Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости

Россиядаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади
Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:
✅ меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича - иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;
✅ меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;
✅ ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;
✅ Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

#Реализация
Талаб қатъий: кўмир эҳтиёжи қондирилади
Кунлар кескин совиб, республикамиз бўйича энергия ресурслари, хусусан кўмир ёқилғисига талаб ошиб кетди.
Ана шу талабни қондириш мақсадида «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Кўмир таъминот» масъулияти чекланган жамияти буюртмасига кўра кунига ўртача 5-6 минг тонна кўмирни аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бермоқда.
«Кўмир таъминот» МЧЖдан олинган маълумотларга кўра, ҳудудлардаги мавжуд 92 кўмир омборида 7 январь ҳолатига 130 минг тонна ёқилғи заҳираси бор. Айни пайтда аҳолига кўмир тарқатиш қизғин давом этмоқда.
"Кўмир таъминот" МЧЖ Қашқадарё филиалининг Темур Ҳакимов раҳбарлик қилиб келаётган Шаҳрисабз кўмир омбори жамоаси Шаҳрисабз, Китоб туманлари, Шаҳрисабз шаҳар аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларига қиш мавсумида 13 минг 167 тонна кўмир етказиб бермоқда.
Шаҳрисабз ва Китоб туманининг тоғли Ғелон, Қабзахона қишлоқлари аҳолиси ва мактаблари, мактабгача таълим ташкилоти ва тиббиёт бирлашмасига бир кунда 100 тоннадан зиёд кўмир етказиб берилди.
@uzbekkumir_uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео_репортаж
“Аппартак” кўмир конида бошқа конлардагидан фарқли ўлароқ фақат автомобиль транспортида фойдаланилади. Темирйўл хизмати йўқ. Мураккаб тоғ-кон шароитида бунга зарурат ҳам йўқ. Автомобиль транспорти ходимлари яхши ишлаб турса конда экскаваторлар тўхтаб қолмайди ва қазиб олинган кўмир саралаш омборига ва ундан истеъмолчиларга пешма-пеш еказиб берилади.
"Ўзбеккўмир" Ахборот хизмати "Аппартак кўмир кони"даги бугунги иш жараёнларини яқиндан ўрганди. Видеолавҳа👇🏼👇🏼👇🏼

#мурувват
#эътибор
#ёшлар_масаласи
🔰Ўксик қалбларга қувонч олиб кириш орқали уларни ҳаётга қизиқишларини оширишдек азгу амал саховатпешаликнинг мезонидир.
🔰Орамизда бундай фазилат эгалари кўплаб топилади. Бугунги кунда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ўсиб келаётган ҳар бир ёш авлоднинг бугуни ва эртасининг мазмунли ўтишига алоҳида эътибор қаратмоқда.
📌Ўқувчиларнинг таътил кунларида шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Р.Абдуқодировалар “Боботоғ” маҳалласида истиқомат қилувчи, уйда таълим олаётган ўқувчилар Ҳасан, Ҳусан ва Зоирбекларнинг яшаётган хонадонларига ташриф буюрдилар ва улар билан дилдан суҳбатлашдилар.
✅Янги йил кириб келиши муносабати билан уларга телевизор туҳфа қилинди. Бундай эътибор ва кўрсатилган ғамхўрлик учун барча мамнун бўлди.
🔹Ушбу ташрифга “Боботоғ” маҳалла раиси М.Убайдуллаев ҳамроҳлик қилди.
@angrenhokimligi_7

#Замонамиз_қаҳрамони
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов уйда таълим оладиган ўқувчилар хонадонида бўлди. Самимий мулоқотдан кўнгиллар қувончга тўлди.

