Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Табиат ўзига хос инжиқлик хусусиятига эга. Кузнинг илиқ нафаси қишнинг қаҳратон кунларига ўз ўрнини беришидек тўсатдан кутилмаган табиат ҳодисаси рўй бериши ҳам мумкин.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Ёшлик" маҳалласида бўлган чоғида ана шу жиҳатларга урғу берди.

Маҳалла аҳолисининг мурожаатларини тинглади.

Маҳалладаги 23-, 24-уйлар аҳолиси билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини белгилаб берди. Ҳудуддаги БСК раҳбарларига кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажариши ва уларни ўз назоратига олганини таъкидлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ma'naviy-ma'rifiy tadbir

Angren shahar 5-umumta'lim maktabida o'zbek tili- davlat tili deb qabul qilinganligining 35 yilligi munosabati bilan ma' naviy- ma'rifiy tadbir o'tkazildi. Tadbirda 5-sinf o'quvchilari tomonidan til haqida  maqollar, she'rlar ifodali o'qildi, raqslar ijro etildi hamda tez o'qish musobaqasi ham o'tkazildi.

Tez o'qish musobaqasida 1-,2- va 3- o'rinlarni olgan o'quvchilarga maktab ma'muriyati tomonidan esdalik sovg'alari topshirildi

:Z. Muhanbetova,
sinf rahbari
ZULFIYAXONIM IZDOSHLARI ANGREN SHAHAR

🔰 O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 1999-yil 10-iyundagi “Zulfiya” nomidagi Davlat mukofotini taʼsis etish boʻyicha takliflarni qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida”gi PF-2326-sonli Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida 4-sonli IDUMda "Zulfiya” nomidagi Davlat mukofoti koʻrik-tanlovining Angren shahar saralash bosqichi  oʻtkazildi.

📌 Shahar bosqichida oʻz yoʻnalishlari boʻyicha ishtirok etgan nomzodlar bugun iqtidorlarini namoyish etib, munosib deb topilgan 8 nafar o'quvchi qizlar viloyat bosqichiga yoʻllanmani qoʻlga kiritdilar.
Tanlovda faol ishtorok etgan qizlarimiz shahar Oila va xotin-qizlar bo'limi tomonidan Tashakkurnoma bilan taqdirlandilar.
Ангрен шаҳрида "Камбағалликдан фаровонлик сари" тамойили асосида кун давомида шаҳар ҳокими, секторлар ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари маҳаллаларда бўлдилар.

Шунингдек, мигрантлар билан видеомулоқотлар ташкил қилинди. Меҳнат миграциясида бўлган оилалар ўрганилди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов кун давомида маҳаллаларда бўлди. Асосан миграция билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди.

Куннинг кечки вақтида шаҳар раҳбари "Майдон" маҳалласида меҳнат миграциясида бўлган оилалар аъзолари билан учрашди.

Дастлаб шаҳар ҳокими А.Райимов маҳалла ходимлари билан биргаликда
"Майдон" МФЙ "Майдон" кўчаси 23-уйда яшовчи У. Ғофуровнинг оиласида бўлдилар. Маълум бўлишича, ушбу хонадон аъзолари оиласи билан Россия Федерацияси, АҚШда яшаб, меҳнат фаолиятини йўлга қўйган. Хонадон эгаси Г.Менглиева шаҳар ҳокими билан суҳбат давомида ўз фарзандларининг хорижда соғ-саломат меҳнат қилаётгани ва оилада муаммолар йўқлигини маълум қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг меҳнат миграцияси масалалари билан тизимли ишлаш, чет элда мавсумий ишларда ишлаб қайтган ва яна кетиш истагида бўлганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан белгилаб берган вазифаларни бажаришга киришилди.

Маълумки, шаҳар ҳокими Алишер Райимов чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган мигрантлар билан видеомулоқот қилган эди.

Мазкур видеомулоқотни кузатган ҳамшаҳаримиз Ангренга қайтди!

Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub