Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
114K photos
8.64K videos
133 files
22.5K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида саноат ишлаб чиқариш ҳажми тобора ортиб бормоқда. Шаҳардаги инвестициявий муҳит барқарорлиги натижасида янгидан-янги корхоналар барпо этилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси доирасида барпо этилаётган корхоналарда бўлди.

Жумладан, қурилишда зарур бўлган иссиқлик ўрамалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Angren Glassfiber" МЧЖ ҚКда бўлди.

Корхона ҳадемай расман фойдаланишга топширилади.

📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#кун_тартиби

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш жараёнлари билан танишди.

Хусусан, ҳудудда  амалга ошириладиган инвестиция - "Ангрен чинни заводи"  барпо этиладиган  объект имкониятлари ва лойиҳа қурилишини кўздан кечирди. 

Маълумот ўрнида:
асосий хом ашё каолин фойдали қазилмаси Ангрен шаҳрида қазиб олинади.  Имконият ва слоҳиятидан келиб чиқиб,  ҳудудда кулол ва чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга  "Ангрен Чинни заводи"  ташкил этилади.

📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Маълумки, шаҳар ҳокимининг саъй-ҳаракати билан "Дукент" маданият марказининг том қисми каптал таъмирланмоқда.

Жараён ҳоким назоратида.

Бугун шаҳар раҳбари Алишер Райимов маданият марказида том қисмида бажарилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Шаҳар Маданият бўлими бошлиғи Шокир Миржалилов таъмирлаш бўйича ҳисобот берди.

Иш ҳажми ва сифатини ошириш юзасидан шаҳар ҳокими Алишер Райимов масъулларга топшириқлар белгилаб берди

📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳрида Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига тайёргарлик кўриш ва байрам тадбирини юқори савияда ўтказишга қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Хусусан, шаҳар ИИБ бошлиғи А. Мирходжаев бугун "Тараққиёт" маҳалласида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда ташкил этилган тадбирларни маҳалла раиси билан биргаликда муҳокама қилди. Байрам арафасида ва тадбир ўтказиладиган санада ҳудуд тинчлиги, аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар хусусида таклиф, тавсиялар берди.

📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube