Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.7K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020

Узбекистан. Президент. Хроника-2020

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Божхона йиғимлари ставкалари:

давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турлари кенгайтирилади ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилиниб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;

товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Toshkent | Kun.uz
Uzbekistan Airways'нинг янги самолёти тайёр

Жаҳоннинг етакчи авиасозлик ширкатларидан бири - Франциянинг Airbus Industry 2020 йилни Airbus A320 NEO самолётини Uzbekistan Airways авиакомпаниясига етказиш билан якунлади, деб ёзмоқда "Тошкент осмони янгиликлари".

Янги самолётга UK32023 рақами берилди. У 150 кишини ташишга мўлжалланган (12 бизнес классда, 138 эконом классда). Парвоз чоғида сунъий йўлдош орқали Интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд.

Uzbekistan Airways ихтиёрида Airbus А320-214 самолётлари сони 10 та, янги опцияли двигателга эга Airbus A320 NEO самолётлари учта бўлди.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Boeing корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган Boeing 757, 767 ва 787 учоқларидан ҳам фойдаланади.

👉 Пойтахт хабарлари
Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтади

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қарорида белгиланди.

🔷 Бундан ташқари, мамлакат ичкарисида электр транспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) вақтинча олиб кириш учун йиғим бекор қилинади. Молия вазирлиги 2021 ва ундан кейинги йиллар учун бюджетни шакллантиришда буни ҳисобга олиши керак.

☝️Ҳужжатда 2 ой ичида электр транспорти учун қувват олиш станцияларини (терминалларини) ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президентнинг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди

Янги сайтда «Президент Администрацияси» бўлими очилган. Унда президент маслаҳатчилари, Президент Администрациясининг асосий вазифалари, Администрация Ижро этувчи аппарати раҳбарияти, президент ва Администрация ҳузуридаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Сайтнинг бош саҳифасида дунё ва Ўзбекистон харитаси жойлаштирилган. Бу функция ёрдамида президентнинг хорижга ва мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари ҳақидаги ахборотларни харита орқали топиш мумкин.

Сайтда Президент виртуал қабулхонаси» порталига ўтиш, Халқ қабулхоналарининг алоқа маълумотларини излаш каби қулайликлар бор.

Манба

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#саломатлик
Ангрен шаҳар Юқумли касалликлар шифохонаси бўлими бошлиғи, бош инфекционист Дилбар Қодирхўжаева "Ботулизм касаллиги" тўғрисида маълумот берди.
Батафсил🎥видеолавҳада
Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор

⛄️ОКМК АЖга қарашли Ангрен кон бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан тайёрланган 220 та Янги йил совғаси 34-мактаб-интернати ўқувчиларига улашилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгарди?

▫️ОТМга кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Олис ҳудудларга ишлашга келган мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация берилади БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади БАТАФСИЛ

▫️Тиббиёт ходимлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади БАТАФСИЛ

▫️Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️ 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати БАТАФСИЛ

▫️Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни қуриш ишлари бошланади БАТАФСИЛ

▫️Академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади БАТАФСИЛ

▫️“Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Давлат иштирокидаги 9 та корхонада тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлар ундирилмайди БАТАФСИЛ

▫️
Ихтисослаштирилган мактабларнинг кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига уларнинг билимидан келиб чиқиб устама ҳақи миқдори 50 фоизгача оширилади БАТАФСИЛ

▫️Электр энергияси тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️
Суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари илмий даражага эга бўлганда уларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар белгиланади БАТАФСИЛ

▫️Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади БАТАФСИЛ

▫️Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади БАТАФСИЛ

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати БАТАФСИЛ

▫️Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқаро ўзига қулай туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки ДХМга мурожаат қилиб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриши мумкин БАТАФСИЛ

▫️Рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади БАТАФСИЛ

▫️Ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун устама тўланади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Рустам Холматов: Янги Ўзбекистон тараққиётининг муқаррар кафолати

📍https://uza.uz/posts/199014

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:

➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.

☑️ Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

➡️ Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.

2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.
Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтади

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қарорида белгиланди.

🔷 Бундан ташқари, мамлакат ичкарисида электр транспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) вақтинча олиб кириш учун йиғим бекор қилинади. Молия вазирлиги 2021 ва ундан кейинги йиллар учун бюджетни шакллантиришда буни ҳисобга олиши керак.

☝️Ҳужжатда 2 ой ичида электр транспорти учун қувват олиш станцияларини (терминалларини) ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳад
Чегараларимизни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир
​​ЮРТИМИЗДА ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ҚАНЧА ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛДИ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола ҳозирча Самарқанд вилоятида (148 нафар чақалоқ) дунёга келди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ИИВ ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларга дам олиш мақсадида келаётган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида:

Жорий йилнинг 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманидаги айрим автомобиль йўлларида бир томонлама ҳаракат яъни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан (кўприк ёнидан) кириш ва “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойидан чиқиш йўлга қўйилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
​​ОТМларда ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№824, 31.12.2020й) билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, қарорга кўра:

👉 ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўтайди ва малака оширади.

👉 ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитиш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилади.

ОТМларнинг академик мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 ОТМлар ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган ОТМ профессор- ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;

👉 таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланади;

👉 ОТМларда ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.

Шунингдек, қарор билан ОТМларда ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди ҳамда қуйидаги схема асосида босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
#ЙИЛ_САРҲИСОБИ

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан амалга оширилган асосий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот

👉 Батафсил

Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159
📣 @consumeruz
🌐 Сайт | Instagram | Facebook | YouTube
☎️ Кундалик ҳаётимизда иш юзасидан мурожаат қилишимиз мумкин бўлган ташкилотларнинг "Ишонч телефонлари"ни ушбу материалга жамладик.
✔️Жумладан,

📞
Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши, транспорт соҳасидаги муаммолар, тиббиёт соҳасига оид масалалар, маҳалла тизими, хотин-қизлар ҳаётига оид турли ижтимоий муаммолар, кредитлар борасида банклар билан бевосита мулоқот қилиш, солиқ, давлат хизматлари, пенсия ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Махсус комиссия баёнига мувофиқ, юртимизга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинган.

🔬Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда.

🧪Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади.

⚠️Вирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари томонидан фуқаролар тегишли ҳудудда жойлашган коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

✈️Кўп ўринли самолётлар (жумладан 260 ўринли ҳаво кемаси)даги йўловчиларни кутиб олишда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида йўловчилар оқимини терминалнинг 3 та жойидаги тест олиш тиббиёт қисмларига йўналтириш ташкил қилинган.

🌀Фуқароларнинг парвоздан бир неча кун аввалдан ПЗР тестини топшириш бўйича буюртма беришлари ҳам мумкин.

💰Аэропортнинг биргина учиб келиш залида 4 та банкомат ва 2 та валюта айирбошлаш шахобчалари мавжуд бўлиб, уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши таъминлангани сабаб, пул айирбошлашда муаммо кузатилмайди.

«Uzbekistan Airports» Ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official