Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Маълумки, жорий йилнинг 
11-октябрь куни  Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 667-сонли қарори эълон қилинди.


Бугун  шаҳар ҳокими Алишер Райимов, раислигида шаҳар ИИБ бошлиғи А.Мирходжаев, Солиқ инспекцияси бошлиғи  Б.Шомирзаев,  шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Я.Наралиев, ҳоким ўринбосарлари Ж.Зайниддинов,  С.Анарбоев ҳамда ҳокимлик,  " Ангрен" ЭИЗ масъуллари, коммунал ташкилотлар раҳбарлари  иштирокида мазкур қарорда белгилаб берилган вазифалар ижросининг таъминланиш ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Айрим камчиликларни бартараф этиш, концепция ва лойиҳаларни татбиқ этиш масаласига масъулият билан ёндашиш зарурлиги қайд этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 5-6 ноября посетит с рабочим визитом город Бишкек для участия в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Куз-қиш мавсумида газ таъминоти барқарор бўладими?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Тоҳир Турдиев мазкур ташкилот томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653702

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ангрен шаҳрида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси бўйича кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

Куннинг муҳим ва долзарб масаласи - иситиш тизимига ўтиш ва мавсумни беталофат ўтказиш.

Ушбу жараён шаҳар ҳокими томонидан қатъий назоратга олиниб, шу кунларда иссиқлик энергияси тармоғида мавжуд муаммоларни тезкор ва сифатли ҳал қилиш, айниқса, "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида иссиқлик энергияси тармоғида манзилли дастур доирасида таъмирлаш ишларини якунлаш бўйича кескин топшириқлар берилган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов кун давомида иссиқлик энергияси тармоғида таъмирланаётган масканларни кўздан кечирди ва масъулларга аҳолига узатиладиган иссиқлик ўз вақтида амалга оширилишини таъкидлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Шаҳар ИИБ бошлиғи "Беруний"  маҳалласида ўзига бириктирилган оилаларнинг бирида бўлди.

Унда хонадон муаммоси индивидуал дастур бўйича ўрганилганда, қўшимча.ёрдамчи хўжалик қурилиши ишларига кўмаклашиш аниқланди.

Шаҳар ИИБ, 3-сектор раҳбари А.Мирходжаевнинг ташаббуси билан эндиликда ушбу хонадонда қурилиш ишлари бошланди.

Бугун сектор раҳбари мазкур хонадонда бўлди ва жараённи кўздан кечирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Forwarded from ХAVFSIZLIK 🇺🇿
ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (b karimov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANGREN SHAHRI_YANGI INVESTITSION LOYIHA ISHGA TUSHDI_05.11.2024

OBUNA BO’LING: NURAFSHON TV