Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Бугун Ангрен шаҳрида секторлар кесимида маҳаллаларда профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, шаҳар ҳокими А.Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосари М. Абдурахмонова ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари "Дорилфунун" маҳалласида тарғибот тадбирини ташкил қилдилар.

Унда мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи 18 ёшли қиз Ш.Ж. ўзининг яшаш хонадонида таниши Г.Ж.. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолиб, дугонасининг қорин қисмига ошхона пичоғини бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган. Натижада Г. Ж. енгил тан жароҳати олганлиги туфайли Марказий шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят ишини шаҳар ҳокими маҳалла ходимлари ва фаоллари ўртасида муҳокама қилиб, бу каби ҳолатларда ота-она, яқин қариндош ва қўшнилар бефарқ бўлмасликка, шундай вазиятларда ёшларни тарбияга чақириш кераклиги хусусида сўз юритди.

Маҳалланинг ёши улуғлари ушбу жиноятга сабаб бўлган омиллар тўғрисида фикр билдирдилар.
Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан шаҳар ҳокими А.Райимов "Нурчи" маҳалласида тарғибот тадбирида "Бир жиноят муҳокамаси" га бағишланган йиғилишда мазкур ҳудудда содир этилган 2 та ўғирлик бўйича қўзғатилган жиноят ишини муҳокама қилдилар.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари М. Абдурахмонова, 1-сектор ва маҳалла ходимлари иштирок этган тарғибот тадбирида аҳолининг ишсиз қатламини ишга ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали ўғирлик жиноятига барҳам берилиши таъкидланди.

Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисига мавжуд иш ўринларини ўрганиш ва ишсиз фуқароларини ишга жойлаштириш ва расмийлаштириш бўйича амалга оширган ишларини ҳисобот тақдим қилиши бўйича зарур кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида тарғибот тадбири "Истиқбол" маҳалласида ҳам бўлди.

Унда Ангрен шаҳар прокурорининг ўринбосари А.Алиқулов шаҳар ИИБ томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари ва фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқлиши ўрганилди.

Ҳар бир ишга масъулият зарурлиги, айниқса, фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этишга эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.