Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Маълумки, мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги  арафасида юртимизда олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида Давлатимиз  раҳбари “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган 522 нафар шахс афв этилди.

Ушбу шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари ҳамкор ташкилотлар ва маҳалла ходимлари билан афв этилган шахсларнинг муаммолари ўрганилди. Тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил қилинди.
Ангрен шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, шаҳар ИИБ, "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари томонидан "Барқарор турмуш" лойиҳаси доирасида кенг кўламли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Абдурахмонова бошчилигида шаҳар ИИБ масъулходими Ф.Матибрагимова ҳамда жойлардаги маҳалла раиси ва хотин-қизлар фаоли "Навбаҳор", "Беруний" маҳаллаларида "Барқарор турмуш"ойлиги муносабати билан шаръий никоҳ, пробацияда турган аёллар ва нотинч, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларда профилактик суҳбатлар ўтказилди. Жами 10 та хонадонда ўрганиш олиб борилди. Ҳар бир хонадон учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқилди ва оқила аёлларга бириктириб берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ангрен шаҳридан ўтган А-373 йўналишнинг "Оҳангарон"-" Ипак йўли" кўчалари кесишган чорраҳада тирбандликнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Шаҳар ИИБ бошлиғи Азимжон Мирходжаев ушбу кўчалар кесишган чорраҳада серқатновликни ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва доимий тартиб ўрнатиш бўйича зарур таклиф, тавсиялар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub