Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.67K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
Forwarded from Toshkent harbiy okrug matbuot xizmati (Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати (official))
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Тошкент аграр университетида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бизни кузатиб боринг⬇️⬇️⬇️

Telegram | Facebook | YouTube
#расмий

Пискент туманидаги «Нурнигор» тантаналар мажмуасида 14 январь -- Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Тадбирда хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари тақдирланди.

Маросимда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

@toshvilpressa
#расмий

Тадбирда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг яқинлари иштирок этди.

Шунингдек, спорт бўйича муваффақиятга эришиб, Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчилар, уларнинг яқинлари ҳам маросимда қатнашди.

Вилоят раҳбари уларни пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирлади.

@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси тўғрисида

Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибига кўра, 6 та масала Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашига сайланган депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Айни пайтда, вилоят ҳокимлиги мажлислар залида сессия қатнашчиларини рўйхатга олиш бошланди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг иштирок этиши кутилмоқда.

@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессияси очиқ деб эълон қилинди

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.

Сессия ишида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатлар, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарларнинг тўртта сектори раҳбарлари, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгаши раислари иштирок этмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этмоқда.


@toshvilpressa