Ангрен шаҳрида маҳаллалар кесимида сайёр қабуллар ўтказиш тизимли равишда ташкил этилган.
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Озодлик" маҳалласида шаҳар прокурори А. Хайриддинов, ҳоким ўринбосари М.Абдурахмонова, Халқ қабулхонаси мудири Н.Гафурова, Маҳаллалар уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Инсон ижтимоий хизматлар маркази, коммунал ташкилотлар ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларни қийнаб келаётган ва ҳудудга оид муаммолар кўриб чиқилди.

Сайёр қабулга келган фуқаролар асосан уй-жой, саломатлигини тиклаш учун сарфланадиган харажат учун ҳамда болага бериладиган моддий ёрдам, бандлик, бошқарув сервис компанияси фаолиятига оид масалалар ва бошқа йўналишлар юзасидан мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат атрофлича таҳлил этилди ва айримларига шу ернинг ўзида ҳуқуқий маслаҳат берилди. Вақт талаб қилинадиган баъзи мурожаатлар ўрнатилган тартибда ўрганиладиган бўлди ва масъулларга йўналтирилди.