Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Маълумки, Ангрен шаҳар "Ғафур Ғулом" маҳалласига олиб борувчи йўлнинг темир йўл қисмидан ўтувчи ҳудудда йўл қурилиш ишлари бошланган эди.

Ушбу йўл қурилиш ишлари шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари томонидан доимий кўздан кечиришмоқда.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари А.Хайриддинов "Ғафур Ғулом" маҳалласида бўлди.

Унда маҳалла раиси, тегишли ташкилотлар масъуллари билан ҳудуднинг ҳолатини жойига чиқиб кўрдилар.

Сектор раҳбари маҳалла фуқаролари билан мулоқотда бўлди ва улар билан жараён хусусида суҳбатлашди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ангрен шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б.Шомирзаевнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан "Истиқлол" МФЙ "Говорухин" кўчасида ободонлаштириш, атроф-муҳитни тартибга келтириш, ариқ-зовурларни тозалаш, хазон ва бошқа турдаги чиқиндиларни белгиланган жойга олиб чиқиш каби юмушлар бажарилди.

Бунинг учун зарур техника воситалари жалб этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Хабар берганимиздек, шу кунларда "Лашкерак" маҳалласида йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

Ангрен шаҳри "Грум" маҳалласи ("Ангрен ИЭС"га яқин ҳудуд)дан "Лашкерак" ҳудудида жами 15 километр йўлга асфальт ётқизиш режалаштирилган. Бугунги кунда таъмирлаш ишлари изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Азимжон Мирходжаевлар "Нишбош", " Лашкерак" маҳаллаларида бўлдилар.

Дастлаб "Лашкерак" маҳалласида йўл таъмирланиши билан боғлмқ жараённи кўздан кечирдилар ва қурувчи-пудратчи ташкилот масъуллари билан учрашдилар.

Йўл қурилишида иш ҳажми ва сифатини ошириш юзасидан зарур таклифлар бердилар.

Сўнг "Нишбош" маҳалласида йўлни таъмирлашга оид масалаларни жойида муҳокама қилдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#кун_тартиби

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигида фаоллар залида прокурор А.Хайриддинов, Солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Шомирзаев, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибида Давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси бирма-бир таҳлилий муҳокама қилинди.

Хусусан, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси бўйича ҳар бир раҳбарга бириктирилган оилаларнинг шароити ўрганилганлиги,  бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар кўриб чиқилди. Топшириқ ижроси юзасидан сусткашликка йўл қўйган масъуллар кескин танқид қилиниб, огоҳлантириш берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub