Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
«Қорабоғ» МФЙ Карабоғсой кўчасида Д-500 мм. ли ичимлик суви қувури носозлиги бартараф этилди.

Об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришда коммунал хизмати ходимлари фидойи.
#Биласизми

🤔 ДЕКАБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📌
Бу ой қишни бошлаб, совуқ билан кириб келса ҳам унда ҳаёти ва ижоди қайноқ шахслар туғилган экан. Бу маълумотлар сизга асқотади деган умиддамиз.

🔰 5 декабрь

Уолт Дисней (1901-1966) — америкалик анимацион фильмлар режиссёри, продюсер;

Гарри Каспаров (1963) — озарбайжонлик халқаро гроссмейстер;

Рустам Қосимжонов (1979) — халқаро гроссмейстер, жаҳон чемпиони.

🔰 6 декабрь Садир Жапаров (1968) — Қирғизистон Республикаси Президенти.

🔰 10 декабрь Николай Некрасов (1821-1878) — рус шоири, ёзувчи ва публицисти.

🔰 11 декабрь Вишванатан Ананд (1969) — ҳинд шахматчиси, гроссмейстер.

🔰 12 декабрь

Ҳамид Олимжон (1909-1944) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург, адабиётшунос;

Коммуна Исмоилова (1927-2003) — Ўзбекистон халқ артисти.

Чингиз Айтматов (1928-2008) — таниқли адиб, давлат ва жамоат арбоби, "Асрга татигулик кун", "Жамила", "Оқ кема" асарлари муаллифи;

Наим Каримов (1932-2023) — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, адабиётшунос;

Юлдуз Усмонова (1963) — Ўзбекистон халқ артисти, эстрада юлдузи;

Ботиржон Эргашев (1975) — шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари.

🔰 14 декабрь Раж Капур (1929-1988) — афсонавий ҳинд киноюлдузи, режиссёр, продюсер.

🔰 15 декабрь Саодат Қобулова (1925-2007) — Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси, "Дугоналар" қўшиғи ижрочиси.

🔰 16 декабрь Людвиг ван Бетховен (1770-1827) — немис композитори, пианист ва дирижёр.

🔰 17 декабрь

Ҳамза Умаров (1925-1987) — Ўзбекистон халқ артисти, актёр, режиссёр;

Худойберди Тўхтабоев (1932-2021) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар адабиёти намояндаси.

🔰 21 декабрь Роберт Броун (1773-1858) — инглиз ботаники, Броун ҳаракатини кашф этган.

🔰 23 декабрь

Жак-Франсуа Шампольон (1790-1832) — француз мисршуноси, қадимги Миср иероглифларини ўқиган биринчи олим;

Асқад Мухтор (1920-1997) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Чинор", "Аму", "Опа-сингиллар" каби асарлар муаллифи.

🔰 24 декабрь

Туроб Тўла (1918-1990) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург;

Пўлат Мўмин (1922-2003) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар шоири;

Жўрабек Муродов (1942) — машҳур тожик хонандаси, композитор;

Илҳом Алиев (1961) — Озарбайжон Республикаси Президенти.

🔰 27 декабрь

Иброҳим Ғофуров (1937) — Ўзбекистон Қаҳрамони, таржимон, адабий танқидчи;

Тоҳир Малик (1946-2019) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Шайтанат", "Одамийлик мулки" асарлари муаллифи.

🔰 28 декабрь Эркин Воҳидов (1936-2016) — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири.

🔰 29 декабрь

Ҳалима Носирова (1923-2003) — Ўзбекистон халқ артисти, машҳур опера хонандаси, "Отмагай тонг", "Чаман ичра" қўшиқлари ижрочиси;

Рихси Иброҳимова (1937) — Ўзбекистон халқ артисти.

🔰 30 декабрь Шарифа Салимова (1951) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.

🗓 Декабрда туғилган яна қайси машҳурларни биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштиришга қаратилган ПҚ-57-сонли
Қарори асосида ишлаб чиқилган лойиҳалар татбиқ этилмоқда.

Ангрен шаҳрида "Оҳангарон" дарёси бўйида кичик гидроэлектр  станцияси лойиҳасини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу қурилишлар мини ГЭС қурувчи ташкилот  "Profi cem" МЧЖ томонидан амалга оширилаяпти.

Лойиҳа қуввати 0,49 МВт бўлган ушбу қурилиш жараёни "Оҳангарон" дарёси ГЭС-2 манзилида олиб борилмоқда.

Мазкур гидроэлектр станцияси ишга туширилгач, йилига ўртача жами  3,078.0 минг кВт энергия ишлаб чиқаради.

Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Акмал Жўрабоев,  ҳокимлик бош мутахассиси Акбархон Камолхоновлар ушбу қурилиш объектида бўлдилар ва олиб борилаётган жараённи жойига чиқиб кузатдилар.

Қурувчи ташкилот масъуллари билан қурилиш лойиҳаси ва объект паспортида кўрсатилган маълумотлар билан танишиб,  муҳокама қилдилар.

📲 Bizni kuzating:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
“Angren IES” AJ da qo‘mondonlik-shtab o‘quv mashqi o‘tkazildi

“Angren IES” AJda Hukumatning tegishli qarori asosida 2024-2025-yillar kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko‘rish, mavsum davomida sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlar va yirik avariyalarni oldini olish hamda yong‘in xavfsizligi tadbirlarini yanada samarali tashkil etish maqsadida qo‘mondonlik-shtab o‘quv mashqi o‘tkazildi.

———————————

На АО «Ангренская ТЭС» прошли командно-штабные учения

В АО «Ангренская ТЭС» в соответствии с распоряжением Правительства по подготовке к осенне-зимнему сезону 2024-2025 годов, предупреждении чрезвычайных ситуаций и крупных аварий, которые могут возникнуть в течение сезона, и более эффективной организации мероприятий по пожарной безопасности проведены командно-штабные учения.