Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.62K subscribers
118K photos
8.82K videos
133 files
23K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида ёшларнинг ўзини ўзи банд қилишлари учун субсидиялар ажратиш, кредит олиш учун кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган йигит-қизларга ускуналар, компьютер жамланмалари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратлари ажратилаяпти.

Ангрен шаҳрида "Ёшлар дафтари"да бўлганларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда 11 та компьютер жамланмаси ва 3 та мотокультиватор қурилмаси ўз эгаларига топширилди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер  Райимов, сектор раҳбарлари Ш.Зуннурбоев, А.Арипов, ҳарбий қисм Гарнизони бошлиғи Ҳ.Каримовлар банд бўлмаган ёшларга субсидия асосида компьютер ва мотокультиваторларни топширдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик

Ангрен шаҳрида Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса, олис, тоғли ҳудудда тиббий кўрик ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов бошчилигида 4-Оилавий поликлиника шифокорлари ва ҳамширалари олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласи "Навгарзон" қишлоғида яшовчи аҳоли учун кўчма сайёр тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик доирасида аҳолига ҳозирги мавсумда зарур бўлган дори-дармон воситалари тарқатилди.

Тиббий кўрикка барча ёшдаги фуқаролар тўлиқ жалб этилди. Шунингдек, ётиб қолган беморлар уйига борилиб, ҳолидан хабар олиниб, саломатлиги кўрикдан ўтказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласи "Навгарзон" тоғ олди қишлоғида яшовчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube