Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Сессия якунлангач, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, депутатлар қатнашдилар.

Анжуман қатнашчилари шаҳар ҳокимининг халққа мурожаати ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ижроси бўйича батафсил тушунчага эга бўлдилар.

Журналист ва блогерлар асосан туризм, таълим, камбағилликни қисқартириш, ободончилик, тадбиркорлик ва даврий нашрлар фаолияти ҳамда обуна масалалари бўйича саволларига атрофлича маълумотлар олдилар.
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилнинг октябрь ойида фонднинг «Медиа ва коммуникация мактаби» ўқув лойиҳаси ишга туширилганидан буён 70 дан ортиқ мутахассислар: журналистлар, матбуот хизмати раҳбарлари ва ходимлари, вазирлик ва идоралар, шунингдек бошқа ташкилотлар вакиллари ўз касбий малакасини оширдилар.
___

С момента запуска в октябре 2020 года образовательного проекта фонда «Школа медиа и коммуникаций», свою профессиональную квалификацию повысили более 70 специалистов: журналисты, руководители и сотрудники пресс-служб, представители министерств, ведомств и других организаций.

#massmediauz #medialiteracy #медиасаводхонлик #медиаграмотность

@massmediauz
#Ангрен
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашига, ОАВ вакилларига, тадбиркорлар ва жамоатчиликка 2020 йилда эришилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва чора-тадбирлар тўғрисидаги Мурожаати тингланди.
Мурожаатда дастлаб ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ишлар қайд этилган бўлиб, Ангрен шаҳрида жорий йилнинг январ-октябрь ойлари ҳолатига асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборатдир.
2020 йилнинг январь-октябрь ойларида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш индекси 101,3 фоизни ташкил этди. Шунингдек, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилининг мос даврига нисбатан 137,2 фоизни ташкил этди. 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида қурилиш ишларидаги кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 117,1 фоизни ташкил этди.
2020 йил январь-октябрь ойларида 650,6 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилди ва ҳажми ошб, ўсиш суръати 100,6 фоизни ташкил қилди. Чакана савдо айланмаси бўйича кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 181,8 фоизни ташкил этди. Бунлан ташқари экспорт ҳажми 127,5 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсди. Импорт хажми 136,8 фоизни ташкил этди.
Инвестиция дастури доирасида 2020-2022 йилларда 62 та инвестиция лойиҳаси бўйича 3 трлн. 656 млрд. 270 млн. сўм капитал ўзлаштириши эвазига 3 882 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шаҳар ҳудудида 33 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 2031 та янги иш ўрини яратилиши режалаштирилган
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этади.
Энди саҳифаларимиз орқали шаҳримиз фуқароларининг мактублари, билдирган таклифлари ўқиб, эшиттирилади.
Унда "Бизга ёзибсиз" рукнида ушбу мактублар, телеграм мессенжери орқали йўлланган ҳавола ва хабарлар таништирилади.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
Ангрен шаҳрида газ таъминоти бўйича "Ангреншаҳаргаз" бўлими раҳбари Сардор Мирзамитдиновнинг аҳолига мурожаати
Батафсил 🎥видеолавҳада
Каналга уланиш↩️
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этилаётгани, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини ўзгараётгани юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамованинг расмий баёноти.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
#Тезкор

Умумтаълим мактабларининг қишки таътили вақтли бошланади

Жорий йилда 27 декабрь якшанба кунига тўғри келгани сабабли қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь ва юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади.

Халқ таълими вазирлиги

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел в Хорезмскую область.
Главная цель поездки - изучить в разрезе махаллей, как проводимые реформы отражаются на жизни людей, определить дальнейшие планы.
В ходе поездки намечено ознакомиться с деятельностью сельскохозяйственных и промышленных предприятий. Запланированы встречи с активом области и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter