Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Бугун кун давомида "Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар бўлими томонидан ичимлик суви ҳамда оқова тармоғида кенг кўламли ишлар бажарилди. Бўлим диспетчерлик хизматининг берган маълумотига кўра қуйидаги ишлар амалга оширилган:

▫️"Кўктерак" МФЙ  "Ватанпарвар" автомактаб олди Д-500 мм ичимлик сув қувурида носозлик бартараф этилди.

▫️"Оҳангарон" сув омборининг "Наувгарзон" гидроузел сув чиқиш иншоатида жойлашган 2-сонли сигментли затвор мукаммал таъмирлаш ва Д - 1020 мм. ҳажмли магистрал сув олиш қувурини 2-сонли сигмент камерасидан узиб 1-сонли сигментни затворга улаш ишлари олиб борилди.

▫️Ангрен шаҳар "Бўстон" МФЙ "Чирчиқ" кўчаси 53-уй олди Д-159 мм. ҳажмда ичимлик суви қувури таъмирланди.

▫️"Карвон" МФЙ "Самарқанд" кўчасида Д-200 мм.ҳажмда бўлган ичимлик суви қувури созланди.

▫️"Истиқлол" МФЙ 6/4-14 манзилда носозлик бартараф этилди.

▫️"Боботоғ" МФЙ 5/1б даҳа 8-,9-уйлар, 6-ДМТМ, "Истиқлол" МФЙ 6/4 даҳаси 14-уй олдида Д-150 мм оқова сув қувурида юзага келган носозлик бартараф этилди .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял генерального директора Международной организации труда Жильбера Унгбо, находящегося в нашей стране с рабочим визитом.

#Mirziyoyev #qabul #XMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Toshkent_harbiy_okrugi

🔰Angren shahar aholisi hamda harbiy xizmatchilarning farzandlari yozgi taʼtilni maroqli va mazmunli oʻtkazishi uchun Angren garnizonida joylashgan harbiy qismda "Mental arifmetika" yoʻnalishi boʻyicha haftalik jadval asosida toʻgaraklar oʻtkazilmoqda.

Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 9 июль кунидан 10 июль кунига қадар Ангрен шаҳрида ичимлик суви вақтинчалик узатилмайди.

Ангрен “Оҳангарон ГЭС” унитар корхонасининг 2024 йил 21 июндаги 01-1/274-сонли хатига мувофиқ режа асосида Оҳангарон сув омборининг "Наувгарзон" гидроузели-сув чиқариш иншоатида 2-сонли сигментли затворни таъмирлаш ва Д-1020 мм ли магистрал сув олиш қувурини 2-сонли сигментли затвор камерасидан узиб, 1- сонли сигментли затвордан  чиқувчи қувурига улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов таъмирлаш жараёни кетаётган манзилда бўлди.

Айни вақтда белгиланган таъмирлаш ишлари изчил давом этмоқда.

Барча зарур куч ва воситалари сафарбар этилган.

Мазкур жараён шаҳар ҳокимининг шахсий назоратида.

Шаҳар раҳбари соҳа эгалари билан учрашди ва бошланган таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда якунлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИКДА ДАВОМ ЭТАЯПТИ

Хабар берганимиздек, айни дамда шаҳар раҳбари Алишер Райимов "Оҳангарон гидроузели"да амалга оширилаётган таъмирлаш ишларига соҳа мутахассиси сифатида зарур кўрсатмалар бериб, бажарилиши лозим бўлган вазифаларга кўмаклашмоқда.

Очиғи, таъмирлаш ишлари сифатли бажарилиб, жараён бир меъёрда жадал давом этмоқда. Қувурни улаш ишлари ҳам белгиланган тартибда амалга оширилаяпти.