкилот ва муассаса 169 та бўш иш ўрини билан катнашди. Шундан ишга жойлашиш учун 31 нафар фуқаро йўлланма олди.

Ишга жойлашганлар сони 14 нафар, маслаҳат олганлар сони ҳам 14 нафарни ташкил этди.
@angrenhokimligi_7