#муносабат
Ижтимоий тармоқ саҳифасида Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-оилавий поликлиника 2/2 филиалига тегишли бинонининг хоналаридан бирининг фотосурати жойланган эди. Ушбу ҳолат Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганилди.
Ҳолат юзасидан 3-оилавий поликлиника бош шифокори Л.Норалиева қуйидагиларни маълум қилди:
- 3-оилавий поликлиника таркибиди Янгиобод ва 2/2 филиаллари мавжуд. 2019 йилнинг март ойида 3-оилавий поликлиника капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек, Янгиобод филиали эса 2020 йилнинг ноябрь ойида қайта реконструкция қилиниб, ишга туширилган. “Тараққиёт” маҳалла ҳудудидаги поликлиниканинг 2/2 филиали 1971 йилда қурилган кўп қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган. Лекин унинг сақланиши ва бугунги ҳолати яхши. Ўтган йил охирида филиалнинг гинекология хонаси яроқсиз ҳолга келиб, хона консервация қилиниб, таъмирлаш учун ёпилди. Айни пайтда 19 та хонадан фойдаланилмоқда. Гинекология хизматини кўрсатиш учун 3-оилавий поликлиниканинг асосий биносида барча шароитлар етарли. Биз гинеколог-шифокоримизга асосий поликлиникада тиббий хизмат кўрсатиши учун қулай шароитлар мавжудлигини ва унда фаолиятини давом эттириши мумкинлиги юзаётдан таклифини берганимизда, шифокор М.Каримова рад қилди. Шундан сўнг филиалнинг бошқа хонасидан гинекология қабули учун жой ажратилди. Ижтимоий тармоқда фотосурати жойланган хона яроқсизлиги туфайли ундан фойдаланилмайди. Аввалига жорий таъмирлашга уриндик. Ушбу хона тепасида жойлашган хонадондаги парланиш ҳамда ертўлада канализация тизими билан боғлиқ муаммо аниқланди. Хонадон эгаси ва ширкат томонидан ушбу муаммолар ҳал этилмагунча гинекология хонасини таъмирлашдан фойда йўқ. Масала юзасидан “Фаровон А” ХУЖМШ раиси Зилола Салибоева билан боғланганмиз. Шу кунларда ертўладаги муаммоларни ҳал этиш учун таъмирлаш ишларини олиб бораяпти. Поликлиниканинг 2/2 филиали жами 6 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 27 минг аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Ана шуларни инобатга олган ҳолда, 2022 йил инвестиция дастурига мувофиқ, “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида 30 минг аҳолини қабул қилиш имкониятини берадиган поликлиника қурилиши режалаштирилган. Ширкат томонидан ертўладаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ишлари бошланди. Шундан сўнг гинекология хонаси ҳам жорий таъмирланади. Айни пайтда гинекология хонаси бошқа хонага кўчирилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Telegram
Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
Murojaatlar uchun: @Angrenhokimigamurojaat_bot
Rasmiy sayt: https://www.angren.uz/
Instagram: angrenhokimligi_7
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100066489963157
https://www.youtube.com/@angren_hokimligi_matbuoti6959
Rasmiy sayt: https://www.angren.uz/
Instagram: angrenhokimligi_7
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100066489963157
https://www.youtube.com/@angren_hokimligi_matbuoti6959
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳридаги 3-оилавий поликлиника 2/2 филиалининг бугунги ҳолати ўрганилди.
Батафсил 🎥виделавҳада
Каналга уланиш ↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Батафсил 🎥виделавҳада
Каналга уланиш ↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#билдириш
Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими хабар қилади!
▪️Ушбу эълон юзасидан маълумотларни кўрсатилган телефон рақамлари ва масъулларига юборинг!
Эълонга масъул - Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
🍫Шоколад нафақат кайфиятни яхшилайди, балки математик қобилиятни ҳам оширади.
____
🍫Shokolad nafaqat kayfiyatni yaxshilaydi, balki matematik qobiliyatni ham oshiradi.
___
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
____
🍫Shokolad nafaqat kayfiyatni yaxshilaydi, balki matematik qobiliyatni ham oshiradi.
___
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар "Бунёдкор" кўчасини ободонлаштириш жараёнидан лавҳалар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн #ёшлар_масаласи
#спорт
Ангрен шаҳрида Бокс саройида ўсмирлар ўртасида 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очиқ турнири бўлиб ўтди.
Батафсил 🎥видеолавҳада
Каналга уланиш ↩️
@angrenhokimligi_7
#спорт
Ангрен шаҳрида Бокс саройида ўсмирлар ўртасида 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очиқ турнири бўлиб ўтди.
Батафсил 🎥видеолавҳада
Каналга уланиш ↩️
@angrenhokimligi_7
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
🌈ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР! ☘☘
❓Сиз саломатлигингиз учун хавотирдамисиз?!
❓Сизда юрак, буйрак, жигар хасталиклари,
❓Бўғим ,мушак ,грижа , остеохондроз касалликлари,
❓Асаб тизими, руҳий таранглик, тушкунлик ёки аесинча ўта асабийлик ёки айнан сизнинг ўзингизга хос бўлган саломатлик бўйича муаммо борми?
✅Унда бизнинг клиникамизга мурожаат қилинг.
✅Бизда мукаммал ташхис "РОФЕС" аппаратида.
(Организмдаги ҳар бир органни , бошдан оёққача
текшириш)
✅Цзиндатерапия муолажаси ( инсон танасидаги актив точкаларга таъсир ўтказиш орқали даволаш. Хитой ва бутун жаҳон медицинаси тан олган физиодаволов)
✅Организмда йиғилган шлак ва токсинлар, инфекция ва вируслар, замбурғлар, ГЕЛЬМЕНТЛАР, табиий йўл билан тозалаб, гиёҳлар билан иммунитетни тиклаш, клизма қилиш,
✅Янги технология ЕВАНТТЕРАПИЯ (инфракизил тўлқинли Нур Билан даволаш)
✅Юқори натижали психоэмоционал даволовчи, метаболизмни тезлаштирувчи, ортиқча холестерин ва ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берувчи гимнастика ва нафас машқлари
✅Аёлларга хос касалликларни даволаш бўйича хизмат кўрсатмокда
Мурожаат учун
‼️Ангрен шаҳри Амир Темур кўчаси 2А 2Б Стоматология ва гинекология
Клиникаси.
Мўлжал - 6/4даҳасидаги чорраҳа
Мурожат учун:
+9899-989-33-75
+998 88-878-10-05
Цзиндатерапия,болалар психологияси ,гижжалар буйича.
+998978767310 Людмила
@Mrs_Madarova
@Lyudmila_810
Группамиз фақат яхшилик, ,ишонч ва билим билан бўлишга хизмат қилади.
Яқинларингизни таклиф қилинг https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFPjH_p8ewU3l8yQSg

Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Обод турмуш кўчасидаги музлама йўл тозаланди.