Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
" Навбаҳор" маҳалласида 5-, 6- ,8-, 13-а, 13-в, 13-б уйларда қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатилди.

Режада 57 та ўрнатиш белгиланган бўлиб, икки кунда 40 та ўрнатилди.

Шундан 17 тасини ўрнатиш учун "Ангрен Коммунал Таъмирлаш" БСК сервис томонидан зарур чоралар амалга оширилади.
Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида "Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактика ойлиги" махсус тадбири Ангрен шаҳрида кенг кўламда ўтказилиб келинаяпти.

Ушбу профилактика тадбири олис ва тоғли ҳудудда "Лашкерак" маҳалласида ташкил этилди.

Ангрен шаҳар ИИБ, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамкорликда "Лашкерак" маҳалласида хонадонбай, фуқаробай ўрганиш олиб бордилар.

Дастлаб шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Ибрагимов бошчилигида ўтган тадбир самарасини таъминлаш мақсадида шахсий таркибга хизмат йўриқномаси билан таништирди.
Унда асосан фуқаролар яшаш жойи бўйича рўйхатга киритилгани, хонадондаги ижтимоий муҳит ҳамда ҳудудга туристик йўналиш бўйича келиб-кетаётган сайёҳлар оқими ва меҳмон уйларда,  дам олиш оромгоҳларида уларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда аҳолини қийнаб келаётган ва ҳудудга оид муаммолар ҳам ўрганилиб, эътибор қаратилди.

Тадбирга жалб этилган шахсий таркиб аъзолари ҳар бир хонадонни, муаммоларни ўргандилар.