Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#куз_қиш

Ангрен шаҳрида аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масаласи доимий эътиборда

Шаҳар прокурори Аллаёр Хайриддинов "Кўмиртаъминот" МЧЖ Ангрен шаҳар филиалида аҳолига белгиланган тақсимот асосида кўмир маҳсулотини тарқатишнинг ҳолатини жойига чиқиб назорат қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, "Оппартак" МФЙда 3-сектор раҳбари А.Мирходжаев бошчилигида тарғибот тадбири бўлди.

Унда ҳудудда содир этилган жиноят муҳокама қилинди.

Тадбир давомида сектор раҳбари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан индивидуал суҳбат ўтказилди.
Хабар берганимиздек, бугун пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан секторлар кесимида маҳаллаларда "Бир жиноят муҳокамаси" мавзусида тарғибот тадбирлари бўлди.

"Мустақиллик" маҳалласида содир этилган ҳуқуқбузарликлар натижасида 3 та жиноят қайд этилган бўлиб, улардан бири автотранспорт воситасини олиб қочиш, қолгани йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ.

Шаҳар прокурори А.Хайриддинов бошчилигида шаҳар ИИБ ЙҲХБ масъуллари иштирок этган муҳокамада жиноятнинг катта кичиги бўлмаслиги, йўл ҳаракати қоидаларини менсимасликнинг оқибатлари ва транспорт воситасини ўғирлаш каби қонунга зид хатти-ҳаракатларга кўриладиган чоралар хусусида фикр билдирилди.

Тарғибот тадбири давомида ҳуқуқбузарликларга барҳам беришда кенг жамоатчиликнинг ўрни хусусида сўз юритилди.

Жиноятга қўл урмаслик, йўл қоидаларига амал қилиш бўйича оила даврасида ва жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлиги бўйича таклиф, тавсиялар берилди.

📲 Bizni kuzating
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#спорт
Шаҳримиз вакиллари фахрли ўринда!

Бугун Юқори Чирчиқ туманида касб-ҳнар мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг волейбол спорт тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактабининг қизлар жамоаси иштирок этишиб фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy ()
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#reportaj

ANGREN IQTISODIY ZONA

batafsil jarayon 👆👆👆

09.11.2024


OBUNA BO‘LING: NURAFSHON TV
Шу кунларда Ангрен шаҳрида иситиш мавсумига ўтиш, куз-қиш ойларининг ёғин-сочинли, қировли-қррли кунларини беталофат ўтказишга жиддий эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, аҳолининг, айниқса кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг коммунал соҳага оид мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти.

Шу мақсадда 2-сектор раҳбари "Озодлик" маҳалласида бўлиб, унда фуқароларнинг мурожаатларини жойида муҳокама қилди ва БСК масъулларига бир қатор топшириқларни белгилаб, ижросини назоратга олди.

Куз-қиш мавсумига оид ўрганишлар давом этаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Юртимиз ҳаётида хотин-қизлар масаласи муҳим ва устувордир. Хотин-қизларнинг бандлигини  таъминлаш,  уларни даромад топишга ўргатиш ва тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича 2025 йилда ҳудудий дастурларни шакллантириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.

Ушбу йўналишда ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 4 та секторда штаблар ташкил  қилинди.

Шу кунларда Ангренда ишчи гуруҳи томонидан штаблар фаолияти бўйича ўрганишлар олиб борилаяпти.

Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub